Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
14.02.2017 / 14:03:22

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Назриддин Шерматовнинг "Дилҳирож" рақси ҳақидаги ўйлари


Ҳар доим  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Назриддин Шерматовнинг уйига йўл оларканман “ бугун қайси мавзуда суҳбатлашсак-а ” деб ўйлайман. Лекин,биз қайси мавзуда суҳбатлашмайлик барибир гапимиз айланиб рақсга келиб тақалади. Шу суҳбатлардан бирида Назриддин ака рақс ҳақидаги фикрларини, қалбидаги дардини, истиқлол йиллари рақс соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида қуйидагича сўзлаб берганди:

 

Мана юртимиз мустақилликка эришганига ҳам чорак аср 25 йил бўлди. Бу давр мобайнида ҳар соҳада тараққиёт бўлгани каби, рақс санъати ҳам анча юксалди, ижодкорларга кўпдан-кўп имкониятлар яратиб берилди. Айниқса ёшларимизга, истиқлол арафасида барча йўллар очиб берилди! Улардан фақат ўқиш, изланиш шу юрт байроғини юксакларга кўтариш сўралмоқда холос!

 

 Эй Эркинжон болам бугунги ёшлар қандай гўзал замонда яшамоқда-я! Биз ўқиган кезлари кўп нарсалардан қийналардик, бугунгидек ўз ҳохишимиз билан дунёнинг турли жойларидаги танловларга боролмасдик. Рақс санъатига ҳам бугунгидек талаб йўқ эди. Айниқса 1970-80 йилларда  халқимиз  йигитлар рақсига “панжара” ортидан қарарди. Бугунгидек рақс тушадиган йигитларни кўкларга кўтармасди. Нега бундай эканлигига ҳамон тушуна олмайман. Бу борада қанча ўйласам, шунча кўп асабийлашаман. Йигитлар рақсини нимаси ёмон-а? Ҳеч кимга ҳалақит бермаса, бировни масхара қилиб устидан кулмаса, билмадим, қай томонлама инсонларга ёқмас экан? Ахир, рақсда инсонларнинг ички дунёси, дарди, хурсандчилиги куйланади. Бу соҳа вакиллари халқни кўнглини кўтариш учун, хизмат қиладиган ижодкорлар бўлса. Наҳотки, шундай ҳокисор санъат кимларгадир маъқул бўлмаса?! Бу борада мени ўзимга ҳам кўп гапиришган. “Рақс бу- эркакларнинг иши эмас, ҳа энди эрталаб ишга кетяпман деб бориб ўйнаб-ўйнаб келадида”  деган гапларни юзимизга айтмасада, ортимиздан айтганини эшитганмиз. Нинадек айбингни топиб, уни туядай қиладиганлар ҳам жамиятда топилади. Бундай инсонлар туҳматдан ҳам, юзингга қора чаплашдан  ҳам қайтмайди. Шундай иғвогарлар тузоғига мен ҳам тушуб қолганман. Бу нарса мени энг севимли шоҳ рақсим “Дилҳирож” билан боғлиқ.

         1978 – 79- йилларда телевиденияда “Марҳабо талантлар” деган телефестивал бўларди. Шу кўрсатувга юртимизнинг кўпгина жойларидан ажойиб истеьдод эгалари келиб қатнашарди. Келган ижрочиларнинг ичида Андижондан келган  “Андижон полкаси” бадиий ҳаваскорлик жамоаси ҳам бор эди. Бу жамоа асосан репетитцияларини кечқурун қиларди. Мен бўлсам ишдан чиқиб тўғри уларнинг олдига борардим ва рақсларини томоша қилиб ўтирардим. Шу репетитцияларнинг бирида мен учун мутлақо янги бўлган, ҳали умримда кўрмаган “Дилҳирож” рақсини кўрдим. Мен илк бор бу рақсни кўрдим-у, ўзбек йигитларини шундай якка рақслари ҳам бор эканда деб ўйлаб қолдим. Дилҳирожни Алишер  Мейлибоев томонидан қойилмақом қилиб ижро этилганини кўриб бу рақсга ишқим тушди. Кейин билсам Алишер асли сурнайчи экан. Ха, бу нарсага ҳеч ҳам хайрон қоларли жойи йўқ, чунки Андижонликлар ўзи шунақа ашула ҳам айтишади, бирор бир созни чалишни билади ва албатта рақс тушушни ҳам қойиллатишади. Дилҳирож мени ўзига мафтун қилиб қўйди-ю, аммо бу рақсни кимдан ўрганишни билмасдим. Чунки жуда тортинчоқ эдим-да. Охири сўраб Алишерга Дилҳирожни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуғаффор Қодиров сахналаштирганини билдим холос. Энди мени олдимда иккинчи муаммо А.Қодировни топишим ва у инсон билан суҳбатлашиб, мен шу рақсни ўрганишимга рухсат берадими, йўқми шуни аниқлаб олишим керак эди. Бу нарсани “Шодлик” ансамблимизни доирачиси Дилмурод Исломовдан  илтимос қилиб кўрдим. Дилмурод ака ҳам жуда ҳокисор инсон эмасми, бора солиб Абдуғаффор  ака билан гаплашибди, у киши шогирди Алишерни мени ёнимга юборди. Алишер менга бу рақсни ўргата бошлади. У вақтларда Дилҳирож рақсини ҳаракатлари унчалик кўп ҳам эмасди, оз вақт ичида рақсни ўрганиб олдим. Мени билишимча, бу рақсни олдин Тамарахоним аёлларга мос тарзда ҳаракатлар билан ижро этган, лекин мен буни кўрмаганман. Мен рақсни буткул ўрганиб бўлиб устозимга бир Тошкентча ош дамлаб бердим ва уларни розичилигини олдим. Негаки Дилҳирож рақсини, назаримда деярли кўп жойларини устида ишлаш керакдек кўринарди. Чунки баъзи ҳаракатлар саҳнавий эмас, аксинча халқчил бўлиб, бир  ҳаракат 3,4 марта қайтарилишдан иборат эди. Мен рақсни борича саҳнага олиб чиқишим ҳам мумкин эди-ю, аммо, бадиийлик йўқоларди. Бу рақс келажакка тўлалигича етиб бориши гумон бўлиб  туйиларди. Мен ҳохлардимки рақсда қўйилган ҳаракатлар мутлақо ўзгармасдан асл холича келажак авлодга етиб борса.

Дилҳирожнинг ҳаракатларини ўрганиб бўлгандан сўнг, бу рақс устида ёлғиз ўзим ишлай бошладим. Албатта, ёнимда ўзининг доираси билан Дилмурод ака бўларди. Рақсни ҳар доим шу инсон билан биргаликда машқ қилардим. Дилмурод ака бўлса, ўз фикрини билдириб камчиликларини тўлдириб турарди. То рақс буткул тайёр бўлгунга қадар шу инсон билан ишладим, кейин А.Қодировга кўрсатдим. А.Қодиров рақсни кўриб жуда ҳурсанд бўлди ва “Дилҳирож рақси энди бадиий ечимини топибди, энди қўрқмай ҳохлаган саҳнангни шу рақс билан забт этишинг мумкин” деди. Бу вақт 1978-йилнинг охири 1979- йилнинг бошларига тўғри келади, чамамда. Мен шуни ғурур билан айта оламанки бу рақс шоҳ рақсим бўлишига ишонардим, чунки биринчидан устознинг дуосини олдим, иккинчидан бўлса гадони душмани гадо дегандек бизнинг соҳада ҳам ижодкорлар бир-бирининг рақсини тан олгиси келмасди. Аммо бу рақсни улар мени ижройимда кўришди-ю, бир овоздан барчаси “ қойил ” дейишди. Буни сен Эркинжон балки мақтаниш деб ўйларсан, лекин - бу ҳақиқат, ҳақиқатни жойи келганда гапириш ҳам керак.

Энди буни қаранг ҳар концерт, байрам ҳаттоки тўйлар  ҳам “Дилҳирож”сиз ўтмайдиган бўлди. Аммо мен ҳеч тўйга чиқмасдим. Нега? Чунки мен уялардим! Санъатимни сотиб пул топишдан уялардим. Шу вақтларда “Дилҳирож” ҳар қандай байрамнинг ҳам кўрки бўлиб қолди. Халқимиз тўйларда ўзлари билганларича шу рақсни ижро этадиган бўлди. Мен юқорида тилга олган иғвогарлар яна ўз ишларини бошлашди. Уларни топган гапи шу бўлдики “Дилҳирож мусиқаси жуда нозик, сен нега қизларни мусиқасига рақс тушаяпсан ” деб ҳужум бошлашди. Лекин, мен бу гапларни деб йўлимдан қайтмадим, аксинча рақс тушавердим. Негаки, куй ҳам, рақснинг ҳаракатлари ҳам, барчаси эркакча эканига буткул ишонардим, ҳамда олға борардим. Мен учун ҳеч бир тўсиқ йўқ эди гўё. Худди иғвогарларга жавоб бергандек 1980-йилда “Баҳор” рақс ансамбли қизларига Ўзбекистон халқ артисти Қундуз Миркаримова “Сенаҳирож” рақсини саҳналаштирди.  Бу рақс ҳақиқий аёлларга ҳос бўлиб чиқди. Йигитлар дилҳирожни куйига рақс тушса, қизлар ашуласи билан биргаликда “Сенаҳирож”ни ижро этишарди. Бундан иғвогарларнинг шашти анча пасайди, лекин менга рақс оламида янги рақобат пайдо бўлди. Булар қизлар эди! Чунки бир концертда ё мен “Дилҳирож” билан, ё қизлар “Сенаҳирож” билан чиқиши керак бўларди. Кўп холларда қизларни танлашар, негаки улар “Баҳор” рақс ансамблининг раққосалари эди-да. Мен бўлсам “Дилҳирож”ни эмас, “Лаган” рақсим билан чиқардим. Шу тарзда кўп концерт ва гастрол сафарларига “Дилҳирож” рақси билан чиқиб юрдим. Кейинчалик Ўзбекистон халқ артисти Қодир Мўминов бу рақсни оммавийлаштирмоқчи бўлди, яъни жамоавий тарзда қўйишни таклиф қилди. Шунда мен жуда хафа бўлдим, чунки бундан аввал “Лаган” рақсимни “Сайл” деб номлаб жамоавий рақс қилганди. Бунда мен озгина “Лаган” рақсини ижро этардим-у, кейин бошқа рақсларга ўтиб кетарди. Рақсимдан завқлана олмасдим! Бу ҳам шундай бўлиб кетмасин деб, тиш-тирноғим билан қарши чиқдим. Аммо Қ.Мўминов “Назриддин сени халқаро жахон миқёсидаги тадбирларга битта ўзингни, якка рақсинг билан олмайди. У ерга жамоавий бўлиб чиқиш керак” деб туриб олди. Ўша вақтларда бир йилда бир марта Республика қурултойи бўларди, шу қурилтой қатнашчиларига концерт кўрсатиларди. Аммо бу концертга биз “Шодлик” ансамблидан “Дилҳирож”ни жамоавий шаклини, “Баҳор”  қизлари эса “Сенаҳирож”ни кўрсатиши керак эди. Бироқ, бу иккала рақсдан бирини танлашга тўғри келиб қолди ва бизни “Дилҳирож”ни танлашди. Жамоавий “Дилҳирож”да ўртада якка ўзим солист бўлиб чиқдим, тадбир зўр ўтди. Қ.Мўминов айтганидек бу жамоавий рақс билан кўп жойларни кездик, яхши муаффақиятлар қозондик. Шунда Қодир ака ҳақиқатдан ҳам узоқни кўзлаб гапирган экан. Ўша вақтлар саҳналаштирилган бу рақс ҳали хануз саҳнадан тушмайди.

“Дилҳирож” рақси ижросида туғилган муаммоларнинг энг қийини либос масаласи бўлганди. Аммо либосни хал қилдим дегунча иғвогарлар яна ўз ишини бошлаб либосни кийилиш усулига ёпишиб олишди. Ҳозир аниқ эсимда, лекин у инсонни кимлигини айтмай қўя қолай. Бир концертда янги либосларда бошда дўппи, эгнимда беқасам тўн, оқ яктак ва шалвар, оёғимда этик, тўнимни бир енги кийилмаган холда белимдаги белбоғимга қистириб “Дилҳирож” рақсини ижро этдим. Шунда юқорида тилга олинган қўштирноқ ичидаги мухлис мендан “Назриддин нега тўнингизни бир енгини киймайсиз?“  деб сўраб қолди. Мен унга ахир бу рамзий маънода, яъни инсон дарди кўплигини, ёки бирор – бир яқин инсонидан айрилиб бир қаноти синганини, қадимда деҳқонлар ҳам тўнини шу зайлда кийиб меҳнат қилишганини айтдим. Лекин у кимса бари-бир мени тушунмади. Ёки тушунса ҳам ўзини тушунмасликка олдими, бу ёғи менга қоронғу. Бу  суҳбатдан сўнг, у ҳар жойда ёки телифон қилиб мендан  шу кийим маъносини сўраб холи жонимга қўймади. Мен жуда безор бўлдим, у инсонни кўрсам қочадиган, телефонда бегона рақам чиқса кўтармайдиган бўлдим. Охири ҳозир аниқ эсимда А. Темур музейида Амир Темур бобомизни тўнини бир енги кийилмай ёнига ташлаб қўйилган ҳолда тасвирланган суратини кўриб қолдим, ҳамда ўша мени безор қилган кишини топиб бу ҳақда айтдим. У шундан сўнг гўё сув қўйгандек жим бўлиб кетди, бошқа мени безовта қилмади. Лекин ҳанузгача тушуна олмайман нега? У бу нарсага қизиқди экан?

         “Дилҳирож” рақсида мени беш марта юз мимикаларим ўзгарарди. Шунинг учун кийимларим ҳам шунга мослаб кийилганди. Булар беш ҳолат, хурсандчилик, ғалаба, муҳаббат, тушкинлик ҳамда айрилиқни ўз ичига оларди. Мен бу рақсни ижро этаётганимда жуда чарчардим, гўёки 5-6 километр тўхтовсиз югургандек бўлардим. Лекин рақс сўнгида  ором олардим. Мен ижро этган рақсларни ичида энг кўп куч талаб қиладигани шу рақс бўлган, чунки бу рақсни юзаки ижро этишни сира иложи йўқ эди. Фақат дилдан, қалбдан чиқсагина таъсирли бўларди. Шунинг учун ҳам  “Дилҳирож”ни маъноси “Ёнган юракнинг кули” демакдир. Мен бу дардни ҳис қилишим жуда қийин кечарди. Негаки бу рақсни менга ўргатган А.Мейлибоев ҳам рақс ҳаракатларини батамом тўлиқ ўргатди-ю, аммо “ энди - Назриддин рақс дардини ўзинг топиб оласан, мен сенга буни ўргата олмайман ” деганди. Мен рақс дардини ҳис қилиш учун ҳаёлан қувончли ва қайғули дамларимни эслардим. Баъзан нега халқимиз йигитлар рақсини яхши қабул қилмайди деган ўй, рақс жараёнида менга дард вазифасини ўтарди. Шу боисдан мен ҳар гал рақсни турлича кайфиятда ижро этардим. Ҳаракатлар бир хил бўлсада, кечинма, юз мимикалари турли тарзда бўларди. Бу рақсда ҳар гал бир марта яшардим.

Мен бир нарсага тўлиқ амин бўлдимки агар сиз ўз санъатингизни энг юқори чўққигача олиб чиқиб халқни қойил қолдира олсангиз, улар ҳам сизни санъатингизга тан бераркан. Буни мен мана шу “Дилҳирож” рақси орқали англадим. Бу муаффақиятдан сўнг иғвогарлар ҳам мени ҳаётимга деярли аралашмай қўйди. Бундан шу нарса аниқки, ҳар ишни ҳам уддасидан чиқса бўларкан. Фақатгина сиздан талаб қилинадиган нарса ўз мехнатингизни халққа сингдира олишингиз лозим. Яна бир нарса ижодкор халқни ичидаги ғийбатларга бефарқ бўлмоғи шарт деб ўйлайман, шундагина нимагадир эриша олади, бўлмаса йўқ.

         “Дилҳирож” бу шундай рақски бунда бизнинг миллийлигимиз  акс этган. Мен бу рақс билан Европа саҳналарини забт эта олмаганман, чунки улар кўп ҳам “Дилҳирож”ни тушуниша олмаган, аниқроғи ҳазм қилиша олмади. Фақатгина санъатни севадиганлари кўпроқ қизиқарди. Ўзимизда бўлса “Дилҳирож”га  гўё афсонавий  рақсдек қараларди. Ким қандай қарамасин бу рақс мени ёнган юрагимнинг кули. Мен фақатгина шу рақсни ижро этганда  қалбимдаги дардларимдан халос бўлардим. Шу сабабдан “Дилҳирож”нинг маъноси нима деб сўрашса “барча раққосларнинг қалбидаги дарди” деб жавоб бераман. Шу жойда мен бир сирни очай, шундай вақтлар ҳам бўлдики мен кўп раққосларга бу рақсни ўргатгим келмади, аниқроғи улардан қизғондим. Негаки улар бу рақсни хор қилишидан қўрқардим. Чунки бунга мени қанча меҳнатим сарф  бўлган. Қўпол қилиб айтганда “бу рақсни ўзим туққанман”. Бундай машаққатли меҳнат эвазига қўлга киритилган ютуғимни тўғри келган инсонга беролмасдим.

Лекин қилинган мехнат қачон бўлса ҳам мевасини бермасдан қўймас экан. Мана юртимиз истиқлолга эришди-ю, бизнинг шогирдларимиз биз забт этмаган марраларни  эгалламоқда. Юртимиз байроғини кўкларга кўтариб, ўзимизнинг миллий рақслар билан ўзбек санъатини дунёга таратмоқда. Олдинлари биз боришимиз орзу бўлган чет давлатларга бориб ўз санъатини намойиш қилиб барчани қойил қолдириб қайтмоқда. Буларнинг барчаси истиқлол берган имкониятлар деб биламан!   

          Мен қайта-қайта Яратганга беҳисоб шукур дейман. Чунки қилган меҳнатим бекор кетмади. Мана бугунги кунда ёшлар мен бошлаб берган йўлдан озми-кўпми юриб ўз рисқини топмоқда. Бу мени ёруғ оламда топган энг катта бахтим десам хато бўлмайди!

 

Назриддин ака ҳар гал ўз сўзини шу жумлалар билан якунлайди.

 Биз хозир ўзбек йигитлар рақсининг ривожланишига энг катта ҳисса қўшган раққоснинг денгиздан томчича бўлган дардини тингладик. Аммо шу сўзларнинг ўзи ҳам, ёш раққосларга катта мактаб бўла олади. Мен бунга ишонаман.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қаҳҳоров

 





Другие материалы рубрики

14.02.2017 / 10:39:44

Beeline расширяет сеть в Андижане

Крупнейший оператор связи Beeline сообщает о расширении зоны покрытия и емкости сети 3G на территории Андижанского вилоята. Далее...

14.02.2017 / 10:35:15

Beeline расширяет интернет-роуминг на Багамских островах

Крупнейший оператор связи Beeline сообщает о расширении возможностей интернет-общения в роуминге на Багамских островах. Договор о партнерстве подписан с компанией BTC. Далее...

13.02.2017 / 20:06:53

Концерт авторской песни и поэзии "Зимние мотивы" в Русском культурном центре РУ согрел зрителей

В минувшее воскресенье 12 02 17, несмотря на холодную сырую погоду, сезонные простудные заболевания у многих людей, зрительный зал без признаков отопления и соответствующий чертовский холод в нём, народ потянулся в РКЦ Уз в Ташкенте, чтобы послушать любимые авторские песни, объединённые тематическим названием: "Зимние мотивы". Далее...

12.02.2017 / 22:44:29

Узбекистан примет участие на ЭКСПО-2017 в Астане

В Национальной выставочной компании "Узэкспомарказ" Посол Казахстана в Узбекистане Ерик Утембаев встретился с Председателем Правления Иброхимом Эргашевым и подробно обсудил вопросы участия Узбекистана в ЭКСПО-2017, а также перспективы сотрудничества двух стран в сфере туризма в рамках выставки. Далее...

12.02.2017 / 22:30:16

В Ташкенте завершились традиционные Международные Плехановские чтения

В Ташкентском филиале Российского экономического университета имени Г.В.Плеханова" закончила работу традиционная научная конференция - XXХ Международные Плехановские чтения. В ее работе принимали участие руководители министерств и ведомств, ректоры отечественных и зарубежных вузов, представители дипломатического корпуса Российской Федерации и зарубежных стран, видные ученые, научные сотрудники, докторанты, профессорско-преподавательский состав, руководители предпринимательских структур, представители частного бизнеса. Далее...





10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 


09.04.2024 / 12:19:35
Русский дом в Ташкенте провел "Книжный завтрак" с поэтом, прозаиком, переводчиком, критиком и эссеистом Сухбатом Афлатуни.
 
26.03.2024 / 07:08:33
Какое правильное стихотворение Андрея Дементьева "Не обижайтесь на детей"
 


18.04.2024 / 13:33:40
Поедете учиться в российский город будущего? Он есть в числе других участников выставки "Образование и профессия"
 
12.04.2024 / 14:02:19
20 апреля в 13:00 в Русском доме в Ташкенте пройдёт просветительская акция "Тотальный диктант" - праздник грамотности для тех, кто хочет, умеет и любит писать по-русски грамотно
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте