10 декабрь 2018 йил “Golden fish” балиқчилик хўжалигининг мўъжаз қишги экобоғида Халқаро пресс клубнинг янги лойиҳалари доирасидаги Сайёр мулоқотлар форматида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир мавзуси "Ўзбекистонда балиқчилик: ислоҳотларнинг муҳим даврида янги қарашлар ва инновацион ечимлар"
Балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 2939-сонли қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилда балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ -3505-сонли қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3657-сонли қарори.
Жорий йилда балиқчилик соҳасида амалга оширилган ишлар:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ – 2939-сонли қарорига асосан республикадаги табиий сув ҳавзалари танҳо фойдаланиш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига берилган бўлиб, ҳозирда жами 200 минг гектардан қарийб, 150 минг гектари балиқ овлаш ҳўжаликларига ижара шартномаси асосида бириктириб берилган.
- Республикадаги сунъий сув ҳавзалари майдони 2018 йил 1 январ ҳолатига 31 минг гектарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда сунъий сув ҳавзалари майдони 37 минг гектарга етди.
- 45 та табиий сув хавзаларига балиқчилик ҳўжаликлари томонидан 3240 дона садок мосламалари ўрнатилиб, балиқ етиштириш ишлари амалга оширилмоқда.
- Жорий йил 1 август ҳолатига 72 та балиқчилик ҳўжаликлари томонидан
242 гектар майдонда интенсив усулда кичик сув ҳавзалари барпо этилди.
- Балиқчилик ҳўжаликлари томонидан қуввати 3200 тонна бўлган 22 дона ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ) иншоати ташкил қилинди.
- Шунингдек, жорий йилда қуввати 3450 тонна бўлган 8 та балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш цеҳи ва қуввати 3225 тонна бўлган 13 та музлатгичлар ишга туширилди.
- Балиқ личинкалари ишлаб чиқарувчи инкубация цеҳлари сони ўтган 2017 йилда 33 тага етказилган бўлса, жорий йилда янгидан 26 та инкубация цеҳлари ишга туширилди.
- Республикада балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда жаҳон тажрибаларини тадбиқ этиш мақсадида Вьетнам, Хитой Халқ Республикаси, Россия, Эрон, Венгрия давлатларидан
21 нафар ҳорижий мутахассислар соҳага жалб қилиниб, республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасига Хорижий давлатлардан олиб келинган балиқ турлари
Ҳозирги кунда Республикамизга 5 та (Вьетнам, Хитой Халқ Республикаси, Россия, Франция, Венгрия) хорижий давлатлардан 260 минг дона она балиқ, 2,4 млн дона чавоқ, 8 млн дона увилдириқлар (икра) олиб келинди.
Жумладан: Форел, Осётр, Лосос, Белуга, Оқ Амур, Лешь, Лаққа, Оқ дўнгпешона, Карп(сазан), Тиляпия каби янги озуқабоп балиқ турлари.