Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
31.01.2019 / 18:01:24
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!Бугунги кунда пойтахтимизда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳамда талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди. Шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, замонавий архитектурага мос пиёдалар йўлаклари, махсус велосипед йўллари, автомашиналар учун эса 400 ўринли автотураргоҳлар барпо этилмоқда. 5600 кв.метр автомобиль йўллари асфальт қилиниб, автомототранспортлар қатнови чегараланади, 11 минг кв.метрга яшил майсалар ётқизилади, 1,800 п/метр ирригация тармоқлари янгиланади. Талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида, замонавий ўриндиқлар ўрнатилади. Университет раҳбарияти томонидан бино ҳудудидаги ҳимоя панжаралари олиб ташланди.
Ҳурматли фуқаролар, шаҳримиз меҳмонлари, азиз талабалар!
Олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари сабаб вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги узр сўрайди.
Ушбу қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади.
Шаҳримизни янада обод қилайлик!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
|
|