Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром
Музыка
Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
30.01.2018 / 11:43:08

"Бухоро жилолари"


“Биз болалигимизда кўрган раққослар асосан мехмонхона ва базмларда ўйнашарди. Раққослар даврада ўтирган пулдорлар кўнглини хушлашгагина интилардилар. Оқибатта рақс ҳақийқий мазмуни ва яхши хусусиятларини йўқотиб бачканалашарди. Мен ўз рақсларимда ва постановкаларимда ортиқча бачканаликларни олиб ташлаб, давр томошабинига завқ бағишлайдиган жойларини қолдирдим”.[1]

Исахор Оқилов

Бухоро шундай қадим тарихга эга бўлган шаҳарки, унинг тарихи қанчалик чуқур ўрганилса у шунча қадимийлашиб бораверади, шунингдек бу кўҳна виқорли ўлканинг санъати ҳам узоқ тарихга эгадир. Айниқса инсон қалбини ларзага соладиган, жим-жимадор рақси Бухорони буюклигини ўзлигини куйлайдиган санъатдир. Бу санъатни бизгача етиб келиши учун қанча буюк санъаткорларнинг мехнати синган. Манашу  машаққатли мехнат бугунги кунда эъзозланиб юртимизда Республика миқиёсида тарихда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, «Оъзбекконсерт» давлат муассасаси ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби биргаликда “Бухоро жилолари” деб номланган рақс танлови ўтказилди. Бу танловнинг сўнги саралаш  босқичи 2018 йил 26- январда Туркистон санъат саройида бўлиб ўтди. Бунда худудий босқичлардан ўтган яккахон ва ансамбиллардан ташкил топган жами 46 та иштирокчи қатнашдилар.  Танлов шартларига кўра ижрочилар Бухоро рақс мактабига хос бўлган рақсларни ижро этиш ва бу рақсларда кўхна Бухоронинг урф-одатларини ўзига хослигини, анъаналарини акс эттириш керак. Ўтказилган беллашувда юртимизнинг турлий худудларидан келган иштирокчилар ўзлари тайёрлаб келишган рақсларни ижро этишди. Улар орасида жуда қизиқарли жамовий ва яккахон рақслар намойиш этилдики барчасини бир-бир санасак ва таърифласак бутун бир китоб ёзишга тўғри  келади. Энг кўп такрор ва такрор ижро этилган рақс бу Ўзбекистон халқ артисти М.Турғунбоева томонидан саҳналштирилган Бухоро мактабига хос “Нозанин” рақси бўлди. Бу рақс аёллар рақси бўлиб, ибо, хаё, ноз карашма сингари туйғуларни ўзида мужжассамлаштирган. Кейинги рақслар “Мавреги” куй ва қўшиқлари асосида яратилган рақслардан ташкил топди.

 Танловда энг қизиқарли рақсларни асосан Бухородан келган “Бухоро мавжлари” ва Тошкент шаҳридан  “Ўзбекистон” , “Навбахор”, “Наврўз” рақс ансанбиллари ҳамда ТДМРХОМ талабалари ижро этишди. Булар орасида хақиқий Бухоро мактабига хос анъаналарни ўз рақсларида ажойиб акс эттира олган жамоа “Бухоро мавжлари” рақс ансамбили бўлди, шунинг учун ҳам уларга 1- ўрин насиб этди. Қолган ансамбиллар 2-3-ўринларни эгалладилар.

Бу танловда  энг кўзга кўринган рақс бу ТДМРХОМ талабалари, “Ўзбекистон”, “Навбахор”, “Наврўз”, рақс ансамбиллари йигитлари томонидан ижро этилган  рақслар бўлди. Жумладан “Навбахор” рақс ансамбилининг балетместрларидан бири таниқли раққос, Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган артист Н.Шерматов тононидан саҳналаштрилган “Бухоро ўғлонлари” рақси сўзимиз исботидир. Бу рақс танловда ижро этилган рақслар ичида энг намуналиси десак муболаға бўлмайди, чунки кўрсатилган рақсларнинг деярли барчаси бундан кўп йиллар олдин буюк рақс усталари томонидан саҳналаштрилган рақслардир. Хеч бир ижодкор юрак ютуб янги рақс саҳналаштиришга қўл урмаган фақат Н.Шерматов ва С.Каримовдан ташқари. Бу икки ижоткор хақиқатдан қойил қоладиган даражада мехнат қилишган, яна улар йигитларга рақслар саҳналаштиргани хайратимизни оширди. Чунки кўп йиллар давомида шаҳналаштрилган бухороча рақслар асосан қизлар учун қўйилган, йигитлар ижросида бўлса жуда кам учрарди, бор бўлса ҳам қизлар билан биргаликда жамовий кўринишда акс этарди. Бу гал Н.Шерматов томонидан саҳналаштирилган “Бухоро ўғлонлари” рақси ҳақиқий Бухоро шижоатини акс эттирган, миллий ҳаракатлар жамланмаси бўлган рақс қиёфасини олди. Бу рақс 2-ўринни қўлга киритди. Рақсни  иккита кўзга кўринган ажойиб раққослар “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари Шерзод Кенжабоев ва Тигран Абдуллаевлар ижро этишди. “Бухоро ўғлонлари” рақси ўтмиш анъаналарини ўзида мужассам этган, март ўзбек ўғлонлари қиёфасини гавдалантирган ноёб ўзбек эркаклар рақсининг бир намунасидир. Бу рақс оддий ҳаракатлар кетма-кетлигидан жамланган рақс эмас, бу рақсда бир олам маъно бор. “Бухоро ўғлонлари”да балетместр Н.Шерматовнинг дардини хис қиламиз, чунки бу рақсда “Дашнобод” рақсининг мардонаворлиги, “Дилхирож”нинг  қалб тўридан отилиб чиқадиган дарди, “Лаган” рақсининг  бетакрор харакатларидан намуналар, хуллас Н.Шерматов  хаёти давомида ижро этган кўпгина рақслардаги бадиийликни  бир шу рақснинг ўзида мужассамлаштирган.

 “Бухоро ўғлонлари” рақси шу бугун эркаклар рақс оламида катта янгилик бўлди. Бу рақс билан бир оз вақт ижод қилишдан тўхтаб қолган Н.Шерматов ўзини яна бир бор тенгсиз санъат устаси эканини кўрсатиб қўйди. Томошабинлар ҳам бу рақсни қийқириқлар билан кутуб олди, демак рақс халқ кўнглига яқин дардларни очиб берган. Бироқ рақсда кўзга яққол кўринадиган камчиликлар ҳам бор. Булардан энг асосийси бир хил рақс ҳаракатларининг жуда кўп такрорланиши, баъзи рақслар “Дашнобод”дан олинган тоғ кийиги мисол олдинга сакраш ва тизза билан ерда сирпаниш, “Лаган” рақсидан раққослар қўлидаги доираларни худди лаган рақсидагидек тепага отиб сўнг ушлаб олиши каби сиркавой харакатлар ажойиб, лекиб бир-бирига яхши қовушмаган. Мана шу  томонларига озроқ эътибор қаратилса рақс бунданда қизиқарли ҳамда мароқли чиқади деган умиддаман.

 Асосийси изланиш бор, бу хақда Ўзбекистон санъат арбоби Шокир Ахмедов  шундай фикрлар билдирди “Нарзиддин Шерматов  азалдан ўзбек эркаклар рақсини ривожланишига катта хисса қўшиб келаётган ижоткордир, бугунги кўрсатилган “Бухоро ўғлонлари” рақсида ҳам у асил эркакларга хос бўлган шижоатни кўрсата олди. Бундай рақслар ёш ижодкорларимизга ўрнак бўлиши керак, улар кўришсин хақиқий санъат асари қандай бўлиши кераклигини, бу билан Н.Шерматов эркаклар рақсининг мохир устаси десам адашмаган бўламан”.

Демак  мехнат қилинганки янгилик яратилган. Шундай янгиликлардан яна бири “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбилининг  ёш ижодкорларидан Суннат Каримов томонидан саҳналаштирилган “Бухороча” ва “Доира садоси” рақслари бўлди. Бу иккала рақсларни ҳам йигитлар ижро этишди. Бирида яъни “Бухороча” рақсда қадим Бухоро шахзодалари  қиёфаси гавдалантирилган бўлса иккинчиси “Доира садоси”да Бухоро маврегиси оханглари асосида яратилган саҳна асарини гувоҳи бўлдик. “Доира садоси” рақсини ижро этган “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбилининг ёш раққоси Сардор Ахмедов  хақиқатдан ҳам  “Мавреги” охангига  мос равишда рақс ҳаракатлари билан бойитилган саҳна асарини ижро этиб бизни қойил қолдирди. Бухороча тебранишлар, секин аммо фалсафий ҳаракатлар, бошқа ижрочиларда кузатилмаган Бухороча рақс сеҳрини акс эттирди.  Фақатгина либос масаласи бир оз ачинарли холдир, чунки раққос оёқ кийими ва шалвари Бухоро либосларига хос эмас, манашу кичкина камчилик тўлдрилса, ҳамда бир оз рақс ҳаракатлари тозаланса яхши яккахон  янги бухоро мактабига хос бўлган эркаклар рақс номери  биттага кўпайган бўларди.

 Кейинги ижро этилган рақс Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист эркин Қаххоров томонидан янгича кўринишда жамовий қилиб саҳналаштирилган “Дашнобод” рақси бўлди. Рақсни “Наврўз” рақс ансамбили йигитлари ижро этишди.  Бу рақсни кўп йиллар олдин Н.Шерматов жуда маромига етказиб ижро этганди, бугунга келиб от ўрнини той босар дегандек Н.Шерматовнинг шогирди э.Қаххоров  рақсни янада бойитиб  8 та йигитга жамовий шакилда саҳналаштирди.

Бир тасаввур қилинга, бўйлари баланд бир хил кийимда ўктам, шижоатли, ғайратли йигитлар саҳнанинг тўрт томонидан иккитадан худди кутилмаганда тоғ ён бағирларидан отилиб чиқадиган кийиклардек учуб чиқса. Биринчидан хайратингиз ошади, иккинчидан бир вақтнинг ўзида ҳам сакраб, ҳам турли хил рақс ҳаракатларини мусиқа жўрлигида бажариш албатта осон эмас. Лекин э.Қаххоровнинг шогирдлари буни қойилмақом қилиб ижро этиб беришди. Бироқ саҳнада бу рақс учун 8 та йигит бир оз кўплик қилди мени назаримда, негаки рақс ҳаракатлари деярли барчаси кенг қўлларни ёнларига очган холда сакраб, югуриб бажарилади, шунинг учун ҳам йигитларни 4 тага камайтириш керак. Шунда рақс янада аниқ ва тартибли чиқади, аниқроғ қиладиган бўлсак рақсда инсонни жиғига тегадиган шира кўпайиб кетган, шуни озроқ камайтирса мейёрида бўларди деган умиддаман.

    Яна шу нарсани айтиш жоизки бу рақсининг асил номиланиши “Дашнобод” эмас “Дашнавот”дир. Бу хақда М.Аҳмедов ўзининг “Исохор Оқилов” деб номланган китобида шундай жумлаларни келтиради, “ ”Дашнавот” рақси Сурхондарё вилояти, Денов туманига яқин анорзор водий – Даш навот тожикларига мансубдир”.[2]

 1935-йилда вилоятлар аро ижодий сафарда юрган И.Оқилов халқ ижросида бу рақсни кўргач уни мукаммаллаштириб саҳнавий холатга келтиради ва шу тариқа мукаммал ҳаракатлар жамланмаси бўлган бухороча “Дашнобод” рақси саҳна юзуни  кўради.

Манашундай ажойиб бетакрор рақслар билан танлов ўз нихоясига етди. Беллашув тугади-ю аммо ижодкорларга бир олам илхом бериб кетди. Энди улардан янгидан-янги рақслар кутиб қоламиз.

 

Нурбек Ғофуров



[1] М.Аҳмедов “Исахор Оқилов” Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти Тошкент. 1975.й. 32-33.бетлар.

[2]М.Аҳмедов “Исахор Оқилов” Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти Тошкент. 1975.й. 20.бет. 





Другие материалы рубрики

30.01.2018 / 09:59:56

Большая концертная программа в Крещенский морозный вечер в Ташкентской и Узбекистанской Епархии согрела сердца людей

В конференц-зале Ташкентской и Узбекистанской епархии Православной церкви 28 января 2018 года, по благословению Викентия, митрополита Ташкентского и Узбекистанского, главы Среднеазиатского митрополичьего округа, состоялся музыкально-поэтический вечер, посвящённый пресветлым праздникам Рождества и Крещения Господня. Далее...

29.01.2018 / 22:03:33

Рамиз Усманов выступил в Кремле

27 января в Гала-концерте "Звезды "Романсиады"" в Государственном кремлевском дворце Москвы принял участие один из самых ярких теноров мировой оперы, народный артист Узбекистана Рамиз Усманов. Неслучайно именно его прославленный испанский оперный певец Хосе Каррерас назвал "красивейшим голосом современности". Далее...

28.01.2018 / 16:11:03

Ода Радости, или Девятая симфония Бетховена в Ташкенте

В Большом зале Государственной консерватории Узбекистана состоялся концерт Национального симфонического оркестра Узбекистана, Государственной хоровой капеллы, Камерного оркестра "Юные дарования", объединенными усилиями которых было исполнено одно из самых грандиозных творений мирового музыкального искусства Девятая симфония Бетховена. Далее...

26.01.2018 / 11:00:29

The FinanciaL Times об очередном триумфе узбекского пианиста

Молодой пианист из Узбекистана Бехзод Абдураимов на днях вновь выступил в Лондоне, где после получения главного приза Международного конкурса пианистов в 2009 году и начался его взлет и всемирная известность. Далее...

24.01.2018 / 16:03:52

Музыкальный вечер "Когда говорят струны"

23 января 2018 года в Национальной библиотеке Узбекистана им.А.Навои состоялся музыкальный вечер "Когда говорят струны", посвящённый творчеству руководителя Национального эстрадно-симфонического оркестра Узбекистана , композитора Алишера Икрамова Далее...





17.02.2018 / 13:46:39
Впервые: шедевры портретной фотографии в ТДФ
 
11.02.2018 / 13:03:48
Бобур Исмоилов: "Хватит писать Чимганские горы — они устали позировать"
 


17.02.2018 / 12:28:19
Подготовлен документальный фильм "Исконные дружеские корни", посвящённый дружбе Узбекистана и Азербайджана
 
17.02.2018 / 11:27:28
Как открылся Берлинский кинофестиваль
 


09.02.2018 / 17:40:44
Алишер Навоий ва XXI аср
 
07.02.2018 / 12:21:51
2017 год в Андижане был годом З.М. Бабура
 


01.02.2018 / 15:19:56
В Международном Вестминстерском Университете в г. Ташкент (МВУТ) студенты обстоятельно поговорили с доктором архитектурных наук Камиллой Маннановой
 
01.02.2018 / 15:10:59
В Национальном институте художеств и дизайна им. К. Бехзода хорошо сдали зачеты по курсовым творческим работам
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2018 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте