Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
22.04.2018 / 18:12:34
Миллий рақсимиз қалдирғочлариИнсон кўнгли доимо гўзаликка, нозик туйғуларга, куй ва қўшиқларга ошно. Аммо хеч бир санъат тури қалб тўрида ётган, жуда беғубор хисларни рақсчалик ташқи оламга чиқара олмайди. Республикамизда ягона бўлган Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби мана шундай рақс усталарини тарбиялайди. Олий мактабда тахсил олаётган ёшлар рақс сирларини пухта эгаллаб келажакда етук кадр бўлиб етишади. Олий мактабда тахсил олаётган ёшлар юртимизда рақс санъати бўйича энг истеъдодли талабалардир. Бунинг яққол далили сифатида олий мактаб ўқувчилари яқиндагина Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган VI Халқаро "Арлеу" рақс кўрик танловида бир эмас бир қанча юқори, жумладан 3 та нуфузли биринчи ўрин, Қўчқоров Абдуғаффор, Ҳайтматова Карина, Мирзаева Дилноза ҳамда 5 та иккинчи ўрин, Сапаров Бердах, Ҳайдаров Диёрбек, Нарзуллаева Фотима, Нарзуллаева Зуҳра, Мадаминова Мафтуна ва 1 та учинчи ўринни Хисматова Ситора қўлга киритганлигини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бу танловда қатнашган ёшлар бизнинг миллий ва классик рақсларимизни қанчалик махорат билан ижро этганлигини уларга берилган нуфузли ўринлар билан белгилашимиз мумкун. Айниқса кўп йиллардан бери ижро этилмай келинаётган меросий рақсларимиздан бири "Балиқчи" рақси шу танловда Ҳайдаров Диёрбек томонидан ижро этилди барча томошбинларни лол қилиб қўйди. Чунки бу рақсда орол бўйи халқларининг балиқ овлаш жараёни акс эттирилиб, ўта содда лекин жуда қизиқ харакатлар орқали балиқчи обризи очиб берилганлиги томошабинларни ўзига мафтун этди. Бу рақсни илк бор ўзбек эркаклар рақсига улкан ҳисса қўшган устоз санъаткор Учқун Ғаниев ижро этган. Аммо истиқлол йиллари балиқчи рақси деярли умуман ижро этилмай қолди. Секин аста бу рақс харакатлари, сюжети унитила бошланди, бироқ бугунга келиб ўзбек эркаклар рақс санъатида шижоат билан меҳнат қилиб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қаххоров устоз Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Акбар Мўминовдан "Балқчи" рақси тузулиши, ҳаракатлар кетма-кетлигини ёзиб олди ва қайтадан саҳналаштирди. Шу зайилда буткул йўқолиш арафасида турган бир меросий рақс сақлаб қолинди. Шу билан биргаликда яна бир қатор меросий "Пилла", "Ларзон", "Фарғона рубоиси", "Помирча", "Хоразимча", "Гул даста", "Шўх қиз" каби рақслар Олий мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилди. Бу хақда танлов ғолиблари ичида энг ёши бўлган Диёрбек шундай фикрлар билдирди: - мен "Балиқчи" рақсини икки йил деганда ўргандим чунки бу рақсни устозим Э.Қаххоров қайтадан саҳналаштирди. Ҳар доим машғулотлар жараёнида ҳаракатлар ўзгарар, янги рақс ҳаракатларини энди ўзлаштирдим дегунча унинг ўрнига бошқасини ўргатарди. Шу зайилда қилинган мехнатимиз орқали бу танловда ғолиблар сафидан ўрин олдим. Мени қувонтирган нарса устозларим хеч бир иккиланмасдан менга ишонч билдириб танловда қатнашишимга кўмаклашганлиги бўлди. Хореография олий мактабида шу каби ёшлар таълим олар экан ўйлайманки ўзбек миллий рақс санъати ўз қадимийлиги ва жозибасини йўқотмайди.
Нурбек Ғофуров
|
|