Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
11.02.2018 / 19:37:08
Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланган "Назм ва Наво" номли маданий- маърифий ижодий кечаФеврал ойи Ўзбекистонда Миллий адабиётнинг йирик вакили Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобурга аталади. Бутун Республика бўйлаб турли анжуман ва тадбирлар давом этмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-феврал куни соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ҳамда Давлат ва жамоат арбоби шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалллудининг 535-йиллиги муносабати билан "Назм ва Наво" кечаси бўлиб ўтди. Наво" кечаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган кечада таниқли шоир ва ёзувчилар, балет артистлари, санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли иштирок этди. Ижодий кечада санъат соҳасидаги профессионал ижодкорлар талқинидаги чиқишларни кузатдик. Кечада Назокат Мирзиева, Ўзбекистон ҳалқ хофизлари, Бекназар Дўстмуротов ҳамда Абдуназир Иброҳимовлар,Ўзбекистон ҳалқ артисти Замира Суюнова, Ғофур ва Ғулом Эшчоевлар, Лирик хонанда Хожакбар Ҳамидов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Гулбахор Эрқулова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фурқат Ашуралиев, Ниҳол мукофоти совриндори Илёс Арабов, Республика танловлари ғолиби Бобур Кенжаев, Шараф Республика танловлари ғолиби Камолиддин Али Маҳсудов, Глиер номидаги иҳтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчилари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори ҳамда Шарқ тароналари 11-ҳалқаро танлови ғолиби Моҳичеҳра Шомуродова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраевлар ижро этишди. Шунингдек ушбу ижодий кечада, Юнус Ражабий номидаги мақом ҳалқ ансамбли, Навруз ашула ва рақс ансамбллари ажойиб куй қўшиқлари рақслари билан барчанинг кўнглига бир олам завқ бағишлади.Айниқса Навоий ва Бобур қаламига мансуб қўшиқлар, халқ мақомлари етук ҳофизлар томонидан моҳирона тарзда ижро этилди. Ўтирган томошабинлар ўзини ҳудди 15-аср муҳитидагидек ҳис этди.
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси Мафтуна Мирзахўжаева
|
|