«Ўзбеккино» Миллий агентлиги халқаро фаолиятига оид янгиликлар билан почтангизда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати хабарномаси.
Ўзбекистонда «Корея киноси кунлари» бўлиб ўтади. Намойишлар жадвали ҳали аниқ эмас, Тошкент, Урганч ва Нукусдаги қайси киносаройларда бўлиши энди аниқ бўлади. Лекин фильмларнинг номи, неча кун давом этиши маълум.
«Қудуқ» фильми «А» тоифадаги Таллин халқаро кинофестивалида! Ва ниҳоят Берлин, Канн ва Венеция каби кинофестиваллар қаторига қўшилган Таллиндаги «Қора тунлар» кинофестивалида «Қудуқ» ҳам қатнашади. Фақат танловдан ташқари дастурда.
Бизда ҳозирча шу. Янгиликларимизни кузатишда, фильмларимизни эса кўришда давом этасиз, деган умиддамиз.