Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
16.12.2016 / 18:39:50
"Янги нигоҳ" видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросимиЖорий йилнинг 12-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида жорий йилнинг 16 декабрь куни “Ёшлар ижод саройи”да Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловни ташкил этишдан мақсад – Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш, медиамаҳсулотларнинг кенг тарқалган тури – видеороликлар ёрдамида мамлакатнинг туризм салоҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, ёшларда ватанпарварлик, бунёдкорлик ва янгиланишларга нисбатан фахр туйғуларини шакллантириш, юрт тарихига қизиқиш ва ҳурматни уйғотиш, ёш авлодни миллий урф-одат, қадриятларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат. Мазкур танлов Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Танлов ташкилотчилари – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази. Танловга “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”, “Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича 500 дан ортиқ ижодий ишлар қабул қилинди. Танлов совриндорлари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан муносиб тақдирланди.
“Янги нигоҳ-2016” видеороликлар танлови ғолиблари РЎЙХАТИ 1. “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши ролик” номинацияси ғолиблари: Олимжонов Аҳрор. Рустамов Феруз Ортиқов Шаҳбоз Бабаматова Робия 2. “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши ролик” номинацияси ғолиблари: Қурбонова Наргиза Ахатова Азиза 3. “Миллий қадрият ва урф-одатлар акс этган энг яхши ролик” номинацияси: Муталов Саидакбар Қўзимуродов Жонибек Худайберганова Сарбиноз 4. “Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши ролик” номинацияси ғолиби: Турешова Сарбиноз
Musulmonbek Ibrohimov, Rustam Nazarmatov (foto)
|
|