Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром
Музыка
Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
02.02.2018 / 14:47:59

Ўзбек миллий рақс санъати бугунги кунда ишончли қўлларда


Бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги илғор тажрибалар асосида замонавий маданият ва санъат муассасалари барпо этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижодкор зиёлиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига давлатимиз томонидан устувор аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу каби амалий ишлар ўзбек миллий рақс санъатида ҳам кузатилиб келинмоқда. Айни пайтда кўрсатилаётган бундай ташаббус ўзбек миллий рақс санъатини келажакда янада ривож топиши учун кенг йўл очади деган умиддамиз. Хусусан бу борада Президентимиз томонидан 2017 йил 31 майда “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3022-сонли қарори қабул қилинди. Бу қарорда Ўзбек миллий рақс ва хореография санъатини янада ривожлантириш тўғрисида батафсил баён қилинган. Бундай имкониятлар бизнинг миллий рақс санъати соҳасида ижод қилаётган санъаткорларга, ёш ижодкорларга улкан имконият эшикларини очиб берди. Мана шундай имкониятлардан кенг кўламда фойдаланаётган Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаларининг шу кунларда  ярим йиллик якуний имтихонлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан 4-курс “Хореография жамолар раҳбари” йўналиши бўйича тахсил олаётган  талабалар “Ўзбек рақси” ва “Халқ рақслари” фанидан имтхон топширишди.  Талабалар “Ўзбек рақси” фанидан тайёрлаган ўз ижодий ишларини таниқли санъат устаси Ўзбекистон Халқ артисти Мукаррама Турғунбоева хотирасига бағишлаб ўтказишди. Бундан 4 йил бурун Хореография олий мактабига рақс сирларини ўрганаман, келажакда рақс устаси бўламан деган ниятда келган ёшлар бугун Олий мактабни битириш арафасида турибди.

Мана “Ўзбек рақси”дан имтихон ҳам бошланди, талабалар бирин-кетин доира жўрлигида саҳнага чиқиб келмоқда, уларнинг кўзларида қандайдир ўзларига бўлган ишонч билан бирга, тез орада бу даргохни тарк этиб кетишдек айрилиқ хисси акс этиб турарди. Бир текис чалинаётган доира зарбида саҳна бўйлаб “Доира дарси” машғулотларидан 3 ва 4 қисмларини кўрсатиб беришди. “Доира дарси” тугади – ю, биз тарихга шўнғидик, аниқроғи талабалар бизни ўзлари билан бирга узоқ ўтмиш томон бошлади.

 

Қаро сочим ўсиб қошимга тушди,

Не савдолар менинг бошимга тушди.

 

“Тановор” куйи саҳна бўйлаб янгради - ю бутун зал сув қўйгандек жим-жит бўлиб қолди. Томошабинларнинг кўз ўнгида бошида  қизил дурра, эгнида беқасам тўн, юзида синиқ табассум, аммо кўзларида соғинч хисси барқ урган, латофатли ўзбек аёли гавдаланди. Саҳнада Нозигул Барзиева “Тановор” рақсини ижро этяпти – ю, барчанинг кўзи саҳна тўрида осилган М.Турғунвбоева суратида. Ўзбек рақс санъатининг маликаси бўлган М.Турғунбоева бу оламни тарк этган бўлсада аммо, бу санъаткор бошлаб берган йўл ҳамон давом этмоқда. Ёш авлод устоз изидан бориб “Устоз ва шогирд” анъанасини тўла тўкис келажак авлодга етказиб келмоқда. Бу анъанани авлоддан авлодга ўтиб бориши учун Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби кўприк вазифасини ўтамоқда.

       

   Бугун талабалар томонидан битта “Тановор”  эмас бир нечта турли хил номдаги “Адолат тановари”, “Ёввойи тановор” ва шу каби кўплаб машхур “Тановор” деб номланувчи рақслар ижро этилди. Курс қизлари “Тановор” рақсларини фақатгина якка эмас балки жамоавий бўлиб ҳам ижро этишди.  Шу билан бирга курс йигитлари хақиқий мардонавийлик  акс этган “Доира дарси” машғулотларининг 3 ва 4 қисмида кўрсатилган ҳаракатлар асосида саҳналаштирилган “Март йигитлар” рақси ўзбек эркаклар рақсини нақадар жўшқинлигини, чапанилигини кўрсатиб берди. Йигитлар рақс жараёнида нафақат ҳаракатларнинг аниқлиги, балки юз ва кўзларида ҳам ҳақиқий эр йигит қиёфаси гавдалантирилди. Ўндан зиёд йигитларнинг бир вақтнинг ўзида бир хил ва аниқ ҳаракатлар қилиши, рақс жараёнида саҳна қонуниятига бўйсунган ҳолда, мусиқа оҳангига мос равишда қадам ташлашлари Олий мактабда мукаммал  даражада тахсил олганлигини кўрсатиб турарди.  Бу ижро жараёнида талабаларга таълим берган устоз Эркиной Саитовани қанчалик маҳорат билан ёшларга таълим берганини кўришимиз мумкун. Негаки ижро этилаётган рақс фақат оддий ҳаракатлардан эмас, балки мураккаб чизмалардан ташкил топган. Бундай чиройли, нозик чизмаларни ўйлаб топишнинг ҳам ўзи бўлмайди. Бунинг учун ижодкор қанчадан қанча тунларни беъдор ўтказмоғи керак. Яна шу нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки Хореография олий мактабида “Доира дарси” машғулотлари таниқли рақс устаси Розия Каримованинг “Доира зарбларига машғулотлар” деб номланган китоби асосида ўтилади. Аммо бу китобда йигит ва қизларнинг  ҳаракатлари бир бирига жуда ўхшаш, агар қизлар бажарган ҳаракатларни йигитлар ҳам бажарса, у холда йигитларнинг қўл ҳаракатлари юмшоқ кўринишга ўтиб қолиши мумкун. Лекин Э.Саитова курс йигитлари учун шунақанги мос, мардонавор, шижоатли ҳаракатлар саҳналаштирганки, бу устознинг нақадар билимдон эканлигидан дарак беради. Аммо шу нарсани инобатга олган ҳолда Хореография олий мактаби  йигитларига “Ўзбек рақсидан” эркак домла дарс берса янада ўзбек эркаклар рақси ривожланиши жадаллашган бўларди.

 

          Шу билан бир қаторда курс талабалари устоз О.К.Камарова бошчилигида “Халқ рақси” фанидан ҳам имтихон топширдилар. Бу ижодий кўринишда талабалар турли халқларнинг урф-одатлари, қадриятлари ва миллий анъаналарини чуқур ўрганган холда саҳналаштирган рақсларини намойиш этишди. Булардан туркий халқларга мансуб бўлган Озорбайжон, Татаристон сингари қардош миллатларнинг ва кўпгина Россия, Украина, Молдавия каби бир нечта халқларнинг миллий рақсларини мохирона ижро этишди. Булар орасида Кожембергенов Адилбек томинидан саҳналаштирилган русс халқининг миллийлигини тараннум этадиган “Руссча оханглар” рақси фикримиз исботидир. Курс талабалари ўзбек миллий рақсларини қандай махорат билан ижро этган бўлса, турли халқлар рақсларини ҳам ўзгача кайфиятда лекин қойилмақом тарзда ижро этиб беришди.

          Талабаларнинг ажойиб ижросини кўриб Хореография олий мактабида рақс санъати бўйича жуда мукаммал таълим беришини яна бир бор гувохи бўлдик. Бундан чиқадиган хулоса шуки, бугунги кунда республикамизда ўзини рақс санъатининг устасимон деб кўкрак кераётган, хаваскор рақс ансамбллари очиб, турли хил шов ва консертларда чиқиб, ўзларининг қолибда турмайдиган ҳаракатлари билан ўзбек миллий рақс санъатимизни оёқости қилаётган қўштирноқ ичидаги “санъаткорлар” келиб рақс санъати бўйича хақиқий билимни шу даргохдан ўрганса, ёки ўз ансамблларига хаваскорларни эмас, Хореография олий мактабини тамомлаган рақс санъатини яхши тушунадиган ёш кадрларни ишга олса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки бу олийгоҳда Хореография соҳасини ҳар томонлама мукаммал биладиган илм эгалари, ёшларга таълим беради. Буни исботини биз юқорида кўрдик.

          Шундай экан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаларининг  ижодий ишини кўриб хулоса чиқарадиган бўлсак, биз қўрқмасдан айтишимиз мумкинки ўзбек миллий рақс санъати бугунги кунда ишончли қўлларда.

 

 

Ғофуров Нурбек





Другие материалы рубрики

01.02.2018 / 15:05:19

В Ташкенте отметили юбилей Высоцкого

Российский центр науки и культуры в Ташкенте организовал концерт "Мир вашему дому", посвященный памяти Владимира Высоцкого, которому исполнилось бы 80 лет. Концерт прошел в Государственном академическом русском драматическом театре Узбекистана. Далее...

31.01.2018 / 14:13:17

И СНОВА О ДЕВЯТОЙ СИМФОНИИ ВЕЛИКОГО БЕТХОВЕНА. ЭТО БЫЛ ПРАЗДНИК ДЛЯ ЛЮБИТЕЛЕЙ КЛАССИЧЕСКОЙ МУЗЫКИ

Концерты Заслуженного коллектива Национального симфонического оркестра Узбекистана (художественный руководитель народный артист республики Исмаил Джалилов) всегда становятся большим праздником для любителей классической музыки. Далее...

30.01.2018 / 18:38:05

Галерея изобразительного искусства Узбекистана и организация "OXUS Culture" реализовали новый совместный проект по сохранению нематериального культурного наследия нашей страны

Эти вечера являются очередным совместным проектом Галереи изобразительного искусства и "ОХUS Culture". В этом музыкальном празднике принимали участие заслуженный артист Узбекистана, представитель хорезмской школы эпоса Отахон Матёкубов и представитель Шерабадской школы эпоса, народный бахши Узбекистана Абдуназар Поёнов. Далее...

30.01.2018 / 11:43:08

"Бухоро жилолари"

"Биз болалигимизда кўрган раққослар асосан мехмонхона ва базмларда ўйнашарди. Раққослар даврада ўтирган пулдорлар кўнглини хушлашгагина интилардилар. Оқибатта рақс ҳақийқий мазмуни ва яхши хусусиятларини йўқотиб бачканалашарди. Мен ўз рақсларимда ва постановкаларимда ортиқча бачканаликларни олиб ташлаб, давр томошабинига завқ бағишлайдиган жойларини қолдирдим". Далее...

30.01.2018 / 09:59:56

Большая концертная программа в Крещенский морозный вечер в Ташкентской и Узбекистанской Епархии согрела сердца людей

В конференц-зале Ташкентской и Узбекистанской епархии Православной церкви 28 января 2018 года, по благословению Викентия, митрополита Ташкентского и Узбекистанского, главы Среднеазиатского митрополичьего округа, состоялся музыкально-поэтический вечер, посвящённый пресветлым праздникам Рождества и Крещения Господня. Далее...





17.02.2018 / 13:46:39
Впервые: шедевры портретной фотографии в ТДФ
 
11.02.2018 / 13:03:48
Бобур Исмоилов: "Хватит писать Чимганские горы — они устали позировать"
 


17.02.2018 / 12:28:19
Подготовлен документальный фильм "Исконные дружеские корни", посвящённый дружбе Узбекистана и Азербайджана
 
17.02.2018 / 11:27:28
Как открылся Берлинский кинофестиваль
 


15.02.2018 / 20:29:38
Планета толстяков
 
14.01.2018 / 14:49:53
Женский взгляд
 


09.02.2018 / 17:40:44
Алишер Навоий ва XXI аср
 
07.02.2018 / 12:21:51
2017 год в Андижане был годом З.М. Бабура
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2018 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте