Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром
Музыка
Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
18.06.2017 / 13:54:11

Мусиқанинг Севари...


Ҳар биримиз атрофимиздаги гўзалликларни, севган инсонларимизни кўрганимизда қувонамиз, завққа тўламиз, ўзимизни бахтиёр деб ҳис қиламиз. Бироқ бахтиёрлик ҳиссини ҳамма ҳам туявермайди. Ҳаёт шундвай мураккаб лабиринтлардан иборатки, унинг ўзига хос бизга баъзан ечиб бўлмайдигандек туюладиган муаммолари талайгина. Қаҳрамонимиз эса туғилганидан бошлаб ҳаётнинг "илк синовлари"га дуч келган бўлса-да, ҳаётни ўзгача рангларда мусиқа орқали кўради, ранг-баранглигига, гўзаллигига амин. Мусиқанинг Севари ёки мусиқасевар Севара... Ҳаёт уни зоҳир кўзини қуёшнинг заррин нурларидан баҳраманд этишдан мосуво этган бўлса-да, мусиқа унга ўз оҳанги орқали яшаш гармониясини, табиат рангини илғашга ўргатди. 18 ёшли Севара Мирсиддиқова Успенский номли Республика мусиқа лицейида таҳсил олади.

2013 йилда Париждаги "Салют талантам!" ("Марҳабо истеъдодлар!", "Истеъдодларга салом! ") Сергей Рахманиновнинг "Элегия"сини фортепиано орқали маҳорат билан ижро этиб биринчи ўринни эгаллайди. 2014 йилда Кўзи ожизлар мактаб-интернатини тугатгач машҳур "Успенка" мусиқа лицейига киргач эса "мусиқа устахонаси"да ўзига хос бу қизга ота-онаси ва устозларининг ўзгача меҳр ва ёндошуви, билим бериши оқибатида мусиқанинг нозик сир-асрорларини ўргана бошлади. Натижада 2015 йилда Курск шаҳрида ўтказилган танловнинг дипломанти, 2016 йилда Санкт-Петербургда кўриш имконияти чекланган мусиқачилар кўрик-танловининг лауреати бўлди.

Мусиқадан ташқари Севара шахмат ўйнашни севади, чунки ҳаётни шатранж доналарининг ҳаракатига ўхшатади. Инглиз тилини ҳамда компьютерда мусиқа ёзишни ўрганмоқда. Устози Игорь Пинхасовнинг ёрдамида баъзан мусиқа ҳам басталаб туради.

Мусиқа менга инсонларни ҳаётни англашни, унинг рангларини кўришни ўргатди. Ҳаёт гўзаллигини кўзларим орқали кўриш менга насиб этмаган, бироқ мен табиатдаги ҳар бир овозни эшитиш, жисмларни бармоқларим орқали ушлаш, ифорини туйиш орқали буларни кўргандек бўламан. Ҳар бир жисм, ҳодиса, ҳатто инсонларда ҳам яшаш оҳанги мавжуд. Нарсалар – тош, булут, ҳайвон, қушларни мусиқа орқали ҳис қиламан. Ҳатто уларнинг кўринишини фортапианом орқали ижро этиб бера оламан.

Мусиқага бўлган ҳавасим илк болалик пайтларимданоқ бошланган. Бетховен, Моцарт, Рахманинов, Чайковский, Шубертларнинг мусиқасини тинглашни ёқтирардим ҳамда ўзим ҳам уларни ижро этишни истардим. Ота-онамдан менга пианино олиб беришни 5 ёшимдан илтимос қилганимда олиб беришган. Мусиқа асбоби билан "танишувим" тез ва осон кечади деб унга ўйиндек қараган эдим. Бироқ унинг ўзига хос қийинчиликлари бор экан. Кўзи ожиз болалар мактаб интернатининг иккинчи синфига ўтганимдан сўнг 17-сонли мусиқа мактабига қатнай бошладим. Устозим Пўлатова Гулнора Ўткировнанинг мен билан ишлашлари осон бўлмаган. Бармоқларим фортапиано клавишларини пайпаслаб, мусиқа оҳангини топишда жуда секин ҳаракатланарди. Мусиқа мактабининг иккинчи синфига зўрға, кузда қайта синов топшириш шарти билан ўтказишган. Гулнора опа, "Мен учун муҳими, Севаранинг апил-тапил мусиқани ўрганиши эмас, фортапиано билан "сирдош" бўлиб, унинг "миридан-сиригача" билиб олиши. Шунда билимни пухта эгаллайди" деган далдалари катта куч берган.

Мусиқа ва фортапиано менинг "сирдошим". Қийин бўлган пайтда ёки тушкун ҳолатларимда Моцартнинг 14-сонатасини чалиб ўзимда куч топаман. Сонатадаги оҳанглар худди икки кишининг сўз талашувига ўхшайди. Худди "Сенинг гапинг тўғри-менинг гапим тўғри" деяётгандек. "Қайсар ва сипо Севара" ички баҳс ушбу мусиқа орқали барҳам топади.

Кучли бўлиш учун эса Шопеннинг "Инқилоб этюди" ёрдам беради. Уни чалсами кўтаринкилик куч-қувват, энергия оқими танам бўйлаб оқаётганлигини сезаман.

Менга француз композитори, импрецеонист мусиқа оқими Дебуссининг мусиқалари жуда ёқади. Уни тинглаганда ва ижро қилганда турли ғоялар уйғонади.

Мусиқа оҳанглари доимо инсонни яхшиликка, гўзалликни ҳис этишга ундайди. Баҳор кунларининг бирида оиламиз билан дам олишга табиат бағрига чиқдик. Шунда қалбимда жимир-жимир оҳанглар пайдо бўлди ва мен "Яйловдаги булоқча" мусиқамга куй басталадим. Қуёш эндигина кўтарила бошлаган, апрель ёмғиридан кейинги мусаффо ҳаво ва тўсатдан жимир-жимир сувнинг овозини эшитдим. Ер бағрини ёриб чиқиб, тошдан-тошга урилиб юқорига кўтарилган сув кўз олдимга келди. Шу тарзда мусиқа туғилди. Шубертнинг "Серенадаси"га ўхшаган мусиқалар ёзгим келади.

Чунки яшаётган ҳар бир кунимиз, уйғонишимизнинг ўзи байрам, унга шукур келтира олишимиз шарт.

Китоб мутолаа қилишни жуда севаман. Лицейимизда ўтказилган навоийхонлик кечасида ҳазрат Алишер Навоийнинг "Нигорим келгай" ғазалини ўқиганимда ғазалдаги ҳижо-ритмлар менга мусиқа ноталарини эслатди:

"Не кун ўлғайки, нигорим келгай,

Боғи умрумда баҳорим келгай.

Умр боғида баҳор улдурким,

Сарв қад лола узорим келгай..."

Инсон ҳар доим нимадир ўрганиб яшаши керак. Ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни тўғри баҳолай олишга баъзан китоблар ёрдам беради. Менга Шекспирнинг "Ромео ва Жульета" драмаси, "Чеховнинг ҳикоялари, айниқса, "Олтинчи палатаси ", Эленора Портернинг "Шодлик ўйини" ("Игра в радость") романи жуда ёқади. Уларда ҳаёт фалсафасини топгандек бўлганман. 6 ёшимда адамлар ёрдамида "Ромео ва Жульета" драмасини ёдлаб опам билан уйда спектакль қўйганмиз. Китобга бўлган ҳавасни уйғотишда адажонимнинг ёрдамлари катта. Опам юқори синфда битирув имтиҳони коллеквиумига тайёрланаётганларида мендан дунё мамлакатларининг пойтахтларини айтиб бериб туришимни илтимос қилганларида, имтиҳонга тайёрланишларида ёрдам берганман. Географияга оид барча атамаларни ёддан биламан.

Китоблар мени тўғри фикрлашга ўргатди. Қаранг-а, боя номини айтганим А.Чеховнинг "Олтинчи палатаси"даги доктор Андрей Ефимичнинг шундай сўзлари бор: "Китоблар – ноталардир, суҳбат эса қўшиқ куйлаш" ёки бўлмасам, "Донишманд инсон ёки тафаккурли инсон қайғуни оддий қабул қилиб, шукур келтиради ҳамда ҳеч қачон ўзини йўқотиб қўймайди". Менга одамларнинг ачиниш кўзи билан қарашлари асло ёқмайди. Ҳатто зинадан тушаётганимда ҳам дўстларим "Вой, қўлинг бер, ёрдамлашиб юбораман",- дейишса ҳам эътироз билдираман, йўлимни ўзим топишга ҳаракат қиламан. Инсон қийинчиликларни енгиб яшаши керак.

Ҳаётда инсонлар яхши ёки ёмон бўлишмайди. Кимдир кучли, кимдир эса ожиздир. Мени ёқтирмаган инсонлар билан гапни қисқагина қилиб қўя қоламан.

Мен севган китоб Элеонора Портернинг "Шодлик ўйини" китобидаги Поллианага ўхшашга ҳаракат қиламан. Ойижоним 13 ёшимда, айнан қайсар бўлиб, атрофимдаги ҳеч нарса ёқмай қолганда совға қилган ушбу китоб мени анча ўзгартириб юборди. Севимли қаҳрамоним Полианнанинг шундай бир ўйини бор эди. Ҳар бир қийин нарсадан ҳам, қайғули ҳолатдан ҳам яхшилик қидириб, хурсандчилик муҳитини яратишга ҳаракат қилади. Масалан, хона қоронғу ва унинг кўзгуси йўқ бўлса, "Жуда яхши-да, мен ўзимнинг сепкилларимни кўрмайман", - дейди. Ота-она ғамхўрлигидан мосуво етим қиз ҳар доим барча нарсадан қачонлардир отаси ўргатган "шодлик қидириш ўйини" орқали ўз ҳаётидаги қийинчиликларни енгади ва атрофидаги инсонларга ҳам ҳаётни хурсандчилик билан кўра олишга ўргатади. Ҳатта тўшакка михланиб қолган Сноу холага ҳам "Сиздан бошқа инсонлар бемор бўлмаганликлари учун қувонинг!" – деб ўзгаларнинг қувончига шерик бўлишга ундайди. Сабаби атрофидаги инсонларнинг ёрқин ҳаётига шериклик ҳам ҳаётни ранг-баранг қилади.

Ҳаёт бу ўйин эмас. Бироқ шунга қарамай, ҳар бир инсоннинг ўз "роли" ҳамда маълум бир "сценарий" асосида ёзилган китоби бўлади. Уни трагедия ёки комедия, драмага айлантириш инсоннинг ўзига боғлиқ. Ҳар бир улкан дарахтнинг ўз сояси, ҳар бир қайғунинг шодлиги бор. Кимдир стаканнинг ярми бўш деса, кимдир ярим стакан тўла сув дейди. Ҳаётни қандай кўра олишимиз орқали у бизга шундай кўринади. Меҳр кўрсатишингиз ва хушмуомалигингиз туфайли тунд ҳамда ёмон бўлиб кўринган инсонларни яхши тарафга ўзгартириб юборишингиз мумкин.

Яхшилик қилиш ҳамда "шодлик ўйини", меҳр-оқибат барча орзуларнинг дарвозасини очади! Мен орзунинг рангини оппоқ ва менга тасвирлаб беришган қуёшнинг рангида кўраман.

                                                                                                                                              "Еш куч", Нигора Умарова





Другие материалы рубрики

15.06.2017 / 12:13:36

Подведены итоги эколого-туристического фестиваля "Чимганское эхо-2017"

В этом году с 9 по 11 июня состоялся юбилейный сороковой эколого-туристический фестиваль авторской песни "Чимганское эхо-2017". ОН традиционно прошёл в урочище "Двенадцать ключей" у подножия большого Чимгана. На открытии фестиваля его историю рассказали председатель ТО "Арча" Тимур Валитов и руководитель Федерации экстремального и горного туризма Узбекистана Леонид Козловский. Далее...

13.06.2017 / 17:19:43

В Большом зале Государственной консерватории Узбекистана состоится заключительный концерт сезона 2016-2017 Молодежного Симфонического Оркестра Узбекистана

Ожидается очень насыщенная программа классической музыки Далее...

13.06.2017 / 16:53:59

Дню России был посвящен концерт классической музыки в Ташкенте

В этот вечер зал Республиканского специализированного музыкального академического лицея им. В.Успенского заполнили не только его учащиеся, но и многочисленные поклонники классической музыки, активисты Российского центра науки и культуры в Ташкенте. Далее...

10.06.2017 / 13:18:00

Фортепианная музыка молодого автора

Известно, что в основе любого успеха лежит 99 процентов труда и один процент таланта. Труд невозможен без дисциплины. Об этом неоднократно повторял председатель Союза композиторов Узбекистана, заслуженный деятель искусств республики, профессор Рустам Абдуллаев. Далее...

05.06.2017 / 13:55:22

Государственный Академический Большой театр Узбекистана им. А. Навои представил 28 мая премьеру оперы-балета в двух действиях и пяти картинах по произведению Алишера Навои "Хамса"

Названия пяти картин соответствуют сюжетам "Хамсы": "Смятение праведных" , "Фархад и Ширин", "Лейли и Меджнун", "Семь планет" и "Стена Искандера". Далее...





16.08.2017 / 22:45:00
Народный художник Узбекистана Бахадыр Джалалов стал победителем республиканского конкурса на лучший портрет Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова
 
10.08.2017 / 10:31:09
30 сентября 2017 года в Ташкенте откроется художественная выставка "Александр Великий – путь к Роксане". Она организовывается в рамках предстоящей международной экспедиции
 


12.07.2017 / 10:20:11
Ўз асарлари билан жаҳонни забт этган ёзувчилар кўп. Бироқ уларнинг ҳеч бири Жорж Бернард Шоуга насиб этган саодатга эришмаган. Пигмалион
 
03.07.2017 / 12:37:50
Под знаком перемен
 


14.08.2017 / 09:54:38
Азербайджанские репортажи. Бакинская туристическая фирма "Евразия тревэл" приглашает узбекских туристов
 
15.07.2017 / 22:30:22
Впервые в Узбекистане, 30 сентября 2017 года, откроется художественная выставка "Александр Великий - путь к Роксане"
 


12.08.2017 / 13:19:45
Вечер памяти Александра Блока и Николая Гумилёва под сенью музея Сергея Бородина
 
05.08.2017 / 23:44:35
Поэтический творческий вечер поэтессы А.В.Маркевич прошёл в Доме-музее Народного писателя Узбекистана Сергея Бородина
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2017 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте