Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
14.06.2014 / 08:47:16

Маънавиятли ва маданиятли аёлгина юксак маънавиятли фарзандни тарбиялайди


 

Аёл бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади, дейишади. Гарчи у нафис, нозиккина кўринса-да, ундаги кучли ирода, қатъият, матонат айрим эркакларга намуна бўла олади. Бугунги кунда жамиятимизда шундай аёллар борки, улар жамият ҳаётидаги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишади, оила аталмиш мамлакатни уддабуронлик билан юритишади, миллий анъана ва умуминсоний қадриятларни ривожлантиришда ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшишади. Ана шундай зеболик ва малоҳат соҳибаси, оқилалик тимсоли БМТТД (Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури) нинг Самарали бошқарув бўлими раҳбари Азиза УМАРОВА бугунги суҳбати аржумандимиз меҳмонидир. 

    БMTTД БМТнингривожланиш соҳасидаги глобал тармоғи, инсонлар турмушининг фаравонлашуви учун ижобий ўзгаришларни тарғиб қилувчи ташкилот ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий вазифаси глобал ва миллий муаммолар ечимини излашда ҳамкорлик қилишдан иборатдир. Аёллар ва эркакларнинг тенглигини рағбатлантириш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, болалар ўлимини қисқартириш, оналар саломатлигини сақлаш БМТТД мақсадининг асосий мезонларидан ҳисобланади. 

Азиза Умарова БМТТД (Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури) нинг Самарали бошқарув бўлими раҳбари.

Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университетида ҳамда Буюк Британиянинг Сент-Эндрюсс университитида таҳсил олган. 

-         Дунёда сиёсатида ўзига хос ўрин қолдирган кўп аёллар ўтган.: Индира Ганди, Маргатрэт Тетчэр, ҳозирда Ангелина Меркель. Ўзимизнинг шарқ аёллари Сароймулкхоним, Гавҳаршодбегим, Хонзодагим, Нодирабегимлар ҳам том маънода сиёсий жараёнларга ўз муносабатларини билдиришган. Сиёсатга бўлган қизиқиш ва бу жараёнда фаолият олиб бориш жараёни Сизда қандай бошланган? 

-          Болалигимдан - 7 ёшимданоқ халқаро  янгиликлар ёритилаётган ахборот  кўрсатувларини кўришни, дунё воқеаларини  доимий равишда кузатиб боришни  яхши кўрар эдим. Бу қизиқиш  қаердан пайдо бўлганлигини билмайман. Сабаби оиламизда ҳеч ким халқаро  алоқалар билан шуғулланмаган  эди. Мактабда ҳам ушбу қизиқишларимни  шакллантириб бориб, таълим даргоҳни  тугатгач, Халқаро иқтисодиёт ва  дипломатия университетига ҳужжатларимни  топширдим. Қизиқишларим асосида  касб танлашимга тўсқинлик қилишмаганлигига, “бу - ўғил боланинг иши, бу - қиз  боланинг иши” деб маълум чегарани  ўрнатишмаганлигига ота-онамдан  жуда миннатдорман. Агар улар  ўзгалар каби, “Бу қиз болага  хос касб эмас, мураббий ёки  шифокор бўлгин” дейишганлигида ўзимни бу қадар намоён қила олмасдим. Менда касб танлаш имкониятим бўлган, ўзлигимни топишда ота-онамнинг ҳиссаси катта. Улар дунёқарашим ва қизиқишларимни ҳурмат қилишган. Ўйлайманки, бу касбни бежизга танламаганман.

-         “Миллатнинг келажаги оналар  қўлидадир. Оналаримиз берган тарбия  ҳозир намоён бўлмоқда. Эртанги  кунимизни эса бизнинг қизларимизга  берадиган тарбиямиз белгилайди. Ўзингиз ҳам икки қизалоқнинг  онасисиз. Бугунги кунда қизларимиз  тарбиясида асосий эътиборни  нимага қаратишимиз даркор?

-         Жуда ҳам ўринли савол бўлди. Ҳозир замон ўзгарди. Миллат сифатида  қизларимизнинг тарбиясига жиддий  қарашимиз керак. Авваллари берилган  тарбияда қизлар уй бекаси  бўлди, пазандаликни, рўзғор ишларини бажаришни билса етарли деб ҳисобланган. Бугунги кунда   бу ўзини оқламаяпти. Ҳар бир турмушга чиқаётган қиз фойда келтира оладиган, ўзини молиявий жиҳатдан таъминлай оладиган ҳунарни эгаллаб сўнг турмушга чиқиши лозим. Молиявий жиҳатдан қийинчиликка учраганда ўша қиз бу жараёндан чиқиб кета оладиган бўлсин.

     Баъзилар эса  қиз бола олий маълумотни эгалласа, дипломи бўлса бўлди деб институт  ёки университетга қизларининг  қизиқишларини ҳисобга олмаган  ҳолда киритишади. Келажакда бу  қизлар шу касбни мукаммал  эгаллайдими ёки йўқми бу уларни  қизиқтирмайди. Бу билан эса ўзлари  билмаган ҳолда жиддий хатоларга  йўл қўйишаётганлигини англашмаяпти. Қизларимизнинг қизиқишларини ҳисобга  олган ҳолда уларни касбга  йўналтиришимиз даркор.

   Мана шу хатоларнинг  маҳсулини ҳозир кўрмоқдамиз. Давлат  бошқаруви органида ҳам аёлларимизни  кам учратамиз. Аёллар депутатларимизга  Парламентда 30 фоиз ўрин ажратилган  бўлса-да, 25 фоиз аёллар у ерда  фаолият олиб бормоқдалар. Кейинги  пайтларда юрист ва судья аёллар  камайиб етмоқда. Аёлларимизни кўпроқ  жамоат ишларига жалб этиш  керак. Агар вазият шу тарзда  давом этса, кейинги 15-20 йилда аёлларимизнинг  сиёсатдаги ўрни умуман йўқолиши  мумкин. Ижтимоий соҳада фаолият олиб боришга салоҳияти юксак бўлган қизларимиз ниҳоятда кўп.

-         Жамоат ишларига ҳам, оиладаги ишларга, фарзандларингизни тўгаракка олиб боришга ҳам доимо улгурасиз. Муваффақиятларингизда оила аъзоларингизнинг ҳиссаси борми ёки барчасига ўзим эришганман деб ўйлайсизми? Вақтингиз унумдорлигини нимада деб ўйлайсиз?

-         Вақтим етишмаслиги туфайли баъзан  мен ҳам азият чеккан пайтларим ҳам бўлган. Бир пайтда икки жойга бориш шарт бўлган вақтларда яқинларим менга ёрдам беришади. Шу сабабли, мувафаққиятларимнинг асосий сабабчиси оила аъзоларим қувватлашларидан деб биламан.    Баъзан ишим юзасидан фарзандларимнинг мактаб ва боғчасидаги тадбирларида иштирок эта олмасам, улар албатта тадбирларга боришади. Қайнонам 25 йил мобайнида мактаб директори вазифасида ишлаганлар. Турмуш ўртоғим онасининг иши қанчалик масъулиятли эканлигини, давлат ишларидан ташқари оила ишини ҳам қай тарзда моҳирлик билан олиб борганлигини  ҳис этиб ўсганлиги сабаб менинг ҳам ишим қандай аҳамиятга эга эканлигини билади.  Бизнинг икки қизимиз бор. Улар - Доно (10 ёш) ва Райҳон (4 ёш) Фарзандларимиз мусиқа спорт, инглиз тилини ўрганиш билан мунтазам шуғулланишади. Дам олиш кунларида турмуш ўртоғим билан китоб ўқиймиз, велосипед учамиз, оилавий тарзда сайёҳат қиламиз. 

    Бундан ташқари  ўзим ўсган оилавий муҳитда  бувам ва бувимларнинг ҳам  оилалари менга доимий равишда  ўрнак бўлиб келган. Улар аҳил-иноқ яшаб, ҳам фан билан шуғулланиб, ҳам тўрт фарзандни тарбиялашган. Бувам – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ирригация ва миллиорация мактабининг асосчиси, қишлоқ хўжалик фанлари доктории, профессор Ориф Комилович Комилов, бувим – Умрзоқова Ойсара Пардаевна фалсафа фанлари доктори, академик Иброҳим  Мўминов (совет тузуми даврида Амир Темур шахсини оқлаб илмий мақолалар ёзган)нинг севимли шогирдларидан бири эди. Она стала первой женщиной, получившей звание доктора философских наук в Центральной Азии и более 20 лет являлась первым заместителем директора Фалсафа ва ҳуқуқ институтида   Истардимки, эркаклар ўз турмуш ўртоқларини нафақат оила бекаси, балки жамиятнинг муҳим аъзоси сифатида ҳам кўришса. Жамиятда ўз ўрнини топа олмаган аёлга нисбатан турмуш ўртоғи ҳам эътиборини пасайтиради. Ўзини фақат оиласига бағишлаб турмуш ўртоғи кетиб қолган, ҳам оиласидан ажрашган, қўлида касб-ҳунари бўлмаган аёлларни ҳаётда кўп учратганман. Барча нарсада мувозанатни сақламоқ керак. Агар эътибор берган бўлсангиз туртта ишлаетаган аёллардан учтаси ёки ўқитувчи, ёки медицина ходими вазифаларида ишлашмоқда. Миллатимиз аёлларидан химик, биолог, композитор, сиёсатшунос, академиклар жуда кўп етишиб чиқишини хоҳларди.

-         Дунё мамлакатларида бўлган, уларнинг  турмушини кузатган аёл сифатида  нима деб ўйлайсиз: умуминсоний  қадриятлардан нимани олишимиз  керак-у, миллий қадриятларимизнинг  қайсиларини сақлаб қолишимиз керак?

 -          Миллатимизда бир-бирини ардоқлаш, меҳр – оқибат қадриятлари ниҳоятда юқори. Бола тарбиясида маҳалланинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ҳатто “Бир болага етти қўшни - ота-она” тушунчасига қатъий амал қилишади. Бундай қадриятларни Европа мамлакатларида учрата олмайсиз. Бироқ фарзандларимизнинг интеллектуал салоҳиятларини ривожлантиришга кам эътибор берамиз. Уларни мусиқа мактабларига, Ёшлар ижодиёт саройига олиб боришга вақт ажрата олмаймиз. Бизнинг оилада онам ва холаларим ҳам мусиқа мактабларига қатнашган. Опа-сингилларим, укаларимнинг барчаси мусиқий таълим олишган. Фарзандларимни ҳам мусиқий билим олишларини таъминлаяпман. Мусиқий билим олган инсоннинг дид ва нафосати ошади. Мамлакатимизда мусиқий таълим беришга кенг имкониятлар яратилган ҳолда одамлар бу имкониятлардан самарали фойдаланишмайди. Ғарбда мусиқий таълим олиш ниҳоятда қиммат туради.

        Фарзанд  тарбиясида миллий жиҳатдан уларнинг  эркин фикр билдиришларига йўл  қўймаймиз, оилада боланинг фикри  эътиборга олинмайди. Ҳар доим  катталарнинг мулоҳазаси етакчи аҳамиятга эга бўлиб келган. Камчиликларини рўй-рост юзига айтамизу, бироқ ютуқларини ўзига кўрсатиб рағбатлантира олмаймиз.  Бу эса фарзанд 30 ёшга тўлганда ҳам ўзининг мустақил фикр юрита олмаслигига сабаб бўлади. Болада ўзига нисбатан кучли ишонч, қатъиятни тарбиялай олсак бу миллатимизнинг ютуғи бўлади.

      Умуминсоний  қадриятларни миллий қадриятлар  билан уйғунлашган ҳолатда асрашимиз, ҳаётга татбиқ этишимиз лозим.

-         Зимдан кузатган киши ташқи кўринишда ҳам миллийликка урғу беришингизга аҳамият беради. Бу нарса либосларингизда, тақинчоқларингизда мужассам.  Ҳатто миллий либосларимизни коллекциясини тўплашни бошлаганлигингизни эшитдим.

-         Либосларимиз бувиларимиздан қолган  қадриятдир. Ҳар бир миллатнинг  ўзига хос кийиниш тарзи бўлган.  Гарчи рус мактабни битирган  бўлсам ҳам миллий либосларимизни  кийишни яхши кўраман. Шу туфайли  миллий матолардан замонавий  кўринишда либос тиктираман. Олдинги  пайтларда миллий кийинган қизларимизга  худди замондан орқада қолгандек  нигоҳ билан қарашарди.

   Бугунги кунда  замонавий  либосларнинг миллийлик  билан уйғунлашган ҳолатдаги  тренди ишлаб чиқилди. Айниқса, Голиввуд  актрисаларининг атлас, адрас ва  катдан матоларимиздан кийган  либослари жаҳонда миллий либосларимизни  урфга киришига, оммалашишига сабаб  бўлди. Бироқ урф (мода)даги либослар 1-2 йил кийилиб кейин урфдан қолади, бироқ қадриятлар ҳеч қачон урфдан қолмайди.

   Миллий либослар  коллекциясини тўплашимга эса  ижтимоий антропология  ва этнографияга  бўлган қизиқишим сабаб бўлди. Академик, тарихчи олим Галина  Пугаченькованинг темурийлар давридаги  аёлларнинг либоси, уларнинг андозасини  ўрганиш орқали бу ишга дастлабки  пойқадамни қўйдим. Асосан, Тошкент-Фарғона, Бухоро, Хоразм йўналишидаги либосларни  тўплашга аҳд қилганман.

    Яқинда қадимий  бухороча либос харид қилдим. Қизиғи шундаки, бу либос уч  қисмдан иборат бўлиб, бухоролик  ёш аёлнинг тантанавор либосини  уч кўйлак ташкил этган. Булар: Курта- енг учи бурмалар билан ишлов берилган ички оқ кўйлак; иккинчиси- енгларнинг учи зардўзи иплар билан чок берилган, этакларига нақш солинган кўйлак, учинчиси эса ярим ипак Қарши олачасидан тикилган ва зич кашта тикилган кўйлак. Кўйлак албатта, жияк тақилган парча шалвор-лозим билан кийилган. Шарқ аёли албатта лозим кийиши шарт ва лозимнинг матоси устки кийим матоси билан айнан бир хил бўлган.    Бошга безакли пешонабанд тақилиб, устидан шойи матоли ҳарир рўмол ташланган.

    Тошкент-Фарғона  либосларининг эса асосий матоси  беқасам ва атлас ҳисобланган.

Имконият даражамга қараб анча йиллардан бери зебигардон, хайкал, бўйинтумор, қашқарбалдоқ, тиллақош каби тақинчоқларимизни харид қилишга ҳаракат қиламан.

  Либосларимиз бўйича  тор доирадаги мутахассислар  санъатшунослар, дизайнерлар қизиқишган-ку, аёлларимиз ўртасида унчалик  оммалашмаган. Гўзал либосларимизни  турли маросимларимизда ва кундалик  ҳаётимизда аёлларимиз кийишларини  хоҳлардим.

-         Кейинги пайтларда тўйларимиз  дискотекага айланиб кетмоқда. Тўйларда  “Муножот”, “Тановор”, “Дилхирож”  каби миллий қўшиқларимизнинг  деярли куйланмаётганлигининг ва  уларга рақс тушмаётганликларининг  гувоҳи бўлмоқдамиз. Ҳатто қудалар ҳам озарбайжон ёки турк қўшиқларига рақс тушишмоқда. Ёшларимиз эса лотин-америка ва ғарб мусиқаларининг рақси шайдоси. Ўтган йили Сиз бошчилигингиздаги бир гуруҳ қизлар “Тановор” рақсини ўрганиш учун хореографдан сабоқ олгани бордик. Анъаналаримизни сақлаб қолиш учун миллий маросимларга ҳам жиддий эътиборимизни қаратишимиз керакмикан?

-         Ҳақиқатан ҳам кейинги пайтларда  тўйларимизда ёшларимиз айнан  бир хил ҳатти-ҳаракатлардан иборат куйга муқом тушишни рақс деб ўйлашади. Бу ҳам кишининг ғашини бороз келтиради. Ахир ўзбек рақс санъатидек гўзал рақс санъати ҳеч бир миллатда йўқ. Ҳатто гувоҳ бўлганингиздек хореографга - “Тановор” рақсини ўргатинг”,- деб борганимизда у ҳам ҳайратга тушди. Чунки унга, - “Лотин-америкаси, турк, араб рақсини ўргатинг” - деб кўп маротаба мурожаат этишган, бироқ ҳеч ким миллий рақс ўрганаман деб келмаган экан.Тановор рақсининг 12 хил кўриниши борлигини ҳам ўша сабоқ пайтида билиб олдик.

        Ўтган  йили   Ўзбекистон халқ артисти  Мукаррамхоним Турғубоева таваллуд  топганига 100 йил тўлди, аммо ОАВда  бу етарлича ёритилмади. Балки  шунинг учун ҳам ёшларимиз  қадриятларимизнинг баъзи қирраларидан  бехабар равишда камол топишаётгандир. Миллатимиз маънавиятини кўрсатувчи  ҳар бир омилни кўрсата олишимиз  ўз қўлимизда.

-         Юртимизда гендер тенглиги борасида БМТТД олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам маълумот бериб ўтсангиз.

-         Ўзбекистон гендер тенглигини  рағбатлантириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришди. Ушбу ижобий силжишларни парламент аъзолари орасида аёллар сонининг ортиши тенденцияси намоён этади. Агар 1994 йилда парламент аъзолари сонини 6 %аёллар ташкил этган бўлса, 2011 йилда эса ушбу кўрсаткич 19%ни, 2014 йилда эса 22% ни намоён этмоқда.

Эришилган мувафаққиятларга қарамай Ўзбекистон ҳудудида гендер тенгсизлик ҳамон устунлик қилмоқда. Давлат бошқаруви ва хусусий сектордаги юқори бошқарув лавозимларда эркаклар кўпчиликни ташкил этади. Аёлларнинг раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш борасидаги кўрсаткич эса хусусий секторда атиги 25 % ни, Вазирлар Маҳкамаси штатида эса маъсул ходимлардан 3% дан куп эмас  ташкил этади.

 Гендер тенглигини  таъминлаш жамиятда аёлларга  нисбатан бўлган муносабатни  ўзгартириш ва уларнинг таълим  олишини рағбатлантиришни талаб  этади. Бундан ташқари ҳам жамият  ҳаётида, ҳам ўз оиласида юксак  мавқени эгаллаган аёлларимизни  ОАВи орқали кўрсатиш зарур. Қизларимиз  уларни кўриб ўрнак олишсин, уларга  ўхшашга ҳаракат қилишсин.

      Аёллар  нима учун чет элга чиқиб  кетмоқда? Нима уларни мажбур  қилмоқда? Мана шу масалаларни чуқурроқ ўрганиб, профилактик ишларни олиб бориш орқали бу жараённинг олдини олиш керак. Аёлларимизнинг хорижга чиқиб қуллик исканжасига тушиб қолишдан ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали сақлашимиз лозим. Бунинг учун эса қуйидаги ишларни йўлга қўйишимиз даркор:

1)    Оиласидан ажрашган  аёлни ўзбек оиласида айбдор  деб ис қилишади, ўзгача кўз  билан қарашади. Бу пайтда улар  психологик кўмак бериш; Аёлларимиз учун маслаҳат психологик ёрдам кўрсатишда ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказлари имкониятларини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий ва молиявий ресурсларга эга бўлишини таъминлаш керак. Бугунги кунда ана шундай марказларимиз Самарқанд ва Бухоро ҳудудларида фаолият олиб бормоқда. Бундай марказларни республиканинг ҳар бир ҳудудида яратмоқ керак. Улар орқали аёлларимиз ўзларини маънавий ва жисмоний жиҳатдан зўравонликнинг турли жиҳатларидан ҳимоя қила олишсин, ҳақ-ҳуқуқларини танишсин.

2)     Аёлларимизга  касб-ҳунар ўргатайликки, пул топаман деб ўзга юртларга кетмасин, ўзини-ўзи таъминлай олсин.

Шунда шаънимизни сақлаймиз. 

-         Халқаро ташкилотларда ишлашни  орзу қилган қизларимизга қандай  маслаҳат бера оласиз?

-         Авваламбор зарур ва етарли  билим олишсин, хорижий тилни  мукаммал ўрганишсин. Бунинг учун  моддий жиҳатдан яхши таъминланган, таниш-билиш керак, дейишади. Асло, ҳар  бир нарса инсоннинг ҳатти-ҳаракатига, шижоатига боғлиқ. Ўзим ҳам тил ўрганиш жараёнида фақтгина 4 ойлик тил ўргатиш боғлиқ. Шахсан мен хорижий тил ўрганиш курсига бориб, қолган жараённи мустақил давом эттирганман. Мақсадни тўғри ва аниқ қилиб қўя олган инсонгина ҳаётда муваффақиятга эришади. Ҳар қандай шароитда ўзлигини топиш, ўз кучига ишониш ва намоён эта билиш шарт.

Нигора УМАРОВА





Другие материалы рубрики

13.06.2014 / 16:52:18

Телеканал UzReport TV и Beeline проводят конкурс "Мы болеем за футбол!"

Телеканал UzReport TV и Beeline объявляют о проведении конкурса любительских видеороликов "Мы болеем за футбол!" в рамках Кубка мира ФИФА-2014 в Бразилии. Далее...

13.06.2014 / 12:29:01

Beeline вновь подтвердил соответствие международным требованиям ISO 9001:2008

Beeline в очередной раз подтвердил соответствие деятельности компании международным стандартам ISO 9001:2008. Ресертификационный аудит предприятия был проведен в апреле 2014 года международным органом по сертификации Russkiy Registr – Srednaya Azia. Далее...

13.06.2014 / 12:05:59

Здоровые дети - счастье взрослых. Сабантуй

В программе прошли такие спортивные состязания, как кураш, поднятие гири, армрестлинг и перетягивание каната, с участием спортсменов и любителей. А площадки с игровыми состязаниями по лазанию на столб за петухом, бегом с яйцами в ложке "не урони яйцо", бег с коромыслом и ведрами, наполненными водой, бой на бревне с соломенными мешками, битьё глиняных горшков с завязанными глазами и бег в мешках очень понравились детям, где за победу им вручали призы. Далее...

13.06.2014 / 07:22:15

Первые электронные учебники

Впервые в Узбекистане запускается мобильное приложение e-Darslik, которое позволяет читать общеобразовательные учебники на мобильных телефонах и планшетах, сообщает Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий. Далее...

12.06.2014 / 17:51:18

Жаркое лето в Вестминстерском Университете

Как известно, в связи с ранней экзаменационной сессией студентов, вуз британского образца Международный Вестминстерский Университет в г. Ташкенте (МВУТ) выходит на летние каникулы чуть раньше своих национальных коллег. Традиционно в этот период преподаватели занимаются проверкой курсовых, дипломных работ и экзаменов; студенты кто отдыхает, кто работает, кто уезжает за границу; академический и административный персонал заняты организацией вступительных экзаменов и оформлением документов абитуриентов. Далее...





19.04.2024 / 12:04:55
В Узбекистане завершился Международный фестиваль изобразительного и прикладного искусства. Он стал ярким событием в культурной жизни страны. Одной из его важных арен были залы Галереи изобразительного искусства Узбекистана
 
19.04.2024 / 10:22:49
В Самарканде открылась выставка археологических находок эмирата Шарджа
 


17.04.2024 / 14:29:09
Театр-студия имени Марка Вайля "Ильхом" представляет репертуар недели
 
17.04.2024 / 10:23:49
В столице республики с большим успехом продолжается Международный фестиваль оперы и балета "Тошкент бахори". Его программу украсила новая версия оперы великого итальянского композитора Джакомо Пуччини "Богема"
 


10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 


09.04.2024 / 12:19:35
Русский дом в Ташкенте провел "Книжный завтрак" с поэтом, прозаиком, переводчиком, критиком и эссеистом Сухбатом Афлатуни.
 
26.03.2024 / 07:08:33
Какое правильное стихотворение Андрея Дементьева "Не обижайтесь на детей"
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте