Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
04.07.2016 / 10:13:30
Германия футболчиларининг итальянларга "немисча мулозамати"Футбол ўйинини кузатиш итальян спагеттисини истеъмол қилиш-у, немис пивосини сипқоришдан ҳам кўра кишига кўпроқ завқ беради. Буни Германия Федаратив элчихонасига 2016 йилги Футбол жаҳон чемпионатининг ¼ финалини кузатишга тўпланган футбол фанатлари ҳам тасдиқлашса керак эҳтимол?!.. Германия ва Италия ¼ финалидаги ўйин “ўйинмисан ўйин” бўлди ўзи ҳам. Муҳими, асосий ва қўшимча вақтлардаги 1:1 ҳисоб ҳамда пенальтилар сони бўйича 6:5. Ажойиб ўйин бўлди. Итальянлар ўйиннинг охирги дақиқасигача мардоновор туриб беришди. Бу эса уларга матчнинг 11 метрлик тўп уриш имконини берди. Гарчи команда сардори Буффон бошчилигидаги итальян жаоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, пенальтининг охирида Хекторнинг Буффон дарвозасининг чап тарафидаги ўнг пастки бурчагига урган тўпи Германия жамоасини ярим финалга олиб чиқди. Фикримча, дарвозабон шундай голл урилишини кутган, бироқ озгина бехотиржамлик унга панд берганлиги туфайли урилган тўпни бартараф қила олмади. иккала дарвозабонларга ҳам тасанно! Буфонга гап йўқ!!! Пенальтиларни у ҳақиқатан ҳам деярли барчасини топди. Бироқ тақдир экан ярим финалга чиқиш насиб этмади. Ҳар икки жамоада ҳам кучли ўйинчилар жамланган. Эътибор беринг-а: Италия: Буффон, Барцальи, Бонуччи, Кьеллини, Де Шильо, Флоренци, Пароло, Стураро, Джаккерини, Эдер, Пелле. Германия: Нойер, Хектор, Хёведес, Хуммельс, Боатенг, Киммих, Хедира, Озил, Кроос, Мюллер, Гомес. Юқоридаги ўйинни Германия Федератив элчихонаси жаҳон чемпионатини элчихонадан туриб кузатиш учун ташкил қилинган тадбирда кузатар эканмиз, футбол баҳона “маслаҳатчи”лар-у, “заковатчилар” билан учрашиш, Хушнудбек Иброҳимов ва элчизона матбуот хизмати котиби Тўйчи Рўзибоев ташкил қилган қизиқарли викторинада қатнашиш, ўзимизча, қайси команда мағлуб-у, қайси бири ғолиб бўлиши ҳамқида қизғин муҳокама қилиш имконига эга бўлдик. Ҳатто, Ўзбекистон футбол фанатлари аввалги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, Ўзбекистонимиз байроғини майдон орқали кўтаришганлигини ҳам билиб олдик.
Ким қайси жамоа фанати эканлигини мухлисларнинг кўринишидан ҳам билиб олса бўларди. Ўйиннинг 65 дақиқасида Германия терма жамоасидан Озил ҳамда 78 дақиқада Италия терма жамоасининг ўйинчиси Бонуччи урган голлар кузатувчиларнинг ҳайқириғига сабаб бўлди. Ўйиннинг айрим дақиқаларида оёғидан чалиш ёки ғирром ҳолатлар ҳам бўлиб, бу ўз навбатида баъзи ўйинчиларнинг ўйиндан четлатилишига олиб келди. UZREPORT томонидан узатилаётган трансляциянинг 1 дақиқага узиб қўйилганлигини ЧП сифатида инобатга олмасак, “даҳшат” ўйин бўлди. Пенальтилар сериясида Германия ютди. Лекин бутун ўйин бир томону, пенальтилар бир томон бўлди-да, ўзиям. Нигора Умарова, фотосуратлар муаллифи Мақсад Жангиров
|
|