Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр
Кинопром
Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
11.10.2016 / 10:39:02

Ўзликни қидиришдаги Ойга талпинишнинг кино талқини


Яқинда режиссёр Собир Назармуҳаммедовнинг “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида 4К видеоформатида суратга олинган “Толиққан кўнгиллар ойга талпинар” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Фильм номининг ўзиёқ кишини ўйлантиради. Кўнгил қандай ҳолатда толиқади-ю ва нима учун ойга талпинади?!.. Қуёшга эмас? Бунда қандайдир фалсафа мужассамдек.

Инсон умрини кун ва тунга муқояса қиладиган бўлсак, фақат қоронғудагина биз ёруғликнинг қадрига етамиз. Шаҳар ҳаётидан, ғала-ғовуридан чарчаган уч дўст – Шавкат (Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов), Убайдуллоҳ (Ўзбекистон халқ артисти Мамасоли Юсупов) ҳамда Эркин(Ўзб.да хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев) шаҳардан ташқаридаги овлоқ бир қишлоққа афсонавий поклагувчи тошга фориғланиш учун йўлга тушишади. Ҳар бир дўстнинг ўзига хос феъл-атвори борким, уларни жипслаштириб тургувчи нарса, бу - бир-бирига яқин қишлоқларда кечган болаликлари ва талабалик йилларида танишиб қолиб, ҳаётнинг алғов-далғов синовларида  синашта биродарга айланганликларидир. Бир қарашда исмнинг ўзиёқ дўстларнинг характерини очиб беради. Уч дўст, уч қиёфа; аммо рамзий жиҳатдан олиб қараганда, уларда умргузаронлик қилаётган  яхлит бир инсон қиёфасини кўриш мумкин. Инсон умри давомида Убайдуллоҳдек актёр бўлиб роль ўйнаб яшашга маҳкум; Шавкатдек ҳаёти давомида мол-дунё, обрў-эътибор қозонишга интилади; бу ёруғ оламда кун кечирар экан, ҳар бир куни Эркиндек ҳаёт илмининг фалсафасини ўрганиш билан давом этади. Уч дўстнинг бу сафарини томошабин наздида ЎЗЛИКНИ ҚИДИРИШ учун қилинган сафар деса ҳам бўлади. Шарқ халқларининг фалсафасида ОЙ кечани ёритувчи ва туғилиш  рамзи сифатида келади. Бу, айниқса, қадимги шумер халқларининг мифологиясида мавжуд. Ҳатто шумерлар Ой маъбуди - Наннани Қуёш маъбуди - Уту ва Зуҳро юлдузи - Ианнанинг отаси сифатида тасвирлашган. Астролог ва психологлар ўтказган тадқиқотларига кўра, инсон руҳиятидаги маълум ўзгаришлар ойнинг тўлишишига боғлиқ бўлиб, у тўлишган пайтда руҳий хасталиклар кучайиши, суицид (ўз жонига суиқасд қилиш кучайиши), жиноятчилик сонининг ошиши аниқланган. Демак, Ой ҳам ички туғёнлар жунбушга келишигав сабаб бўлувчи, ҳам фориғланиш учун восита бўлувчи осмон жисми ҳам экан. Юсуф Хос Ҳожибнинг XI асрда ёзилган “Қутадғу билиг” (Саодатга элтгувчи билим) асарида подшо Кунтуғдининг вазири Ойтўлди деб тасвирланиб, бойлик, давлат рамзи сифатида келади. Шу тарафдан олиб қараганда, уч дўстнинг Ойга талпиниши бежиз эмас, балки режиссёр ҳам ушбу жиҳатларга эътибор берган ҳолда “Ой” рамзини бежиз танламагандир?!...

Уч дўст ойтош ёнига етгандаги ҳолатда кўзларини юмиб, ўтган умрлари жараёнини мушоҳада қилишади - уч хил ҳаёт кечириш, бироқ улар умри якунининг фалсафаси бир: Инсонга умр берилар экан, у ўз ўрнини ярата олиши керак.

Сафардошлар етти тепани айланиб ўтишади. Қаҳрамонларнинг тепалардан бирида ўтаётганда, тўп тепаётган болаларнинг ўзи кўринмаса-да, бироқ копток ирғитиш жараёнининг овозлар орқали ҳис этиш лавҳаси бор. Буни кўрган томошабин, умр коптокка ўхшайди, у ўринсиз думалагани каби давлат ҳам, обрў ҳам беқарордир, деган фикрга келиши, табиий. Етти тепа –еттилик. Уч дўст олтмишдан ошиб, етмишга етмиш остонасида тургандаги ҳолат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонидаги қушларнинг Семурғни излаб етти водийни босиб ўтиш жараёнини ҳам эслатади. Дастлаб икки тепани айланаётган пайтда Шомил (актёр Бернар Назармуҳаммедов) уч қаҳрамонни тепаликларни қайта айлантирадиким, бу инсон умрининг дастлабки икки ўн йиллик даври – болалик ва йигитликдаги беқарорликни эслатади.

Бернар Назармуҳаммедов имжро этган Шомил образига келсак, уни Ойбола (лунатик) дейиш ҳам мумкин.   Шомил қишлоқ одамларига ўхшамайдиган ўзига хослиги, одамовилиги ҳамда тинмай китоб ўқиши билан ўзга инсонлардан ажралиб туради. Шу жиҳатдан қаҳрамоннинг инсонларни ўзлигини қидиришга чиққан сафарларига йўлбошчилик қилиши бежиз эмас. Эркин(Карим Мирҳодиев)нинг, унга берган “Сен фариштамисан? Бу дунёда сен ҳам бирор гуноҳ қилгандирсан?” -деган саволи уни ўз қобиғини ёриб чиқиб, ичида тўпланган ўй-фикрларининг вулқондек отилишига сабаб бўладиким, Убайдуллоҳ(Мамасоли Юсупов)нинг юпатгувчи тасаллисига, “Ойтошга шунча одамни бошлаб келдим-у, бироқ ундан қанчаси қайтмади”,- дея надомат чекиши, одамизот бу дунёга келибдики, истайдими ёки йўқми, албатта, дунё гардлари гоҳ умр елвизаги ёхуд бўронлари орқали унга қўнишини акс этган. “Кўзни қалбнинг ойнаси” дейишади. Шомилнинг қалби тозалиги унинг зилол сувидек шаффоф нигоҳлари орқали операторлик ишида кўрсатилган.

Оператор Умид Маликов тасвирга олган юртимизнинг гўзал табиат тасвири- қоятошлар орасида парвоз этаётган бургутлар парвози, шаршара сувларининг оҳанграбодек юқоридан пастга қуйилиши, чакалакзор тўқайлардаги зимистон ҳаёт каби лавҳалар; қаҳрамонлар руҳияти ҳамда умр йўлини босиб ўтишидаги ҳолатларини дарахтларнинг танаси, бозордаги ғала-ғовурлар,  қишлоқ ҳаётининг ўзига хос жиҳатларини тасвирга олган кадрлари томошабинни беихтиёр фильмнинг таг маъносини уқиш ва “ўқиш”га чорлайди. Кадрлар ортидан қуйилиб келаётган В.Вивальди, В.Моцарт,  П.Хиндемитт, К. Педерецкийнинг мусиқалари киши руҳиятини бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишига хизмат қилди.

 Сафар жараёнининг сўнгги тепалигида сафардошлар дуч келган устоз актриса Дилором Эгамбердиева ижро қилган телба кампир эпизоди қаҳрамонлар юзига кўзгу тутиб, уларнинг асл қиёфасини ўзларига кўрсатишга ёрдам беради. Зеро, “дунё машмашаларидан чарчадим” деб толиққан инсоннинг ойтошга етгандаги толиқиши ёки ҳордиғини чиқариши олдида,  дунёнинг майда-чуйда, икир-чикирларининг сариқ чақачалик аҳамияти қолмайди. Телба кампир қиёфаси у дунё ва дунё орасида қайсидир гуноҳи учун аросатда қолган ҳамда гуноҳларидан покланиши учун “совун қидираётган” (!)лиги қайси гуноҳи кабираси учун бу ожиза бу жазога лойиқ экан-а, деб томошабинни анча ўйлантиради ва ўзи хулоса чиқаришига ундайди. Фильмда мистик, абсурд, рамз элементлари мавжуд.

 Фильм қаҳрамонлари Хайри(!) ва Абдулла ота(!)ларнинг сафарга чиққан йўловчиларни заррабин (дурбин) орқали кузатишлари бу дунёнинг моҳияти “кузатувчилар” ва “кузатилмишлар”дан иборат эканлигини кўрсатаётгандек гўё.  Бўй етган, эрта-индин турмушга чиқиш арафасида турган Хайрининг амакиси бошчилигида келган меҳмонлар олдида хурсандлигидан рақс тушиб кетиши кишига “эриш”, ғайритабиий бўлиб туюлди.

Шаршарадан оқаётган сувнинг юқорисида  ёки сойда Эркиннинг ёхуд Шавкатнинг кўзига кўринган яъжуж-мажжуж қиёфалар, бу фоний дунё гўзал кўриниб ўз домига қаҳрабодек тортиб олади-ю, юҳодек сени ютиб юборади, деган маъноларни берди.

Фильм сўнггида Ўзбекистон халқ артисти раҳматли Санъат Девонов ижро қилган ойтошга етишган умрбоқий донишманд  чол қиёфасида  Хизр чашмасидан сув ичиб, “ўзини ўзи жазолаган”, бироқ дунёнинг барча сирлари, ҳатто “ўн биринчи олам”нинг ҳам сири тагига етган комил шахс қиёфаси гавдаланади. Қаҳрамон сўзларидан маълум бўладики, инсон танини эмас, руҳини бойитиши шарт. Яшашнинг мағзи (ядро)си ҳам шунда. Сафар сўнгида уч дўстнинг қалби покланганлигини “кўзлар шаффофлиги” зуҳур этади.

 Умуман олганда, режиссёр Собир Назармуҳаммедовнинг ютуғи, уч дўст – Шавкат (бойлик), Убайдулла (уддабуронлик), Эркин (ақл) қиёфалари орқали кишиларни ўйлантирувчи, мушоҳада қилишга “мажбурловчи” фильмни томошабин эътиборига ҳавола этганлигидадир. Бу фильм ҳақидаги илк ва айрим мулоҳазалар эдигина, холос. Қолган баҳони эса вақт ва бошқа томошабинлар ҳакамлиги беради.

 

Нигора УМАРОВА





Другие материалы рубрики

07.10.2016 / 16:25:07

О душевном тепле и подвижничестве узбекского народа - "Большое сердце Ташкента"

Особая доброта , дружелюбие и гостеприимство узбекского народа уже давно у всех на устах. В этом отношении очень впечатляет документальный фильм "Большое сердце Ташкента", показанный в Международном Вестминстерском Университете 4 октября. Он стал одним из самых ярких подтверждений того, как в начале Второй мировой войны более полутора миллионов беженцев, спасаясь от немецко-фашистских захватчиков , нашли спасение в Ташкенте и других городах, районах Узбекистана. Далее...

02.10.2016 / 12:06:30

Дни узбекского кино в Ашхабаде

В столице Туркменистана Ашхабаде состоялись Дни узбекского кино. Мероприятие организовано Национальным агентством "Узбеккино" посольством Узбекистана в Туркменистане и объединением "Туркменфильм" в соответствии с Программой сотрудничества между правительствами Узбекистана и Туркменистана в культурно-гуманитарной сфере на 2014-2016 годы. Далее...

30.09.2016 / 19:34:36

Жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунлари Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида "Ўзбек киноси кунлари" бўлиб ўтди

Тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан Огузхон номидаги "Туркманфильм" бирлашмаси, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Далее...

28.09.2016 / 20:41:43

Узбекский художественный фильм "Соткин"("Предатель") будет представлен на международном кинофестивале "Евразия", в Казахстане

Узбекский художественный фильм "Соткин"("Предатель") будет представлен на международном кинофестивале "Евразия", в Казахстане Далее...

19.09.2016 / 20:56:08

На телеканале "Узбекистон" стартует японский сериал об отношениях свекрови и невестки

С понедельника на телерадиоканале "Узбекистон" начинается показ японского сериала "Свекровь против невестки". Теленовелла будет транслироваться на узбекском языке по будням в 20.05. Далее...





28.03.2024 / 16:52:52
В Международном караван-сарае культуры Икуо Хирояма завершилась фотовыставка "Шелковый путь , заполненный светом"
 
27.03.2024 / 12:32:55
Фонд развития культуры и искусства Узбекистана сообщает о создании Национального павильона Узбекистана во Всемирной выставке Expo Osaka 2025
 


17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 
22.01.2024 / 10:44:10
"И это все о нем." Борис Бабаев
 


26.03.2024 / 07:08:33
Какое правильное стихотворение Андрея Дементьева "Не обижайтесь на детей"
 
18.03.2024 / 12:25:35
Мир волшебства Елены Макаровой
 


27.03.2024 / 12:44:53
В Ташкенте состоялась конференция, посвященная памяти выдающегося ученого-востоковеда, просветителя и педагога Александра Шмидта (1871 - 1939г).
 
26.03.2024 / 13:41:36
Внимание, дорогие друзья и коллеги! Новое заседание Клуба "Интеллектуал" состоится в субботу, 30 марта с.г., в нашем зале библиотеки им. А.Навои. Начало, как всегда, в 16 часов. Прошу готовиться. И до скорой встречи!
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте