Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
30.12.2018 / 23:33:02
Ҳаммамизга маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда ижодкорларга берилаётган эътибор барча ижодкорларни руҳлантириб, янги ижод намуналарини яратишда илҳом манбаи бўлмоқдаЎзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2018 йил сарҳисоби сифатида “Энг фаол ижодкорлар”ни тақдирлаш маросими ҳамда анъанавий “Табиат ва рассом” кўргазмаси ва Ўзбекистон халқ рассоми Евгений Мельниковнинг шахсий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳаммамизга маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда ижодкорларга берилаётган эътибор барча ижодкорларни руҳлантириб, янги ижод намуналарини яратишда илҳом манбаи бўлмоқда. Йил давомида бошқа ижодий муассасалар каби Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасвирий ва амалий санъат соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари иштирокида кўргазмалар, маҳорат дарслари, фестиваль ва биенналелар муваффақиятли ташкил этилди, бадиий таълим ва тарғибот ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳар йили йил якунини сарҳисоб қилиб, юртимиз маданияти ва санъатини юксалтириш, ўрганиш ва тарғиб-ташвиқ этишга муносиб ҳисса қўшган тасвирий ва амалий санъат усталари, ижодкорларнинг номини маълум қилади. Ўзларининг публицистик, телекўрсатув ва раидоэшиттиришлари орқали томошабинларни мусаввирларнинг фаолияти, ижодда эришган муваффақиятлари билан таништириб борган оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлайди. Taнтанали кечада давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар, таниқли рассомлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Tадбирни очиб берган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуридинов давлатимиз раҳбарияти томонидан юртимизда ижодкорларга ҳар томонлама муносиб шароит яратиб берилаётганини таъкидлаб ўтди, иштирокчиларни қизғин қутлади ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилади. Ўз навбатида, ОАВ ходимларини қутлар экан, уларнинг машаққатли ва масъулиятли ишларига тўхталиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимизнинг салмоқли меҳнатини кенг оммага етказишда қилаётган ишларига миннатдорлик билдирди ва келгусида ҳам ҳамкорлик янада ривож топишига ишонч билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ижодкорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, соҳадаги ижодкорларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига "Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамиятининг бириктирилиши ва Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондининг ташкил этилгани юртимизда ижод аҳлига бўлган эътибор янада юксалиб бораётганининг амалий тасдиғидир. Бу каби тадбирлар ижодкорларнинг келгусидаги юксак ижодий парвозларига қанот бағишлаши шубҳасиз. Тадбирда 2018 йил якунига кўра ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ғолиб топилган “Энг фаол ижодкорлар”га турли номинациялар бўйича Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг махсус дипломи ва совғалари топширилди. Мазкур анъанавий кўргазмада юртимизнинг манзара санъати усталарининг 200 дан ортиқ рангтасвир асарлари намойиш қилинмоқда. Кўргазма 15 январга қадар давом этади.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тақдирланган ОАВ вакиллари:
1.Назокат УСМОНОВА - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 2.Тимур МАМАДАМИНОВ - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 3. Гулбахор АЗИМОВА - “Народное слово” газетаси 4. Мавжуда ХОЛМАТОВА - «Халқ сўзи” газетаси 5. Сарвара Қосимова - “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси 6. Муҳаммаднозим МАВЛОНОВ - “O’zbekiston-24” телеканали “Ахборот” информацион дастури 6. Наталья ГОТОВА - “O’zbekiston-24” телеканали “Ахборот” информацион дастури 7. Фозил ЖАББОРОВ -“O’zbekiston-24” телеканали “Ахборот” информацион дастури 8. Наргиза АСОМОВА - “Тошкент” телеканали 9. Гули САФАЕВА - “Оилавий” телеканали 10. Зарбиби ЧОРИЕВА - “O’zbekiston-24” радиоканали 11. Муҳаббат ИНОҒОМОВА - “O’zbekiston” радиоканали 12. Нилуфар НУРИДДИНОВА - “Маданият ва маърифат” телеканали 13. Борис БАБАЕВ - Kultura.uz сайти
|
|