Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
09.08.2018 / 15:36:15

Маданият вазирлигида "Халқаро мақом санъати анжумани"га бағишланган тадбир бўлди


7 август Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида 6-10 сентябрда Шаҳрисабзда бўладиган “Халқаро мақом санъати анжумани”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган  матбуот анжумани бўлди.

Анжуманни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очар экан, Мақом санъати анжумани ҳар доим икки йилда бир марта Шаҳрисабзда ўтказилиши анъанага айланиши, ҳозир Шаҳрисабздаги 3 километр майдонда амфитеатр қуриш ҳамда майдонни таъмирлаш юзасидан қурилиш-монтаж ишлари кетаётганлигини таъкидлади.  Мазкур Анжуман шарқ халқлари мумтоз мусиқа санъатининг етакчи жанри – мақомларни кенг тарғиб қилиш, мақом анъаналарини замонга мос эъзозлаб сақлаш, ўрганиш, ўзлаштириш, ривожлантириш ва мақом санъатининг моҳир ижрочиларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.

Анжуман доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

“Гран-При”- 15 000 АҚШ доллари;

1-ўрин- қуйидаги номинациялар бўйича:

-яккахон ижрочи (хонанда ёки созанда) – 10 000 АҚШ доллари,

-ансамблъ жамоаси учун – 10 000 АҚШ доллари

 2-ўрин- қуйидаги номинациялар бўйича:

-яккахон ижрочи (хонанда ёки созанда) – 7 000 АҚШ доллари,

-ансамблъ жамоаси учун – 7 000 АҚШ доллари

 3-ўрин- қуйидаги номинациялар бўйича:

-яккахон ижрочи (хонанда ёки созанда) – 5 000 АҚШ доллари,

-ансамблъ жамоаси учун – 5 000 АҚШ доллари.

Анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб–қувватлаш  ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Энг яхши мақом хонандаси”, “Энг яхши мақом созандаси”, “Энг яхши мақом устози”, “Энг яхши мақом тарғиботчиси”, “Энг яхши ёш мақомчи”, “Энг яхши мақом бастакори” каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади. Шунингдек, ташкилотчилари, ижодий уюшмалар, жамғарма ва ҳомий ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва муҳлислари эътирофига сазовор бўлган ижрочилар, мақомшунос олимлар, бастакорлар, мақом созандалари ва хонандаларини тақдирлаш учун махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.  Анжуманнинг ҳар бир иштирокчисига “Халқаро мақом санъати анжумани иштирокчиси” сертификати тақдим этилади.

Халқаро Мақом анжуманига 59 та та давлатдан 316 нафар иштирокчи келиши режалаштирилган. Анжуман учун мақом санъати ҳақида маълумот берувчи “Мақом нима?” китоби мақомшунос олим Отаназар Матёқубов бошчилигида ўзбек, рус, инглиз тилларида нашрга тайёрланмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Телерадиокомпанияси биносида “Мақом” маркази фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевга берган саволлар юзасидан қуйидаги маълумотларга эга бўлдик:

- Шаҳрисабзни йилда икки марта Мақом анжумани ўтказиш маркази сифатида танланиши бежиз эмас. Мақом тарихан сарой мусиқаси ҳисобланади. У азалдан темурийлар саройида янграб келган. Бундан ташқари Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро фестиваллар шаҳарлари ҳам белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад, биринчидан тарихий анъана ва қадриятларни асраш бўлса; иккинчидан, туризмни ривожлантиришдир. Самарқандда “Шарқ тароналари”, Бухорода “Ипак ва зираворлар”, Хивада “Рақс сеҳрлари”, Марғилонда “Хонатлас”, Наманганда “Гул байрами” фестиваль байрамлари шулар жумласидандир. Ҳудудларда йўналиш бўйича фестиваллар ҳам ташкил қилинган. Масалан, Бойсунда “Бойсун баҳори”, Сурхондарёда бахши, оқин, жировлар танлови, Навоийда “Нурли наволар” фестивали.

- Мақом дунёдаги 12 мамлакатда миллий қадрият сифатида асрлардан асрларга ўтиб келмоқда. У Туркияда, Ироқ, Ўзбекистонда, Тожикистонда мақом, уйғурларда муқам, озарбайжонларда муғом, эрон-ироқликларда дастгоғ, Тунис-Жазоирда нуъб деб аталиб, буларнинг ҳаммаси “Шарқ мақомати”ни ташкил қилади. Ўзбек-тожик Шошмақоми, озарбайжон муғоми, уйғур муқоми ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган. 

- Ўзбекистонда Мақом анжуманининг иштирокчилари танлов асосида саралаб олинди. 70 иштирокчидан иккинчи босқичга 28 та иштирокчи ўтди. Учинчи босқичда ким иштирок этиши шу кунларда маълум бўлади.

- Халқар ҳайъат аъзолари таркибида етти киши кирган. Уларнинг номи ҳозирча сир сақланмоқда.

- Шаҳрисабздаги форумни ёритиб бериш учун хорижлик ОАВ ҳам қизиқиш билдиришди. Тадбир Евроньюс, Би-Би-Си, Медиа-Монде (араб мамлакатлари ОАВ), «Культура» канали (Россия), шунингдек Хитой, Туркия, Корея ОАВ орқали ёритилади.

- Халқаро форумни ўтказиш кўлами Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида белгилаб берилган.

- Шаҳрисабзда анжуман ўтказиладиган 2000 кишилик амфитеатр қурилмоқда.

- Шу йўналишдаги аннжуман ўтказиш бўйича хориж тажрибаси, хусусан, Озарбайжон тажрибаси ўрганилди.

- Мақом маркази ташкил қилинди. Марказнинг янги биноси учун пойдевор қўйиш ишлари амалга оширилмоқда. Бино танбур мусиқа асбоби шаклида қурилади.

- Форум доирасида шоу-кейс ташкил қилиниб, унда мусиқа жамоалари ва қўшиқчилари иштирок этишади. Шоу-кейсни ташкил қилиш ишлари билан Маданият вазири ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шуғулланмоқда. Шоу-кейс иштирокчиларини хорижлик промоутерлар тинглаб баҳо беришади.

- Фестиваль кунлари ҳунармандлар шаҳарчаси ташкил қилиниб, унда халқ мусиқа чолғу асбоблари кўргазмаси, фотосуратчи Владимир Ковреин фотокўргазмаси ташкил қилинади.

- Турист машрутлари бўйича экскурсиялар ташкил қилинади.

 

Нигора УМАРОВА тайёрлади





Другие материалы рубрики

08.08.2018 / 23:04:02

Пять причин, почему стоит выбрать подготовительные курсы в Центре непрерывного образования IUT

Пришла пора, когда будущие абитуриенты должны начать подготовку к вступительным экзаменам высших учебных заведений. Безусловно подготовка к экзаменам является ключевым моментом для поступления в вуз. Далее...

08.08.2018 / 22:59:16

Американские звезды хип-хопа выступят на сцене летней площадки Turkiston Open Air в четверг

В целях укрепления взаимопонимания и культурных связей между народами Соединенных Штатов Америки и Узбекистана, посольство США в Ташкенте пригласило хип-хоп группу "Next Level". Они выступят на сцене Turkiston Open Air 16 августа в 19:00. Далее...

08.08.2018 / 10:42:20

На видеоконференции обсудили перспективы IT-сферы Узбекистана

В Узбекистане стремительно развивается сфера ИКТ. За последнее время в стране предприняты кардинальные шаги по внедрению этих технологий во все виды жизнедеятельности, включая государственное управление и предоставление государственных услуг. Далее...

08.08.2018 / 10:25:04

Кинорежиссер Али Хамраев об искусстве, отце, друзьях, родине

Выдающийся узбекский кинорежиссер Али Хамраев скоро прилетает в Нью-Йорк, где состоится премьера его нового документального фильма "Я тебя не забыл". Далее...

07.08.2018 / 22:25:21

Участникам международной конференции "Актуальные вопросы изучения и популяризации за рубежом узбекской классической и современной литературы"

Речь Шавката Мирзиеева участникам международной конференции "Актуальные вопросы изучения и популяризации за рубежом узбекской классической и современной литературы". Далее...





16.04.2024 / 13:45:04
"ДРУГИМ ЗВЕРЯМ" - 2 ГОДА!!!
 
15.04.2024 / 14:06:50
Праздник мастерства и таланта. Премьера оперы Джакомо Пуччини "Богема". Лирическая драма о любви - на фестивальной афише ГАБТа им. А.Навои.
 


13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 
08.04.2024 / 11:57:58
В Ташкенте прошли показы документальных фильмов "Из Ташкента в Нью-Йорк и обратно" и "Самарканд- вечный город". После просмотра состоялась оживленная дискуссия
 


10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 


12.04.2024 / 14:02:19
20 апреля в 13:00 в Русском доме в Ташкенте пройдёт просветительская акция "Тотальный диктант" - праздник грамотности для тех, кто хочет, умеет и любит писать по-русски грамотно
 
08.04.2024 / 11:41:03
Между национальными библиотеками Узбекистана и Катара будет налажено сотрудничество
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте