Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
27.10.2017 / 16:38:45
Сўлимда Самарқанд шаҳар куни нишонландиСамарқанд шаҳар ҳокимлиги маданият бўлими 2-сон Сўлим маданият ва аҳоли дам олиш маркази Самарқанд шаҳар кунига бағишланган “Сайқал Самарқанд” деб номланган байрам тадбирини ташкил этдилар. Сўлим шаҳарчаси аҳолиси учун ташкил этилган ушбу байрам дастурида “Зарб” доирачилар гуруҳи (раҳбар - Анваржон Ахадов), “Рақс” тугараги қатнашчилари (раҳбар - Камила Шарипова), хўшовоз хонандалар Сирожиддин Эминов, Достонбек Хасанов, Анваржон Ахадовлар ўзларининг ажойиб куй, қўшиқ ва рақслари билан томошабинлар олқишига сазаввор бўлдилар. 36-умумтаълим мактаби ўқувчилари Мафтуна Ходжаева, Парвина Амонова, Жаҳонгир Замиров, Денис Атаевлар Самарқанд тўғрисидаги ажойиб шеърни ижро этиб бердилар, яна шу мактаб ўқувчилари Нигина Амонова ва Меҳрож Боборажабовлар дастурга бошловчилик қилдилар. Ҳардоимгидек 45-МТМ тарбиялашувчилари ўзларининг реперуаридаги ажойиб рақсни намоиш қилдилар. Тадбирда йиғилганларни Самарқанд шаҳар куни билан “Наврўз” маҳалла фуқаролар кенгаши раиси Меҳрож Азимов табриклар экан, ушбу байрамга маҳалла фуқаролар йиғини катта тайёргарлик кўрганлигини алоҳида таъкидлаб, аҳоли яшайдиган турар жойлар, кўчалар сарамжону-саришта қилинишида фаол қатнашганларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Сўлим маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий раҳбари Гулсара Латипова Самарқанд шаҳар кунига маданият маркази бадиий ҳаваскорлик жамоалари алоҳида ижодий дастур билан қатнашаётганликларини айтди ва барча шаҳарча аҳолисини ушбу байрам билан қизғин қўтлаб, юрт тинчлигини, халқимиз фаровонлигини тилади. Тинчлик сурган юртга байрамлар ярашади. Сўлим қўрғончасида Самарқанд шаҳар куни кенг нишонланди.
Очил Жуманазаров
Жахонгир Махмудов олган суратлар
|
|