Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
07.02.2019 / 21:57:00
Хазрат Мир Алишер Навоийнинг таваллуд топган кунининг 578 йиллигига бағишланган бадиий кечаУлуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг номи барчамиз учун қадрли. Беш асрдан ошибдики, буюк мутафаккирнинг ижоди, юксак гуманизм руҳи билан йўғрилган шеърияти, юксак ахлоқий фазилатлар тарғиб этилган достонлари ва насрий асарлари милионлаб мухлисларни ўзига ром этиб, ибратли ҳаёт йўли тилларда достон бўлиб келмоқда. Алишер Навоий бугун ўзбек халқи учун миллий ифтихор рамзига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланган. Халқимиз улуғ бобокалонимизнинг бебаҳо меросини севиб эъзозлайди. Навоийнинг халқ қалбидаги сиймоси, унинг обрўси, унга бўлган ҳурмат ва эътиқод Навоий асарларининг тарғиби ва ташвиқидаги бирламчи қадам, асосий тамал тоши бўлмоғи керак. Зеро, буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш – юксак маънавиятни шакллантиришнинг муносиб омилидир. Алишер Навоий ўзининг ўлмас асарлари билан ўзбек халқ классик адабиётини жаҳон адабиёти ва умумбашар маданияти миқёсига олиб чиққан буюк шоирдир. 9-февраль, халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткори Хазрат Мир Алишер Навоийнинг таваллуд топган кунига 578 йил тулади. Ана шу кутлуғ кун муносабати билан, 7 фераль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида“Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш” мавзуида адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Унда, Республика Миллий миаданий марказлари раҳбарлари ва фаоллари, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўқитувчи ва талабалари, таниқли ёзувчи-шоирлар ва адабиётшунослар, Алишер Навоий ижодининг иҳлосмандлари иштирок этдилар. Тадбир катнашчиларини кумита илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Б.Каримов ва Алишер Навоий номидаги узбек тили ва адабиёти университети профессори А.Собиров самимий кутлаб, буюк инсонпарвар шоир ўрта асрдаги Уйғониш даврининг бошқа улуғ зотлари сингари бутун ҳаётида ҳақиқий инсон қандай бўлиши лозимлигини кўрсатгани, унинг асарларидаги инсонпарварлик ва эзгулик ғояларининг ўзига ҳос талқинини юзага келишига сабаб бўлганлиги алоҳида кайд этиб утишди. Таъкидлаб утилганидек, Навоий ижодида энг асосий инсонпарварлик ва эзгулик ғояларининг ўзига ҳослик томони шундаки, ўзи яшаган давргача фаолият юритган барча мутафаккир ва ижодкорлардан фарқли равишда илоҳийлик ва дунёвийлик тамойилини уйғунлашиб кетганлигидадир. Айтиш жоизки, истиқлол йилларида мамлакатимизда улуғ алломаларимизнинг маънавий меросини ўрганиш, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбеклар тарих саҳнасидаги миллат сифатида ўз сафларига кўплаб туркий уруғларни бирлаштириш йўли билан пайдо бўлганликлари учун ҳам, уларнинг бағри кенг ва уларга миллатчилик ғоялари бегона. Шунинг учун ҳам бугунги замонавий Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг ваъкиллари тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқдалар.Абдулҳай СобировАлишер Навоий номидаги узбек тили ва адабиёти университети профессори:“Алишер Навоийдан тарих нуқтаи назаридан қанчалик узоқлашсак, иккинчи томондан Навоий асарлари, унинг ғоялари, ғазалларига шунчалик яқинлашиб бораяпмиз. Алишер Навоий номидаги узбек тили ва адабиёти университети ректори бошчилигида Хитой, Росиия, Озарбайжон, Америка Қўшма Штатларида ўзбек тили маданияти марказлари очилди, Францияда шу каби ишлар поёнига етиб қолди. Мана шу марказларда фаолият олиб бораётган мутахассисларимиз биринчи навбатда Навоий, Бобур ва бошқа шоирларимиз ижодини тарғиб қилиб келишади. Улар ўзбек тили ва маданиятини ўрганаётган ўша ердаги аҳолига шуларнинг асарлари мисолида сингдирилаяпти. Яна мисол келтирадиган бўлсак, куни кеча Хитой Халқ Республикаси Шонхай университетида фаолият кўрсатаётган Мардон Раҳматов деган ўқитувчимиз бир йил жараёнида хитойлик ўқитувчилар билан биргаликда Алишер Навоий асарларини хитой тилига таржима қилиб, китоб шаклида нашр қилиб, тарқатишди. Бу хитойдаги мухлислар томонидан жуда ижобий қабул қилинди. 9 февраль куни университетимиз ректори ташаббуси билан хорижий мамлакатларда сақланаётган Алишер Навоий асарларининг факсимиль нусҳалари келтирилаяпти. Ҳама Навоийга қараб интилаяпти, чунки у фақат ўзбек халқининг эмас, балки эзгуликка, яхшилик, инсонпарварлик, халқпарварлик, илмга интилган бутун дунёдаги элпарвар халқларнинг шоирига айланиб бораяпти. Шу маънода бугунги кечамиз ҳам алоҳида аҳамиятган эга. Чунки дунё ижодкорлари, дунё шоирлари ва ёзувчилари ичида биринчи бўлибмиллатлараро, халқлараро дўстлик масаласини Навоий бобомиз кўтариб чиққан ва ўзининг асараларида шуларни кўрсатган. Навоий асарларидаги қаҳрамонлар Юнонистондан тортиб Ҳиндистонгача ҳудудни қамраб олади. Шунинг учун ҳам Навоий улуғ ва биз унинг ижодини ҳурмат қиламизва ҳаммани унинг ижодини ўрганишга чақирамиз”. Буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги мамлакатимизнинг барча худудларида кенг тантана қилинмокда. Алишер Навоий ўзининг пурҳикмат асарлари, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан жаҳон адабиёти, илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган. Навоий ижоди асрлар оша башариятга эзгулик ва камолотдан сабоқ бериб келмоқда. Алоҳида қайд этиш жоизки, Алишер Навоий асарларини ўрганиш ва ўргатиш бугунги кунга келиб янги босқичга кўтарилди. Тадбирда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари томонидан Алишер Навоий ижодиётидан намуналар ўқиб берилди.
|
|