Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
29.09.2018 / 23:08:33
Самарқандда Устозларга бағишланган байрам тадбири бўлдиБугунги самимий тилаклар, нозиқ юраклардан отилиб чиқаётган сўзлар, ҳаяжон билан айтилган шеърлар, баланд пардаларда қўйилган қўшиқлар, жозибали рақслар, барчани завқландирган саҳна томошалари барчамиз учун ҳурматли бўлган ўқитувчиларимиз ва мураббийларимизга бағишланди. Самарқанд шаҳар 4-сон Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда 24-сон умумтаълим мактаби ҳамкорликда 1-октябр ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб “Таъзим Сизга Устозлар!” деб номланган театрлаштирилган адабий мусиқий кечаси ташкил этдилди. Адабий мусиқий кечани асосий ғояси ўқитувчи ва мураббийларни эъзозлаш, уларнинг машақатли лекин шарафли касб эгаси эканликларини такидлаш эди. Кечани мактаб директори Долиева Тўйдона Шодмоновна очиб, барча устоз-муъаллимларни ушбу байрам билан табриклади. Бугун устозларга кўрсатилаётган эътибор ва ҳурматдан барча хурсанд эканлигини такидлади ва бугун устозни вазифаси қанчалар оғир бўлмасин, ўз билими ҳамда салоҳияти билан бу қийинчиликларни енга олади деб ишонч билдирди мактаб раҳбари. Тадбирда шоира ва таржимон Ҳамида Каримова, шоира Эътибор Махмудовалар сўз олиб барчани байрам билан табрикладилар ва ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўкиб бердилар. Кечада алоҳида ажролиб турган 8 “А” синф ўқувчилардан Юсупова Севинч, Қурбонова Рухшона, Амонова Нигина, Аҳметов Салим, Умазов Сардор, Нурматова Умида, Мамаражабов Маъруф, Арзиев Тоғабек, Рахматова Лазиза, Бахтиёрова Зарнигор, Эшқувватова Хумора, Ғайбуллаев Азиз, Исматов Жаҳонгир, Фазилова Шаҳризода, Абдуманнова Умринисо, Қурбонов Муҳаммаддир. Тадбирни ташкил этишда мактабнинг ёшлар иттифоқи етакчиси Сурайё Рўзимуродованинг хизматини алоҳида такидлаш лозим. Айниқса байрам тадбирида ўзларининг жазибали рақслари билан иштирок этган Рақс-хореография тўгаригининг қизлари (раҳбар Ё. Нарзуллаева), “Афросиёб” вокал-чолғу гуруҳи хонандаси Азимшоҳ Ўлмасов ижро этган қўшиқ даврага файз киритди.
Очил Жуманазаров, Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий раҳбари А. Иванов олган суратлар
|
|