Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж
Театр
Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
12.07.2017 / 10:20:11

Ўз асарлари билан жаҳонни забт этган ёзувчилар кўп. Бироқ уларнинг ҳеч бири Жорж Бернард Шоуга насиб этган саодатга эришмаган. Пигмалион


Шоу ҳам Нобель мукофоти (1925 йил, адабиёт йўналиши бўйича), ҳам "Оскар" (1938 йил, "Пигмалион" фильми сценарийси учун) соҳиби бўлган жаҳондаги ягона шахс, ягона адибдир. Театр санъатида эса Британияда Шекспирдан кейинги ўринда эътироф этилган драматург ҳисобланади. Жорж Бернард Шоу 1856 йилнинг 26 июлида Дублинда (Ирландия) туғилган. Болаликдан У.Шекспир, Ч.Диккенс асарларини қўлдан қўймай ўқигани, "Минг бир кеча" эртакларининг шайдоси бўлганини унинг ўзи эътироф этади. Бернард ёшлигиданоқ ёзувчи бўлишни мақсад қилади, аммо унинг илк қўлёзмалари ҳадеганда наширлар эътиборини қозонавермайди. У Британия музейи ўқув залининг доимий мижози бўлиб, ўз устида тинмай ишлайди. Кейинчалик эркин мухбир, мусиқа танқидчиси сифатида фаолият юритади. Мусиқа ва театр соҳаларидаги дадил тақризлари, маърузалари билан аста - секин эътиборга тушади. Шоунинг илк пьесалариёқ турли баҳс - мунозараларга сабаб бўлган. Кўп асрлик анъаналарига содиқ, белгиланган тартиб-қоидаларга бешак амал қилувчи инглиз киборлар қатлами унинг "Натурализмни тарғиб қилувчи, ахлоқсизликка яқин даражада"ги асарларини ҳазм қилиши қийин кечади. Драматургнинг жамият иллатлари, ясамаликни, сунъийликни фош қилувчи саҳна асарлари улар томонидан айнан шундай қабул қилинган. Бошқа томондан эса Бернард Шоу пьесаларига аёвсиз отилган танқид тошлари кенг омманинг эътиборини тортади. Унинг асарлари Европанинг бошқа тилларига ҳам таржима қилинади. Драматург ўз мухлислари, томошабинларига эга бўлади. Хусусан, режиссёр Р.Мансфилд томонидан Америкада саҳналаштирилган "Иблиснинг шогирди" асари катта эътирофга сазовор бўлади. Кейинчалик Шоу қаламига мансуб "Цезарь ва Клеопатра", "Буни вақт кўрсатади", "Жон Буллнинг бошқа ороли", "Икки йўл ўртасидаги шифокор" каби пьесалари асосида саҳналаштирилган спектакллар муаллифни иқтидорли драматург сифатида юзага чиқарди. 1924 йили саҳналаштирилган "Авлиё Иоанна" драммаси адибни дунёга танитди. 1925 йилда Шоу адабиёт йўналишида Нобель мукофотига лойиқ деб топилди, бироқ адиб ушбу мукофотнинг моддий қисмидан воз кечади, фақатгина нишонни қабул қилади. Шоу умрининг охиригача ўз ҳаётий ва ижодий ақидаларига содиқ қолган ҳолда фидоийлик билан ижод қилган драматургдир. У сўнгги пьесаси "Байант миллиардлари"ни ёзганида тўқсон уч ёшни қаршилашга улгурганди. Бернард Шоу 1950 йили 2 ноябрда Буюк Британия қироллигининг Эйот-Сент-Лоренс қишлоғида вафот этган.

Адибнинг дастлабки романлари — "Миси чиққан никоҳ", "Артист севгиси", "Кешел Байроннинг касбкори", "Ҳаваскор сотсиалист" 1881—83 йиллар чоп этилган.

Шоунинг "Тул хонадонлари" (1882), "Юракхоʻр" (1883), "Уоррен хонимнинг касбкори", (1884) илк песалари саҳна юзини коʻра олмаган. Шу боис муаллиф уларни "Ёқимсиз песалар" (1898) номи билан нашр этган. Шундан сўнг Шоунинг "Ёқимли песалар" ("Қурол ва инсон". "Кандид", 1894; "Тақдир арзандаси", "Яшасак — кўрармиз", 1895) ҳамда "Пуританлар учун учта песа" ("Шайтоннинг шогирди", 1896—97; "Сезар ва Клеопатра", 1898; "Капитан Брасбунднинг мурожаати" эълон қилинган. Ушбу песаларни яратиш жараёнида Шоунинг драматургик методи узил-кесил шаклланган ва у "Ғоялар драммаси" сифатида шуҳрат қозонган замонавий драмматургиянинг асосчиларидан бири бўлиб қолган. Жаҳон драмматургия тарихига сермаҳсул драмматурглардан бири сифатида кирган. Б.Шоу 30 дан зиёд саҳна асарларини яратган.

Шоунинг "Пигмалион" (1913), "Юраклар вайрон бўлаётган хонадон" (1913-19), "Олма ортган арава" (1919), "Мафусаил сари орқага" (1918—20), "Авлиё Иоанна" (1923), "Ёмон бўлса ҳам, ҳақиқат" (1931), "Миллионер аёл" (1936), "Женева" (1938), "Яхши қирол Карлнинг олтин кунларида" (1939) каби асарлари рангбаранг мавзуларга, турли жанр кўринишларига эга бўлиб, унда тарих ва жамиятда рўй берган воқеалар янгича талқин этилган, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни турли нуқтаи назардан кўрсатишга қаратилган. Шоунинг гуманизм ғоялари билан суғорилган драматургияси 20-аср адабиётида муҳим воқеа бўлган, жаҳон драматургияси ва театрининг кейинги тараққиётига катта туртки берган. Айниқса Шоувнинг 1913 – йил ёзган "Пигмалион" асари бутун инсониятни хайратга солган. Бу асар асосида илк бор 1938 йил Инглис тилида оқ-қора филим суратга олинди ва бу филимни тақдемоти 1939 – йил 3 – март куни Амеркада бўлиб ўтди. Филимга Лесли Говард ва Энтони Асквитлар режиссёрлик қилишган. Бош ролларни Лесли Говард ва Уэнди Хиллер ижро этишган. Бу филим йилнинг энг яхши филими деб топилиб "Оскар" мукофоти билан тақдирланган.

Қадим замонларда Пигмалион деган бир ажойиб хайкалтарош бўлган экан. У доимо буюк хайкалтарошларга хавас қилиб улардек бетакрор санъат асарлари яратишни хохларкан. Кунлардан бир куни у каттакон мармар тошни олибдию унга секин аста ишлов бера бошлабди. У бор хунарини ишлатиб кўп харакат қилибди ва охири ўзи хохлаган, орзуйидаги тенгсиз хусун сохиби бўлган аёл хайкалани ясаб битгазибди. Бу ҳайкални Пигмалион "Галатийя" деб номлабди. Ликин шум тақдир уни бир умур азоблагани етмагандек бечора хайкалтарошга яна бир синов йўллабди. Яъний хайкалтарош ўзи ясаган жонсиз соҳибжамолни севиб қолибди. Хайкалтарош қалбидаги дардини севги мабудаси Афрадиттага айтибди, аммо унинг дардини аввал Зевис сезибди ва ҳайкалтарошга рахми келиб жонсиз гўзалга жон ато этибди. Мана шундай афсона асосида таниқли инглиз драматурги Бернард Шоу томонидан "Пигмалион" деб номланган комедия яратилган. Шу комедия асосида жуда гўзал бетакрор сахна асарлари яратилган. Шундай асарлардан бири Александр Белинского томонидан сахналаштрилган "Галатийя" балетидир. Бу балет 50 дақиқа давом этади. Балетни оператор Р.Черняк томонидан филим тарзида суратга олинган. Филимга Э.Попов режиссорлик Л.Луконина эса рассомлик қилган. Бу балет филимининг қизиқарли томони шундаки, унда ўзгача ифода воситаси, яний рақс тили орқали очиб берилган. Худди юқоридаги афсона асосида Б.Шоу ёзган камедияси балет тилига кўчирилган. Бу асар воқеасига тўхталадиган бўлсак: "Бунда бир гул сотувчи қизча бўлади, у жуда қўпол, тартибсиз, кўчада катта бўлган, гапришлари, кулушлари ҳам қўпол, аммо табиат уни ажойиб хусун билан сийлаган. Мана шу ёввойи қизни бир балетместер кўриб қолади ва уни тарбияламоқчи бўлади. Бунга у олимнинг дўсти ишонмайди, у бу қиз табиаттан шундай яратилган уни ўзгартиришни иложи йўқ, бекорга вақт йўқотганинг қолади деди. Лекин балетместр бу йўлидан барибир қайтмайди ва иккала дўст арзимаган пулга гаров боғлашади, ҳамда балетместр олти ой мобойнида шу қизни ўзгартиришга келишади. Балетместр ҳар томонлама қизни тарбия қила бошлайди. Охири у қиз зодагонлардек гапрадиган ва ўзини тутадиган бўлади. Лекин шу нарса қизиқки келишилган муддат поёнига етаверишида балетместер ўз ижод махсули, гул сотувчи қизни севиб қолади. Бошида бу нарсага уни ишонгиси келмайди, лекин бу хақиқат эди." Бу асар ғояси ҳар қандай ижодкор агар ўз сохасини ўз ижодини севмаса у буюк санъат асари ярата олмайди, шу сабабли ижоткор ўз ижодини севиши лозим дейилган. Қачонки ижоткор ўз ишидан рохатланса билинки у шу йўлни севади бу унга ёқади.

 

Мансур Шукурлаев

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби 3-курс "Санъатшунослик" йўналиши талабаси





Другие материалы рубрики

03.07.2017 / 12:37:50

Под знаком перемен

В Академическом Русском драматическом театре Узбекистана завершился 81-й сезон. Этот непростой, в какой-то мере переломный сезон прошёл под знаком перемен, поскольку "у руля" встал новый главный режиссёр – Бахтияр Мухсинович Хамидов. И конечно, изменения такого масштаба не могли пройти безболезненно. Чем же запомнился зрителям этот сезон? Далее...

03.07.2017 / 11:06:23

В ГАБТе им. А.Навои завершился 87-й сезон. Под его занавес в театре состоялась премьера балета Чайковского "Франческа да Римини"

В этот вечер в зрительном зале свободных мест не было. В первом отделении внимание публики привлек вечер классической хореографии и узбекского национального танца в исполнении солистов балета и ансамбля "Тумор". Далее...

26.06.2017 / 18:43:55

Юрий Стоянов: Я в восторге от Ташкента, прекрасный современный город, прекрасные зрители, спасибо за фильм "Большое сердце Ташкента"!

В столичном концертном зале "Истиклол" с большим успехом прошел концерт народного артиста России, известного актера театра и кино, поэта и прозаика Юрия Стоянова --"Для своих". Почти два часа, без перерыва, продолжалась его встреча с ташкентцами, и она оставила добрый след в сердцах публики, собравшейся в самом большом зале узбекской столицы. Далее...

18.06.2017 / 14:46:00

Творческое лицо того или иного театра во многом определяется его художником-постановщиком

Живопись, сценография, графика, инсталляция – это лишь неполный список разнообразия жанров изобразительного искусства, которыми в значительной степени обладает Зубайдулло Батыров, главный художник ГАБТа им. А. Навои. Далее...

12.06.2017 / 11:04:19

В минувшую субботу Государственный академический Большой театр Узбекистана им. А. Навои снова порадовал ташкентских зрителей, заполнивших зал

Всего несколько дней назад прозвучали горячие аплодисменты, которыми встретила музыкальная общественность нашего города вторую успешную премьеру оперы композитора Мустафо Бафоева "Хамса". А в этот вечер бурная реакция зала демонстрировала новый успех театра. Зрителям была представлена опера Н.Римского-Корсакова "Царская Невеста" - прекрасный спектакль, радующий публику ярким исполнительским составом, с успехом показанный на нескольких театральных фестивалях. Но в этот день он прошел в такой атмосфере, которую по праву можно сравнить с премьерой или фестивальным спектаклем. Далее...





18.07.2017 / 15:18:00
Молодой талантливый режиссер Мухлиса Азизова будет участвовать в ХIII Международном кинофестивале "Евразия" и "EURASIA SPOTLIGHT 2017"
 
09.07.2017 / 20:48:41
В Республиканском Доме кино состоялась премьера документального фильма "Незабытые герои" о ветеранах афганской войны
 


13.07.2017 / 09:56:02
Звезды мировой оперной сцены Анна Нетребко и Юсиф Эйвазов впервые выступят в Ташкенте
 
07.07.2017 / 12:27:50
Юношеский симфонический оркестр – это сердце Успенки
 


15.07.2017 / 17:58:34
Эней Давшан. Листая московские газеты
 
10.07.2017 / 11:02:09
Эней Давшан. Листая московские газеты
 


19.07.2017 / 12:01:55
Любить робота. Журнал "Звезда Востока" представляет новый рассказ
 
19.07.2017 / 11:14:34
Несёт нас поезд жизни в никуда
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2017 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте