Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
28.02.2018 / 09:59:23

Жажжи қадамларда буюк бир ҳикмат


Инсон ниманидир астойдил хохласа ва унга интилса, осмон унга кўл чўзади. Ният амалга ошиши учун бутун коинот харакатга келади. Орзулар уммонида ғарк бўлаётган қалб тасаввурида барчасини кўради, етади ,еришади. Факат бу тасаввурдаги оламни тинимсиз меҳнат, харакат ила хаётида кўра олади.

Тураева Мунира Ғайрат қизи, бутун ўзбек халки тан олган Мукаррама Турғунбоева саҳналаштирган раксини жажжи кўллари оёкчалари, беллари билан кийин егилишлар, айланишлар каби мураккаб харакатдан иборат раксни ижро этишга киришади. Чунки у бу вактда 7 ёшида эди. Жажжи қизнинг ўзи тушуниб -тушунмаётган бу харакатлари унга илҳом бағишлаб, "мен катта бўлсам албатта катта саҳнада раксга тушиб, барчани лол колдираман" деган эди. Ажаб эмас-ки, мана ўн етти йилдан сўнг орзулар ушалди… Аник кўйилган максад рўёбини кўрди. Миллийлигимизни, ўзимизга хос жиҳатларимизни кўрсатиб берувчи , Бухоронинг энг машхур, "Нозанин" раксини бутун дунёга тараннум этиб , ўзи хохлаганидек барчани лол колдирди.

2018-йилнинг 9-12февралъ кунлари Козоғистоннинг Олмата шахрида бўлиб ўтган "Мега Дансе" 1-халкаро фестивали гапимизнинг исботидир. 60 дан ортик иштирокчилардан ташкил топган ушбу танлов факат муносибларнигина тақдирлаш учун ташкил этилган эди. Танловда турли миллат вакиллари, 5 ёшдан 25 ёшгача бўлган якка тартибдаги раккосалар, турли ансамбллар, солистлар қатнашишди. Халкаро фестивалда Ўзбекистон Республикасидан Тошкент давлат миллий ракс ва хореография олий мактаби 3-курс талабаси 1995-йил Тошкент шахрида туғилган Тураева Мунира Мукаррама Турғунбоеванинг "Нозанин "раксини ижро этиб , шунча иштирокчилар, турли халқ ва миллатлар орасидан 1-ўринни эгаллаши нафакат унинг, балки бутун ўзбек халки учун жуда катта ютуқдир. Ўзбек миллий раксларини тиклаш ва уни ривожлантириш учун канчадан-канча ижодий ишлар олиб борилаётган бир пайтда Муниранинг мохир раккоса, балетмейстер бир-биридан гўзал, маъноли раксларнинг ижрочиси Мукаррама Тургунбоева ижодига юзланиши унинг бутун сир-асрорларини ўрганишга қизиқиши, жуда туғри танлов бўлди.

Барча нарса кизикишдан бошланади, аммо бу кизикишни махоратга айлантириш хар кимнинг ўзига боғлик.

7-ёшли кизалок ракс санъатига қизиқиши боис оила- аъзоларининг қаршилигига қарамасдан турли ракс тўгаракларига жумладан, "Гулдаста" ракс дастасига қатнашиши, унинг санъат соҳасидаги илк кадамлари бўлди. Хореография олий мактабига ўкишга кириши-ю Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулмира Мадрахимовага шогирдликка тушиши унинг максад йулидаги вазифалардан окилона фойдаланганлиги эмасми? Минира Тураеванинг айтишича "Менинг илк ютуғим Тошкент давлат миллий ракс ва хореография олий мактабига ўкишга кирганлигим бўлса, кейингиси эса устозим Гулмира Мадрахимовага шогирд бўлганлигим" дейди.

Мағлубият инсонни чиниқтираркан…

Мунира Тураева Ўзбекконсерт қошидаги "Паризод" ансамбили иштирокчиси. "Нозанин" рақсининг сир-асрорларини яна бир жонкуяр устози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мамура Эргашевадан халигача ўрганиб келаяпди. Чунки бу ракснинг ички мохиятига етиш учун бутун умрини бахшида етган устозлардан хар канча ўрганса арзийди. Энг кизиғи шундаки, Минира Турева кетма-кет 4 та яъни Зулфияхоним, Келажак овози, Мукаррама Турғунбоева номли "Бухоро жилолари" Республика кўрик танловларида иштирок этиб, мағлубиятга учраганлиги хакида айтди. Хеч бўлмаганда 2-3-ўринларга муносиб бўлишини кутган бу қахрамонимиз куни келиб, бундан-да каттароқ танловларда катнашиб, якинларининг олдида юзи ёруғ бўлишини кутганди. Мана, шундай хам бўлди.

Мунира Тошкент давлат миллий ракс ва хореография олий мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кодир Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Муборак Мирзаева, Нихол мукофоти совриндори Дилноза Сафарова, Гуландон Ҳакимова каби профессионал ракс усталари кўлида таълим-тарбия олиб келмокда. Табиатан тиришкок, ўз максадлари сари тиним билмай мехнат килаётган ёш ижодкор Мунира Мукаррама Тургунбоева ижодига хавас килади. Унинг барча раксларини ўрганишни ва бутун дунёга тараннум этишни шунингдек қадимий, миллий раксларимизни тиклаб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариб, келажакда шараф билан устозларидан ўрганган гўзал раксларини келгусида келажак авлодларга хам ўргатиб, ўзининг рақс мактабини очишни олдига мақсад қилиб қўйган.

"Нозанин" -ўлмас ракс...

"Нозанин" рақси кўп йиллик тарихга эга бўлган, бухороча кадимий миллий шукухдаги ракс бўлиб, ушбу раксни ўзбек раксининг устоз санъаткори, Ўзбекистон халк артисти, Мукаррама Турғунбоева томонидан сахналаштирилган. Бу ракс ўз ичига гўзалликни нафисликни, мағрур Бухоро ёналишидаги харакатларни камраб олган. Ноёб Бухоро харакатларидан иборат бўлган "Нозанин" рақси бошка ракслардан харакатларнинг қийинлиги, тезлиги ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Ушбу раксни ижро этиш учун катта даражадаги маҳорат тўксон тўккиз фоиз мехнат, юксак даражадаги иктидор ва раккосанинг техникаси керак бўлади. "Нозанин" раксини ижро этаётган раккоса барча харакатларни ўз маромига етказиб, хар бир эгилишлари-ю чархпалакдек бўлиб айланишлари устида кўп ишлаши, колаверса хар бир томошабинни юрагига ўз харакатлари билан йўл топиб, этини жумбушга келтириб юбориши керак. Шу жиҳатларнинг барини ўзида жамлаган раққоса "Нозанин" раксини қойилмаком қилиб ижро этган бўлади. Мукаррама Турғунбоева яратган хар бир ракс харакатларига аёлнинг оташин қалби, ички гўзал оламини кўшиб кетганлигини биз бу ракс орқали ҳам билсак бўлади.

Бугунги дориламон замонда яшаётган ва ижод қилаётган ёшлар учун барча имконият эшиклари очиқ. Зеро, ўзбек ҳалқининг асрлар давомида шаклланган ва авлоддан- авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш, бойитиш, биз ёшларнинг олдимизда турган асосий масаладир. Биз эса мана шу шарт- шароитлардан оқилона фойдаланиб, юртимизга муносиб фарзанд бўлсак, эртанги кунимиздан ўзимиз завқ оламиз. Келажаги буюк юртнинг буюклари қаторида эзозланамиз!

 

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси

Мафтуна Мирзахўжаева





Другие материалы рубрики

27.02.2018 / 21:24:52

Наши ветераны – пример для молодежи, и они по-прежнему в строю

Наша страна всегда отличалась миролюбивым и добрососедским характером в сфере международных отношений. Именно об этом ясно и однозначно свидетельствует политический курс, проводимый Президентом Шавкатом Мирзиёевым. Далее...

27.02.2018 / 19:59:42

Роль культуры и искусства в национальном развитии и формировании международного имиджа страны

26 февраля 2018 года в конференц-зале "Самарканд" гостиницы "Hyatt Regency Tashkent" Фонд развития культуры и искусства при Министерстве культуры Республики Узбекистан организовал круглый стол на тему "Роль культуры и искусства в национальном развитии и формировании международного имиджа страны". Далее...

26.02.2018 / 21:04:07

В Нью-Йорке представлен инициированный Узбекистаном проект резолюции ГА ООН

Как известно, в ходе 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН (ГА ООН) в сентябре 2017 года Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым был выдвинут ряд ключевых инициатив в рамках организации. Далее...

26.02.2018 / 20:59:49

Узбекистан посетят представители АПК Нидерландов

В середине марта в Ташкенте состоится XIII Узбекская международная выставка "Сельское хозяйство – AgroWorld Uzbekistan 2018". В этом году в мероприятии ожидается участие большого количества представителей агропромышленного комплекса Нидерландов. Далее...

26.02.2018 / 11:38:00

Грузия поможет Узбекистану в развитии виноделия

В Узбекистан будут привлекаться ведущие грузинские эксперты по изучению сырьевой базы Далее...





28.10.2024 / 11:26:28
Персональная выставка Нигины Джуманазаровой "РЕАЛЬНОСТЬ"
 
23.10.2024 / 23:54:36
В Ташкентском Доме фотографии состоялось открытие персональной выставки самаркандского художника Ахмеда Исоева , которая называется "ЭГОИСТ"
 


14.11.2024 / 15:29:38
Репертуар театра "Ильхом" Марка Вайля на неделю
 
10.11.2024 / 13:38:37
В рамках проекта "СПЕЦИАЛЬНЫЙ ГОСТЬ" Юлдашева Динара Алиджановна передала эстафету Слониму Андрею Евсеевичу.
 


08.11.2024 / 10:47:31
Наш стенд - на "World Travel Market London"
 
04.11.2024 / 15:56:42
Церемония подписания соглашения о взаимопонимании между Департаментом культуры и туризма
 


14.11.2024 / 16:01:28
"Корзинка" и UzTest подписали меморандум о сотрудничестве в области контроля качества продукции
 
11.11.2024 / 23:09:28
Исследование: Сидение за компьютером более 8 часов в день приводит к преждевременному старению
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте