Ўзбек рақс санъатида ижод қилган барча ижодкорлар дунёни ўз рақслари билан забт этган, улар бошлаб берган йўлни эса бугунги кунда ёш раққос ва раққосалар давом эттирмоқда. Бу ёшлар ҳам устоз санъаткорлар бошлаб берган йўлдан бориб бизнинг миллий рақсларимизни ижро этиб, рақс санъатини янада юксалиши ҳамда келажак авлодга тўла-тўкис етиб бориши учун қўлдан келгунча хизмат қилишмоқда. Бу ижодкорлар бугун муносиб тақдирландилар, жумладан Қодир Мўминов “Йилнинг энг яхши балетмейстири”, Қундуз Миркаримова "Йил эътирофи”, Шерзод Кенжебаев “Энг яхши рақс ижрочиси” номинациясига эга бўлишди.
Булар ичида энг ёш ижодкор Шерзод Кенжабоевдир. Бу раққос ҳақида мақтаниб эмас ғурурланиб гапирсак тўғрироқ бўлади. Чунки у бу йил “Йилнинг энг яхши раққоси” деган ажойиб номга сазовор бўлди. Бу эса, биз рақс санъати ижодкорлари учун жуда қувонарли ҳолдир. Негаки кўп вақтлардан бери рақс оламида йигит раққосларга бўлган эьтибор унчалик яхши эмасди, аммо мана бундай ажойиб тақдирлашдан сўнг, шу нарса аниқки рақс санъатига ҳам эьтибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Биз ҳали Шерзоддек раққосларимиз билан жуда кўп фахрланамиз, чунки ўтган йиллар давомида Шерзод сингари ёшларимиз дунёнинг кўпгина жойларида ўтказилган Халқаро танловларда рақс йўналишида қатнашиб энг нуфузли ўринларни қўлга киритиб қайтишганди. Биргина Шерзоднинг ўзи бир неча Халқаро танловларда биринчи ҳамда олий ўринларни забт этиб ўзбек миллий рақс санъатини юксак чўққиларга кўтарган эди. Мана бугун унинг қилган шунча мехнатлари муносиб бахоланиб йилнинг энг яхши раққос номига сазовар бўлиб турибди. Бу ном Республикамиз тарихида менимча илк бор йигит раққослардан Шерзодга насиб этди. Чунки кўп холларда раққосаларимиз тақдирланиб йигитларимиз доимо бир четда қолиб кетаверарди.
Шерзод нафақат ижрочи балки меросий рақсларимизни тиклаш борасида ҳам кўзга кўринарли ишларни амалга оширмоқда. Шулардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нарзиддин Шерматовдан қийин деярли хеч ким ижро этмай қўйган миллий, меросий “Дашнобод” рақсини қайтадан тиклади ва бу рақс билан кўпгина танловларда қатнашиб юқори шох супаларни забт этди. Шу билан биргаликда “Лаган”, “Дилҳирож”, “Қарғалар”, “Хоразмча” каби бир қатор миллий йигитлар рақсларини ижро этиб ўз махоратини бойитди. Биз мана шундай раққосларимиз борлигидан хамиша фахрланамиз ва улар ўзбек миллий йигитлар рақсини юксакларга кўтаришига ҳамда келажак авлодга етказиб беришига ишонамиз.
Нурбек Ғофуров