Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь
Литература
Мир знаний
04.07.2014 / 11:48:30

Ҳамид Олимжонни хотирлаб...


3 июль куни шоир Ҳамид Олимжон фожиали вафот этган кун. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари ҳамда шоирнинг оила аъзолари уни хотирлаб қабрини зиёрат қилдилар. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, шоир Муҳаммад Али, унинг ўринбосари Сирожиддин Субҳон, Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матчон, Иқбол Мирзо, адабиётшунос олимлар Наим Каримов, Адҳамбек Алимбеков, шоирнинг оила аъзолари - қизи Ҳулкар Олимжонова, Риоя Олимжонова ҳамда набиралари иштирок этишди. Шоирлар - Муҳаммад Али, Омон Матчон, адабиётшунос олим Наим Каримов ва шоирнинг фарзанди Ҳулкар Олимжоновалар Ҳамид Олимжонни хотирлаб, унинг ҳаёти ва ижодига оид фикрларни билдиришди.
Халқимиз мустақилликка эришгач, наинки олис мозий, балки яқин ўтмишдаги воқеа ва ҳодисаларга, шу жумладан, бадиий асарларга муносабат масаласи ҳам дафъатан майдонга чиқди. ғалвирни сувдан кўтарганда эса сохта ғояларга хизмат қилган асарлар ўз-ўзидан назардан четда қолди. халқнинг ўлмас руҳиятини, қадриятларини, миллий ўзига хослигини, бебаҳо тил бойлигини мужассам эта олган ҳақиқий ижод намуналаригина яшашга ҳақли эканлиги маълум бўлди.


Модомики, асосий мезон борлиқни юксак санъат даражасида куйлай олиш экан, Ҳамид Олимжоннинг оташин шеърияти ҳам ўзининг нозик ва инжа руҳи, тоза ва беғубор тил бойлиги билан муҳташам назм кошонасини бугун ҳам безаб турибди. шоирнинг Ватан мавзусида ёзган мисралари доимий ҳамроҳимиздир:
Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда,-
деб ёзган эди шоир “Ўзбекистон” шеърида. ёхуд шоир юрт гўзаллигини куйлаш учун “Дарё каби уйғоқ ўтурман”, дейди.
Ҳамид Олимжоннинг шеърияти бошқа бир шоирнинг шеъриятига асло ўхшамайди. Ушбу шеърият мармар каби тиниқ, аммо совуқ эмас. унда тасвир ва оҳанг ўзгачадир: “Шағирлайди бетиним дарё, Шағирлайди ваҳм тўла жар”, “Ҳолбуки, тун – бунда одатда, Бутун борлиқ ухлайди сокин”, “Хаёлимда бўлдинг узун кун, Сени излаб қирғоққа бордим. Оч тўлқинлар пишқирган тунда, Топиб бер, деб ойга ёлвордим”.
Бундай сўзлар дурдонасини мароқ билан яна давом эттириш мумкин. Уларда руҳиятнинг сурати мужассам.
Ҳамид Олимжон таҳдидларга тўла мураккаб бир замонда ижод қилди, фаолият юритди. у Шоир ва Шахс сифатида имкон қадар халқимизнинг маънавий қадриятларини улуғлашга ҳаракат қилди. 1939 йилда “Алпомиш” достонини нашрга тайёрлади ва чоп эттирди. бу эса, шубҳасиз, жасорат эди. аммо, орадан кўп вақт ўтмасдан, 1952 йилнинг январида мазкур достон яна тазйиққа учради, “қатлиом” этилди. Истиқлолимиз ва Юртбошимиз шарофати билангина “Алпомиш”га ёруғ кунлар насиб этди, 1999 йилда достоннинг минг йиллиги давлат миқёсида нишонланди.
Ҳамид Олимжон Ёзувчилар уюшмасига раҳбар пайтида халқ оғзаки ижодига алоҳида эътибор қаратиб, атоқли бахшилар Фозил Йўлдош ўғли, Ислом шоирларга муносиб шарт-шароит яратди. уларга котиб ва маош тайинлади. Ўша йилларда фидойи фольклоршунос олимларнинг кўмаги ва жонбозлиги билан халқ бахшиларининг ажойиб термалари. катта-катта достонлари ёзиб олиниб, нашр этилди. Шоирнинг ўзи ҳам халқ достонлари. эртакларидан таъсиланиб “Ойгул ва Бахтиёр”, “Семурғ” каби эртак-достонларни яратди.


Уруш ҳар қандай шароитда ҳам сиёсатнинг сўнгги чегараси бўлиб келганки, ўтган асрда иккинчи жаҳон уруши муҳорабаси ер юзидаги кўп ҳалқлар қатори бизнинг халқимизни ҳам ўз домига тортди. бу машъум қирғинда халқимизнинг юз минглаб фарзандлари ҳалок бўлишди. Ҳамид Олимжон ўша йилларда жўшқин шоир сифатида элга кенг танилган эди. шоирнинг ёвузликка қарши чексиз нафрат билан ёзилган шеърлари, достонлари тарих бўлиб қолди.
Ҳамид Олимжоннинг оиласи адабий оила эди. у Зулфияхонимни шоира ва садоқатли рафиқа сифатида ҳамиша ардоқлаган ҳамда унга бағишлаб шеърлар ёзган. Ўз навбатида Зулфияхоним ҳам шоир вафотидан сўнг меҳр ва ҳижрон оташида шоирга нисбатан меҳр-муҳаббатини, вафо ва садоқатини шеърларида. ҳаётида акс этди.
Маросим сўнгида Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним қабрларига гуллар қўйишди, тиловат қилинди.
Нигора УМАРОВА

 





Другие материалы рубрики

04.07.2014 / 07:43:10

Личный фонд писателя Ибрахима Рахима пополнил госархив

В Центральный государственный архив Республики Узбекистан поступил личный фонд Народного писателя Ибрахима Рахима. Далее...

03.07.2014 / 12:33:40

Фикрати нурланган адиб Ойбекни эслаш маросими бўлиб ўтди

Нур, Ҳаққа чақирди: халқни созим, Халқимникидир сўзим - овозим! Ойбек Далее...

02.07.2014 / 10:31:20

В издательстве "Наманган" вышла из печати книга стихов Платона Дюгая "Кузги сохил"

Платон Дюгай — член Международной ассоциации писателей и публицистов. Его произведения вошли в альманахи "Планета поэтов", "Юмористы СНГ". Он является автором книг "Абрис осеннего дня", "Силуэты убывающего лета". Стихи поэта впервые предлагаются вниманию любителей поэзии на узбекском языке. Вот, что пишет в предисловии к новому изданию руководитель Наманганского областного отделения Союза писателей Узбекистана, поэт Жамолиддин Муслим. Далее...

01.07.2014 / 07:20:10

О первом переводчике на узбекский язык трудов ибн Сины

Ученый-энциклопедист, целитель, художник, переводчик, издатель и поэт Баситхан ибн Захидхан Шаши родился в 1878 году в Ташкенте в махалле Себзар. Его отец – Захидхан ибн Хаким ибн Мухаммад Сиддикхан был известен как искусный лекарь. Далее...

27.06.2014 / 16:19:28

Юбилею Анны Ахматовой посвящается…

"Златоустой Анне – всея Руси Искупительному глаголу, - Ветер, голос мой донеси И вот этот мой вздох тяжёлый. Далее...





16.04.2024 / 18:09:26
В Ташкенте открылся Международный фестиваль изобразительного и прикладного искусства, посвящённый году "Поддержки молодёжи и бизнеса"
 
16.04.2024 / 16:55:32
Сегодня в палаццо Питти, галерея Уффици, Флоренция состоялось открытие флорентийского раздела выставки "Узбекистан: Авангард в пустыне"
 


13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 
08.04.2024 / 11:57:58
В Ташкенте прошли показы документальных фильмов "Из Ташкента в Нью-Йорк и обратно" и "Самарканд- вечный город". После просмотра состоялась оживленная дискуссия
 


10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте