Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
28.01.2015 / 00:46:32

Сирдарё вилояти театрининг янги мавсумдаги янги томошалари


Сайфиддин Мелиев, театр бош режиссёри

 

 Театр санъати машаққатли касблардан бири. Барча бошқа касб ходимлари байрам кунларида хурсандчилик қилганда, улар саҳнада ўз вазифаларини бажарадилар. Бир актёр ҳаёти давомида ўзи истаган ролни олиш учун бир йил, беш-ўн йил кутиши мумкин ёки бир умр. Бу ҳатто насиб қилмаслиги ҳам мумкин. Ҳатто актёр, актрисалар яқин кишиларининг азаларида ҳам саҳнада рол ижро этади. Бу ўзига яраша қаҳрамонлик, бу қанчалик фидойиликни талаб қилишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Режиссёр инсонларни бир қадам олдинга чорлаши керак бўлган, ўзи эса инсонлардан уч қадам олдинда юриши керак бўлган ижодкор. Шунинг учун мен шахс сифатида, ижодкор сифатида “бир жойда қотиб қолмаслигим” керак. Менинг Мирзачўл бағридаги режиссёрлик қилишим ўзига яраша “ҳаво алмаштириш” десам ҳеч муболаға бўлмайди. Талабалик пайтларимдаги вилоятма-вилоят юриб, ҳар бир юртнинг санъаткорларига мос саҳна асарлари яратсам деган ниятимга бугун эришаётгандайман. “Соғлом бола” йили якунларида Сирдарё театрида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг “Жонгинам, шартингни айт!” мусиқали комедиясини, кўҳна Бухоронинг муҳташам театрида “Бурч” драмасини саҳналаштирдим. Янги йил арафасида эса сўлим водийда асар яратиш режаларимиз бор.

Театрларни пойтахт ва вилоят театрларига ажратиш ноўрин. Театр қаерда жойлашган бўлса ҳам у бир хил, битта мақсадни кўзлаган маърифат маскани. Театр, аввало, қалбда қурилган бино. Мен шу театрда ишлар эканман, Станиславиский яратган этика-эстетика қоидаларига асосланган миллий театримиз қудратини намойиш этишда баҳоли қудрат ҳаракат қиламан. Бугун республикада жуда кўп танилган ва ўз дастхатига эга бўлган театр режиссёрлари бор. Лекин драматургларнинг кўпчилиги қўнғироқ қилиб, учрашганда “фақат сиз менинг асаримни қўйишингиз керак” дейиши инсонни тўлқинлантириб, илҳомлантириб юборади ва бу янги ижод марраларини забт этишга чорлайди.

Кўпчилик театрлардан бош режиссёрлик лавозимига таклифлар тушди. Лекин мен ўзининг 40-ижодий мавсумини нишонланаётган Сирдарё театрини танладим. Чунки мен фестивалларда эришган ютуқларидан, устоз режиссёр Баҳодир Йўлдошев саҳналаштирган спектаклларидан, сирдарёликларнинг санъатшинаванда эканлигидан театр жамоасининг ижодий потенциали юқорилигини билардим. Ва буни биринчи спектаклимни саҳналаштиргандаёқ нақадар тўғри эканлигимни англадим: жамоа билан бир тану бир жон, бир ёқадан бош чиқариб дўстона муносабатда ижодни бошлаб юбордик. Биринчи спектаклнинг ўзидаёқ пойтахтга “Дебют-2014” (саҳна рассомчилиги бўйича) фестивалига қатнашадиган бўлгани ҳам катта ютуқдир.

Келаётган 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” да 40 ёшга тўлган забардаст театр – Сирдарё театри билан “Замондош” фестивалига қатнашиш билан бирга, йирик бадиий асар Ёвдат Илёсовнинг “Олачипор ажал” (Тўмарис) романини саҳналаштиришни иш режасига киритдик.

Барча театрсевар мухлисларни янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Уларга соғлик-омонлик, бошлари тўйдан чиқмаслигини тилайман.

 

Фарҳод Боқиев, Сирдарё вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари

 

Сирдарё театри талабалик пайтимданоқ репертуар ранг-баранглиги, спектаклларнинг мавзу-мундарижаси замонавийлиги, долзарблиги билан мени ўзига жалб этиб келган. Ушбу даргоҳнинг бошқа театрлардан фарқи шундаки, бу ерда майда-чуйда маиший мавзуларга ўралашиб қолинмаган.

Сирдарё театринингг етук, профессионал санъаткорлари чин маънода вилоятимизнинг маънавий-маданий ҳаётида муҳим муқаддас даргоҳ ва воҳанинг маърифий таянчи-устунидир. Вилоят миқёсида ўтказиладиган ҳар бир оммавий тадбир ва байрамлар, “Наврўз”, “Мустақиллик” каби миллий байрамларида фаол қатнашадиган санъаткорлар жамоаси, шубҳасиз, театр жамоасидир.

Сўнгги йилларда Сирдарё театри санъатда ўз позициясига эга янги директор Шуҳрат Бекмуродов билан янги асарлар, адабий янгиликлар билан жонлангандай. Айниқса, театр жамоаси 2014 йил пойтахтдан ташриф буюрган Сайфиддин Мелиев билан ҳамкорликда бир хилликдан қочадиган, бир қолипга тушмаган янгича кўринишдаги ишлар бошлаб юборилди ва бу дастлабки кунларданоқ ўз самарасини бера бошлади. Янги саҳналаштирилган “Жонгинам, шартингни айт” комедиясини кўриб, ўзимни худдики пойтахт театрига тушиб қолгандай ҳис қилдим. Ушбу спектаклнинг сержило мусиқалари, ранг-баранг саҳна кўринишлари ва актёрларнинг маҳоратли ижроларидан кўнглим тозаргандай, ёшаргандай бўлдим.

Ўз касбининг фидойилари, юксак иқтидор эгаларидан иборат бўлган театр жамоасини янги йил билан қизғин қутлаб, келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилайман.

 

Дилшода ҲАЙДАРОВА, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

Томошабин ортидан қувмаган театр ҳамиша таҳсинга лойиқ. Сирдарё театри ана шундай ақидаларга, анъаналарга эга табаррук маскан.

 Ёнингдан оққан сувнинг қадри йўқ, дейишади доно халқимиз. Биз театр томошаси учун пойтахтга борамиз. Лекин Сирдарё театрида қанақа асарлар қўйиляпти, деб қизиқмаймиз. Тўғри, вилоят театри ижодий фаолияти тарғиб-ташвиқот – реклама қилинавермайди. Биз сирдарёликлар учун мана шу кўркам маданият маскани – театр биносининг ўзи жонли реклама бўлиши лозим. Биз ҳокимлик вакиллари, корхона-ташкилот раҳбарлари театрга талпиниб, репертуар билан мунтазам танишиб, боришимиз, томошабинларни жалб этишда биринчи навбатдаги кўмакчи бўлмоғимиз зарур. Бу бизнинг маданиятимиздан далолат.

Гулистонда 30-40 йиллардан бери яшаб, бир марта театрга тушмаганлар юртдошларимизни учратдим. Мен раҳбарлик фаолиятимда улар илк бор Сирдарё театрига келиб, роҳатланиб, шодлигидан нега шу пайтгача театрга тушмаган эканман, деб афсусланганлигига кўп бора гувоҳи бўлганман. Айниқса, “Жонгинам, шартингни айт” спектаклини кўрган кўпчилик аёллар тошкентлик актёрлар рол ижро этишдими деб сўрашди. Бу театр актёрларининг маҳоратига баҳодир. Маҳалла маслаҳатчилари ва туман, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раисаларига ташкил этилган театр кунларида икки бора ушбу спектаклни томоша қилдим. Ушбу спектаклда ажрашманглар, ажралишлар ёмон, деган очиқ даъватлар, маърузалар йўқ. Лекин марвариддай терилган сўзлар, ҳатти-ҳаракатлар асносида оила муқаддаслиги ҳақидаги сўзлар юракка қуйилади. Аёллар қанақа бўлса, жамият ҳам шундай бўлади, деган фикрдаман. “Жонгинам, шартингни айт”  аёллар тарбиясида муҳим. Ушбу спектакл ўзбилармон, босар-тусарини билолмай қолган аёлларни танқид қилгани билан ҳам менга ёқди.

Вилоятда битта театримиз бор. Маънавий ҳаётимизда унинг ўрни беқиёс. Театр жамоаси ҳам ўз маҳсулотлари бўлган спектаклларни вилоят аҳли билан таништиришда фаолроқ бўлиши керак

Барча-барчани янги йил айёми билан муборакбод этаман.

 

 

САНЪАТИМ СЕНГА БАХШИДА, ГЎЗАЛ ЎЗБЕКИСТОН

 

Шуҳрат Бекмуродов, театр директори:

 

Жорий йилнинг январ ойида Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбек Миллий академик театрининг 100 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги фармони қувончли хабар бўлиб бутун Республика театр ходимлари ва барча санъат олами вакилларини қувонтирди. Шу каби ҳукумат эътибори туфайли ўзбек театр санъати йилдан-йилга юксалиб, ривожланмоқда. Ушбу мавсумда ўзининг юбилей мавсумини қарши оладиган Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилот мусиқали драма театри жамоаси ҳар йилгидан кўтаринки руҳда мавсумга тайёргарлик кўрди.

Сирдарё театрининг ўтмишини 1930-35 йиллардан бошласа бўлади. Ўша пайтда колхозлар қошида ташкил этилган театр Мирзачўл воҳасининг илк профессионал театрининг пойдевори ҳисобланади. Театрнинг расмий очилиши 1975 йил сентябр ойидан ҳисобланса-да, ўша колхоз театрларидан то бугунги кунга қадар ушбу театрнинг шонли ўтмиши бор. Шунинг учун ҳам ушбу театр ўзининг ижодий анъаналарига, тарихий ютуқларига эга.

Режиссёр театрнинг генератори ҳисобланади. Драматург эса бу генератор ишлаши учун маҳсулот яратиб беради. Режиссёр пьеса билан театр моторини юритади. Бутун театр жамоаси буни англаган ҳолда, асар танлашда замон талаби ва бадиий савиясига аҳамият бериб ёндошмоқда. Ҳозирги кунда забардаст драматурглар билан қизғин ижодий фаолият йўлга қўйилган. Жумладан, атоқли режиссёр ва драматург Риҳсивой Муҳаммаджонов билан ҳамкорлик меваси ўлароқ “Аёл қадри” (Ойдин) драмасини мисол келтириш мумкин. Ва бу ижодий ҳамкорлик давом эттирилмоқда.

Театр жамоамиз бадиий баркамол саҳна асарларини мунтазам саҳналаштириш билан бирга, Мустақиллигик байрами ва бошқа тадбирларда, она юртни, истиқлолни мадҳ этган “Санъатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистон” театрлаштирилган мусиқали томоша дастурини тайёрлаб, барча туманларга гастрол уюштириб келмоқда. Театр репертуаридан ўрин олган “Тўй” психологик драмаси, “Инсон ўзинг...” трагикомедияси, Бу юрт муқаддас тупроғимдир... (Нодирабегим) фожеаси, “Қутича ёхуд Жинни бўлиш ҳеч гапмас”, “Каккули соат ёхуд кутилмаган меҳмон” “Хотинлар “гап” идан чиққан ҳангома”, “Севги сеҳри” комедиялари ва болалар учун эртаклар томошабинлар учун мунтазир.

 

Ўзбектош Қиличбек, театр адабий бўлим мудири:

 

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, барча соҳалар каби театр санъатига катта аҳамият берила бошлади. Олим   Хўжаев   номидаги  Сирдарё вилоят   мусиқали   драма  театри саҳнасида миллий ва жаҳон драматургияси намуналаридан асарлар саҳналаштирилди ва томошабину мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди. Сирдарё театрида Ўзбекистон Халқ артисти, халқаро тоифадаги режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва республика миқёсида ҳурмат қозонган Валижон Умаров, Жўра Маҳмудов, Гулруҳ Нажидова, Маҳкам Муҳаммедов, Бахтиёр Тўраев каби режиссёрлар ижод қилдилар. Улар саҳналаштирган «Ричард - III», «Қирол Лир», «Сохта оқсуяк», «Чорбоғдаги ҳангомалар», “Дардимни кимга айтайин?”, “Маъмура кампир”, “Бу юрт муқаддас тупроғимдир...” (Нодирабегим), “Амир Темур”, “Тентак фаришталар”, “Алишер Навоий”, “Ибтидо”, “Бу чоллар, ёмон чоллар”, “Заҳарли томчилар”, “Бремен созандалари”, “Аёллар машмашаси”, “Хонума хоним”, “Қотил юраги”, “Тўй”, “Аёл қадри” асарлари пойтахт томошабинларининг ҳам меҳрини қозониб юксак мукофотларга лойиқ деб топилди.

“Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ташаббуси билан ташкил этилган ёш режиссёрларнинг анъанавий “Дебют”, “Сени куйлаймиз, замондош” фестивалларида Олим   Хўжаев   номидаги   вилоят   мусиқали   драма  театри жамоаси ҳам фаол қатнашиб келмоқда. 1996 йил Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган фестивалда Олим   Хўжаев   номидаги   вилоят   мусиқали   драма  театри ўзининг “Амир Темур” асари билан юксак ўринга муносиб деб топилди. Сирдарё театри жамоаси “Дебют” фестивалида 2005 йил Карло Гальдонининг “Аёллар машмашаси” трагикомедияси билан, 2008 йил Южин О.Нил қаламига мансуб “Қайрағоч остидаги эҳтирос” асари билан, 2012 йил Тоғай Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар” асари билан қатнашди ва юқори натижаларни қўлга киритди.

Вилоят театри санъаткорлирининг меҳнати доимо хукуматимиз томонидан юксак баҳоланмоқда. Театрда ижод қилган актёрлар Маматхон Асқаров, Адҳам Юсувалиев, Шариф Жумаев, Адҳам Абдуллаев, Озода Абдуллаева, Мавлуда Маматиллаохунова, Зулфия Эшмуродовалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист шарафли унвони билан тақдирланганлар. Истеъдодли актёр Иброҳим Қосимов “Дўстлик” орденига муносиб кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 апрелдаги “Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги ПҚ-317-сонли, 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги ПҚ-451-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ва Сирдарё вилоят ҳокимининг “Театр кунлари” ниўтказиш жадвалига асосан Олим  Хўжаев  номидаги  Сирдарё вилоят мусиқали драма театр жамоаси ҳар йили “Мустақиллик” байрами арафасида ва бошқа миллий байрамлар муносабати билан вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида ёшларни турли ёмон иллатлардан, одам савдосидан огоҳ этувчи асарларини намойиш этиб келмоқда.

Сирдарё театри жамоаси вилоят, шаҳар, туман аҳолисига маданий хизмат кўрсатиш билан бирга бошқа вилоятларга гастрол сафарлари ҳам ташкил этиб келади. Жумладан, мустақиллик йилларида бир неча бор Тошкент шаҳри, Ўзбек миллий академик театрига, Навоий вилоятига, Хоразм вилоятига, Самарқанд ва Жиззах вилоятларига уюштирган ижодий гастроллари томошабинларга манзур бўлмоқда.

Айни кунларда ҳам Олим   Хўжаев   номидаги   Сирдарё вилоят   мусиқали   драма  театри жамоаси замонавий муаммоларни ўзида акс эттирган асарлар билан қизғин ижодий жараёнлар билан банд. Жорий йилда пойтахт Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош” фестивалида атоқли драматург Риҳсивой Муҳаммаджонов қаламига мансуб “Аёл қадри” драмаси билан иштирок этиб олий гран-при соҳиби бўлди. Ушбу спектаклда Хуршида образини талқин қилган актриса Раънохон Юнусова “Йилнинг энг яхши актрисаси”, мусиқа мактаби тарбияланувчиси Ҳуснида Абдусаломова “Энг ёш ижрочи” номинацияси ғолиби бўлди. Таниқли журналист Марат Асадуллаев “Ҳуррият”,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор Тоир Исломов “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетларида “Томошабин хоҳлаганини кўради”, “Бир спектаклнинг икки талқини” сарлавҳа остида таҳлилий мақолалари билан ушбу спектаклнинг бадиий ютуқларини таъкидлашди.

Буюк истиқлол йилларида театр жамоаси бир мақсад йўлида диний вазиятни янада соғломлаштириш, миллатлар аро тотувлик,  ватанпарварлик,  тинчлик,  дўстлик,  ҳалоллик,  меҳру  оқибат  туйғуларини  мадҳ этувчи, 21 аср вабоси – гиёҳвандликка  қарши  курашга  даъват  этувчи  асарлар  ва бошқа бир қанча театрлаштирилган мусиқали томоша дастурлари саҳналаштириб халқимизга  беминнат хизмат қилиб келмоқда. Ушбу театр репертуаридаги бир неча спектакллар, жумладан,  “Аёллар машмашаси”, “Бу чоллар “ёмон” чоллар” асарлари Республика ойнаи жаҳонининг “Олтин фонди” дан муносиб ўрин олган.

 

Ўзбектош Қиличев





Другие материалы рубрики

27.01.2015 / 17:30:56

В Ташкенте отметили 23 годовщину создания НАК "Узбекистон хаво йуллари"

Этому событию была посвящена пресс-конференция, состоявшаяся в зале совещаний Дирекции НАК. В ней принимали участие руководители национальной авиакомпании, представители НАК за рубежом, республиканские и зарубежные средства массовой информации. Далее...

27.01.2015 / 12:59:53

В центральном офисе Beeline прошло награждение победителей конкурса Zo'r-Zo'r Selfie

27 января 2015, Ташкент. Крупнейший оператор связи Beeline совместно с еженедельником "Даракчи плюс" провели церемонию награждения победителей конкурса Zo'r-Zo'r Selfie, который проводился с 9 октября 2014 года по 9 января 2015 года на официальной странице Beeline Uzbekistan в Odnoklassniki.ru. Далее...

27.01.2015 / 05:21:11

Сунь Лицзе: Узбекистан уверенно продвигается по пути демократизации, либерализации и модернизации

Сунь Лицзе, Чрезвычайный и Полномочный Посол Китайской Народной Республики в Республике Узбекистан: Далее...

26.01.2015 / 03:04:39

Фестивали и конкурсы 2015

В Узбекском национальном академическом драматическом театре состоялась пресс-конференция Министерства по делам культуры и спорта, посвященная вопросам молодежного творчества, сообщает Информационное агентство UzbekistanToday. Далее...

25.01.2015 / 17:35:53

САХРОНИНГ СЕҲРЛИ САСИ

Ўтган кун 20 январда Тошкент Ўзбек Миллий театрида бўлиб ўтган "Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларнинг ноёб санъатини асраб авайлаш, интилишларини қўллаб қувватлаш мақсадида фестиваль ва танловлар сарҳисоби ва янги лойҳалар" мавзусидаги матбуот анжуманида бугунги ўзбек санъатининг долзарб масалалари ҳақида баҳсу мунозара бўлди. Далее...





23.04.2024 / 12:48:05
В экспозиционном пространстве университета Ка-Фоскари, Венеция состоялось открытие флорентийского раздела выставки "Узбекистан: Авангард в пустыне"
 
19.04.2024 / 12:04:55
В Узбекистане завершился Международный фестиваль изобразительного и прикладного искусства. Он стал ярким событием в культурной жизни страны. Одной из его важных арен были залы Галереи изобразительного искусства Узбекистана
 


13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 
08.04.2024 / 11:57:58
В Ташкенте прошли показы документальных фильмов "Из Ташкента в Нью-Йорк и обратно" и "Самарканд- вечный город". После просмотра состоялась оживленная дискуссия
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 


22.04.2024 / 12:28:08
Посольство США и представители Министерства дошкольного образования Узбекистана провели в отеле "Интерконтиненталь" церемонию завершения программы "Англоговорящая нация". Но будет другое продолжение...
 
21.04.2024 / 13:32:11
Вспоминая недавнюю встречу в Клубе "Интеллектуал". Почему все получилось отлично...Почему так должно быть всегда. Авторитетное мнение членов клуба и не только…
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте