Куни кеча 4-декабрь санасида Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институтида « Ўзбекистон Республикаси Конституцияси -мамлакатни маънавий юксалтиришнинг пойдевори» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда тарих фанлари доктори, профессор А.Маврулов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Н.Жонузоқ, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров, «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Ф.Зокировларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Коференция сўнггида эса «Ватан» киностудияси ижодкорлари томонидан тайёрланган, таниқли кинорежиссёр Хилол Насимовнинг «Ҳаёт» номли филм тақдимоти бўлиб ўтди. Филм юртимиз ҳудудида бўлиб ўтган реал воқеаларга асосланган бўлиб, томошабинни ўзини домига тортиб воқеадарга сирдош, ошно қилиб, у билан яшашга ҳам даъват этади. Филм мамлакатимиз чегара ҳудуди ҳисобланган Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ҳудудидаги 2000-йиллардаги мудҳиш тақдирларнинг ҳаётидан сўзлаб беради.
Дунёда тинч яшаб турган мамлакатларнинг тинчлигини кўролмасдан уларга раҳна солишга уринаётган ёвуз террористик кучлар ҳалиҳам учраб турибди. Уларнинг илдизини тўла маънода юқ қилиб бўлмаяпти. Лекин, юртимизда ўзининг ахмоқона режаларини амалга оширмоқчи бўлганларнинг томирини бизнинг жонкуяр, фидоий, миллатпарвар чегара қўриқловчиларимиз ер билан яксон қилишди. Албатта, бу осон кечмади. Не-не ботир юрт ўғлонларимизнинг қимматли қонлари эвазига амалга ошди. Мана шундай юртпарвар чегарачиларимизнинг табаррук номи Ўзбекистон деб аталмиш жонажон юртимизнинг тарихида абадий қолажак!
Равшан Хуррамов