Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
25.02.2019 / 21:30:44

Очилмаган бир қўриқ (Хоразм рақсининг жонкуяр дилбанди Ровия Отажонова ҳақида).


Хоразм рақси шундай бир мўжизаки, у ўзининг жарангдорлиги, жозибадорлиги ҳамда жўшқинлиги билан бошқа рақслардан ажралиб туради. Ўзбек миллий рақс санъатида учта рақс мактаби бўлиб, шулардан бири хоразм рақс мактабидир. Хоразм рақс мактабининг шаклланишида бир қанча ижодкорларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Буларга: Онажон Собирова, Ровия Отажонова,  Карим Оллоберганов,  Сорахон Оллоберганова, Одам Бобожонов, Машариф Жуманиёзов,  Римажон Маткаримова,  Қурумбой Ёқубов, Матлатиф Саидов,  Латиф Зарифов,  Карим Оллоберганов,  Отажон Қутлимуротов, Раим Оллоберганов ва ҳoказолар. Биз юқоридагиларни бежизга айтиб ўтиб кетмадик. Шуларнинг орасидаги Ровия Отажонова исмли афсонавий рақс маликаларидан бирига тўхталиб ўтмоқчимиз.

 

  Ровия Отажонованинг болалик йиллари...

  Ровия Отажонова  1924-йил 12 январ санасида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида этикдўз оиласида туғилган. Болалик хотиралари унга отаси ускунага уриб куйлаётган саҳнани кўп эслатарди. Отаси ускунадан чиқаётган овозга жўр бўлиб, қўшиқ куйларди, оташинқалб Ровия эса ускуна ҳамда отасига хамоханг тарзда жилвакор рақслар ижро этарди. Келажакда артист бўладиган қизалоқ чопқиллаб ўйнаб юрар,  мавзе аёллари ҳам ўз юмушлари билан биргаликда, кимдир кир ювиб, кимдир гуруч тозалаб, яна кимдир ховли супураётиб қўшиқ куйлар, кечки пайт эса кимнингдир уйида йиғилиб рақс тушишарди. Рақс тушиш  учун байрам бўлиши шарт эмасди. Мана шундай кечаларда Ровия ҳам иштирок этиб,  рақсга тушаётганларга мафтун бўлиб турарди.  Тўйлардаги турли хил рақслар уни ҳайратга солиб, ўз домига беихтиёр тортарди. Ана ўша пайтлардан бошлаб, Рақс қандайдир сездирмасдан  Ровиянинг ҳаётини тўлдира бошлаганди. Ровия  кичкина 7 – 10 ёшлик пайтларида жуда ҳам рақс тушгиси келиб қолса, кўчада  қўшиқ айтиб ўйнаб юрган болалар ёнига чиқиб кетар, аёлларнинг зиёфатларида, ойиси ва холалари рақс тушаётганида, ҳатто катта тўйларда ҳам  томошабинлар учун эмас, ўзи учун, ўз хурсандчилиги учун  ҳеч кимни эътиборини тортмасдан рақсга тушарди. Улғайганида Урганчдаги мусиқали театрни ёқтириб қолиб, Театрга тушар, эрталаб ўз кўчасида дугоналари билан парда осиб олиб газета парчаларидан пул ясаб билет хам сотарди. Ўн уч ёшида уни ҳатто қадрдон мавзесидан ташқарида ҳам яхшигина “артист” деб билишарди. У ўзининг бутун ижодий фаолияти давомида яратган янги рақс ҳаракатлари ва усуллари устида ишлаши ҳамда хоразм рақсларини  моҳирона тарзда ижро қилиши билан ҳам жуда машҳур. Отажонова хореография мактаби ёки театр институтида ўқимаган. Унинг “мактаби” – Хоразм халқ ижодиёти, устозлари – халқ усталари эди. 

 “Хоразм Гармончилар” ансамбли ҳақида...

Розия Каримованинг “Танцы Равии Атаджановой”(1983)  китобида 1933 –йил, Гавҳар Раҳимованинг “Қутлуғ юлда”(1973) китобида эса 1939-йил ёз ойида “Хоразм гармончилар”ансамбли ташкил этилган деган маълумотлар мавжуд. Ўша йили август ойида, яъни 1939-йилда Мадраҳим Шерози Ёқубов, Таниқли созанда Матюсуф Харратов, Раққоса ва ашулачи Онажон Собирова, доирачи Раима Бекжонова, Раққоса Ровия Отажонова, Бикажон, Улли Бика ва бошқалардан иборат ансамбл тошкентга келади.

Гавҳар Раҳимованинг юқорида таъкидлаб ўтган китобидаги маълумотларига таянадиган бўлсак, унда “ Онажонбийи ижро этган “Лазги” рақси ажойиб раққоса Ровия Отажоновага мерос бўлиб қолди. Дастлаб биз Ровияни учратган пайтимизда-1939-йилда у эндигина 13 баҳорни кўрган ёш қиз эди. Аслида у артист бўлишни ҳохлаган ҳам эмас эди.  Мактабда ўқиб юрган пайтларида ҳаваскорлик тўгаракларида фаол қатнашиб юрар,  қизнинг истеъдоди ўшанда яққол кўзга ташланиб қолган экан. Ровиянинг ота-онаси бизга учрашиб,-"Ўзи ҳар нарсага кулаверадиган, ҳар нарсадан жанжал чиқараверадиган қиз",-шуни тарбияласангизлар дедилар. Уларнинг айтишича Ровияни бир куни тўсатдан ит қопиб олади ва ниҳоятда қўрқоқ бўлиб, кечалари ухламай чиқар экан.  Кундуз кунлари ўз дугоналари билан  ўйнамас,  доимо ёлғиз қолишни  истар экан.  Ота-онаси ровияни рақсга тушишини ҳам айтади. Гавҳар Раҳимова уни Тошкентга олиб келади. У ростдан ҳам рақсга тушар эди. У табиатан юриш- туришида ҳам оҳангдорликка амал қиладиган,  ҳатта- ҳаракатлари жилвага бой қиз эди. Унинг ўзига хос услуби бор эди.  У ўз услуби билан Онашчўлоққа яқин турар эди. Гавҳар Раҳимова Онажонбийи(Онаш Чўлоқ)га Ровия Отажоновага рақс ўргатинг деб айтади. Онажонбийи розилик билдиради ва охирида розилигининг оқибати яхши натижа олиб келади.Қиз ўз устозининг ҳар бир имо-ишораларини шу қадар аниқ илғаб олар, айтганларини шу даражада чиройли бажарар эдики, онажонбийидаги қувончнинг чеки юқ эди. Таниқли раққоса бу қизни жуда севиб қолади. У ўз шогирдлари орасида Ровияга зўр меҳр-муҳаббат билан қарар эди”.

Ровия Отажонованинг изтироблари...

Ровия Отажоновага артист бўлиш насиб қилмайди. У кутилмаганда Тошкентда пайтида касал бўлиб қолади: гапирмай қўяди, карахт эди, гапиришни ҳам хоҳламасди. У билан бирга келган ёш хоразмлик дугоналари – Рахима Ҳакимова, Сорахон Оллаберганова, уларнинг устози – хоразмлик таниқли халқ артисти Онаш Чўлоқ Собирова(Онажонбийи Собирова) – қаергадир узоқларга мунгли, ҳаракатсиз кўзлари билан тикилиб турган Ровияни “гапиртиришга” уриниб кўришади, лекин садо чиқмайди. Шифокорлар ҳам даволашга ҳаракат қилишади у  эса гапирмасди.  Шифокорлар уни уйига қайтариб юборишади. Уйида у тезда соғайиб кетади. У нафақат гапиради, куйлаб қўшиқ ҳам айта бошлайди ва ишлаш учун Урганч театрига боради. Унга нима топширишса ҳаммасини ўйнайди, қўшиқни ҳаракатлар орқали  ифодоловчи рақслари билан концертларда  чиқишлар қилади. Халқ чиқишларида шу пайтгача нотаниш бўлган ҳаракатларни соатлаб расмга туширар, эртасига ортиқча безак бермасдан ўз рақсларига қўшар эди. Ровия ёшлиги тўғрисида гапирар экан Тошкентга рақс ўрганишга келгани, аммо уни балет мактабига эмас ансамблга олишганига касал бўлиб қолганидан шикоят қилади. Ҳеч шубхасиз Ўзбекистон балети Ровия Отажонова тимсолида ёрқин бир балеринани йўқотганди.

Ровия балет мактабида ўқимасдан туриб ҳам, ҳақиқатдан чиройли эгилувчанлиги, бетакрор ва ноёб, ажабланарли ёрқин тасаввури билан хоразм халқ хореографияси хазиналарининг эгаси, сақловчисига айланди. Ўзбек халқ рақси усталари Фарғона, Бухоро ва ҳатто оташин тоғликлар ҳам хоразм рақсларини “олов” деб атайдилар.

Ровия Отажонованинг ижро этган рақслари...

Ровия Отажонова бир қанча рақсларни ижро этган булиб, шулардан баъзиларини келтиртб ўтамиз:

Якка рақслари: “Меҳрибоним”,  “Бартаул”, “Лазги”, “Уфори наво”, “Норим-норим”,  “Кимнинг қизисан” каби.

Гуруҳ бўлиб ижро етган рақслари: “Олма келибди”, “Қиз бола” каби.

Ушбу рақсларнинг ичида айниқса “Лазги” рақсини Ровия Отажонова  Онажон Собировадан кейинги моҳир ижрочиси ҳисобланади. Ровия Отажонова  юқоридаги рақсларни нафақат ўзи ижро этган балки шогирдларига ҳам саҳналаштирган. Оташинқалб раққоса ровия Отажонова хоразм рақс ҳаракатларини саҳнага олиб чиққан ижодкор сифатида ҳам алоҳида эътиборлидир.

         Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист мукофоти соҳибаси, Рақс санъатининг сирли маликаси  Ровия Отажонова 2005 йилнинг 25 декабрида урганч шахрида 82 ёшида вафот этди.

 

 

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси Равшан Хуррамов.





Другие материалы рубрики

25.02.2019 / 11:11:52

ВОСТОЧНЫЙ ВЗГЛЯД НА ПОЛЕ БИТВЫ. РАЗМЫШЛЕНИЯ ПОСЛЕ ПРОСМОТРА ФИЛЬМА ЗУЛЬФИКАРА МУСАКОВА " БЕРЛИН – АККУРГАН"

Увидела фильм случайно. Приятель-режиссер позвонил и сказал почти таинственно: Далее...

25.02.2019 / 11:10:54

26 февраля 2019 года в Алмате пройдет региональный форум , посвященный вопросам стихийных бедствий в странах Центральной Азии и механизмам финансовой защиты

26 февраля 2019 г. в Алмате пройдет региональный форум, посвящённый вопросам стихийных бедствий в странах Центральной Азии и механизмам финансовой защиты. Далее...

24.02.2019 / 14:14:07

На заседании Общественного совета (ОС) при музее искусств внесен ряд важных предложений по значительному улучшению его деятельности

Недавнее празднование 100-летия Государственного музея искусств Узбекистана и открытие выставки признанных российских и узбекских художников-авангардистов стало незабываемым событием. Представленные картины во всем своем разнообразии никогда не экспонировались. Потому интерес к уникальной выставке "Таинственный авангард" был огромный. На заседании ОС шел обстоятельный разговор об особой ценности этой коллекции, о большой работе коллектива музея по ее подготовке, но и о недостатках, которые есть в деятельности музея и путях их устранения... Далее...

23.02.2019 / 01:51:05

Международный день родного языка широко отмечался в нашей стране

Международный день родного языка, провозглашенный Генеральной конференцией ЮНЕСКО 17 ноября 1999 года, отмечается с 2000 года ежегодно 21 февраля с целью содействия языковому и культурному разнообразию и многоязычию. Далее...

21.02.2019 / 21:30:42

23 февраля 2019 года состоится первая в Ташкенте конференция EPAM Insider

Посвященная трендам в IT индустрии, а также лучшим практикам компании – глобального поставщика инновационных решений и программного обеспечения. Далее...





18.12.2024 / 18:15:52
В этом году на Международной биеннале детского рисунка "Радости Ташкента" будет экспонироваться более 2600 творческих работ, из них 2000 картин детей из Ташкента, других областей республики и Каракалпакстана
 
08.12.2024 / 14:40:58
REGENERATION PROJECT ОБЪЯВИЛ О НАЧАЛЕ СОВМЕСТНОЙ АРТ-КОЛЛАБОРАЦИИ REGENERATION ART SPACE С TASHKENT CITY MALL
 


15.12.2024 / 11:48:55
На ташкентской студии "Фаввора -фильм" завершена работа над новым художественным фильмом "Чужие здесь не ходят" по одноименному роману писателя Лукмона Борихона
 
12.12.2024 / 14:23:04
Великое прошлое через призму технологий: премьера фильма "ЧИНГИС-ХАН" в Шотландии
 


28.10.2024 / 00:47:31
Дина Рубина о Е.С. Скляревском и его сайте "Письма о Ташкенте".
 
19.10.2024 / 21:40:29
Когда-то сестра поэтессы Марины Цветаевой - Анастасия Ивановна - сказала Анне Герман, к которой относилась с искренней теплотой: "Анечка, с Вашим чудесным голосом Вы должны петь романсы..."
 


18.12.2024 / 17:37:49
"Корзинка" представила финальную книгу серии "Время героев" и подарочный комплект из всех четырех историй
 
18.12.2024 / 17:28:05
На осушенном дне Арала испытывают новые виды растений
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте