Пойтахт кўчаларида оммавий равишда бадантарбия машғулотлари билан шуғулланаётган инсонларни кўрсангиз ҳеч ҳам ажабланманг.
Пойтахтликлар ўз саломатликлари йўлида жисмоний тарбия билан шуғулланишни кундалик одатга айлантиришмоқда. Ана шундай машғулотлардан бири бугун, 25 сентябрь эрта тонгдан Саломатлик мактаблари қошидаги “Эъзозли аёллар” гуруҳлари аъзоларининг бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди. “Миллий боғ” майдонидаги машғулотларда 200 дан ортиқ аёллар иштирок этишди.
7:30 да "Халқлар дўстлиги" саройи ҳудудида ўтказилган машғулотларда эса 100 дан зиёд ёшлар фаоллик кўрсатишди.