Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
08.07.2019 / 23:37:25
АМЕРИКАЛИК ЎЗБЕК ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ ТАРИХИЙ ВАТАНЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Америка Қўшма штатларида истиқомат қилаётган ўзбек ватандошлар раҳбарлари ва фаоллари билан “АҚШдаги ватандошлар билан маданий ва маърифий алоқаларни йўлга қўйиш” масалаларида қатор амалий ишларни амалга оширмоқда. Бу йўналишда Қўмита томонидан АҚШдаги ватандошлар билан қатор видеоконференциялар ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади АҚШда яшаб истиқомат қилаётган ватандошларнинг тилак ва таклифларини амалда тадбиқ этиш. Видеоконференция натижасига кўра, тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда АҚШда яшовчи ватандошларнинг таклифларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг 8 июль куни Чикаго шаҳридаги “Ўзбек-Америка ассоциацияси” президенти Олим Шарипов раҳбарлигида бир гуруҳ ўзбек ватандошларимизнинг фарзандлари тарихий юртларига ташриф буюришди. Улар 20 кун давомида Ўзбекистонда меҳмон бўлишади, қариндошлари билан учрашиб, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” қишлоғидаги “Ёшлик” болалар оромгоҳида ёзги татил мавсумиди хордиқ чиқариб дам олиб кетишади. “Ўзбек-Америка” жамияти раҳбари Олим Шарипов ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, жумладан шундай деди: “Жамиятимиз Америкада яшаётган ўзбек фуқаролари орасида она тилимизни, маданиятимизни, урф-одатларимизни сақлаш, болаларимизни ўзбекона руҳда тарбиялаш ва америкаликларга Ўзбекистонни фақат яхши томондан таниттириш мақсадида тузилган. Биз миллатимиз учун холис меҳнат қиламиз деб аҳд қилганмиз ва шу амалида фаолият юритамиз. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ўрнатган ҳамкорлигимизга бир йилдан ошди. Тадбирларимиз жуда кўп, жумладан, америкаликларни Ўзбекистон тарихи, маданияти, турмуш тарзи билан таништириш, Америкада вояга етаётган ўзбек ёшларини ўз тилларини, урф-одатларини, анъаналарини унитмасликлари учун турли тадбирлар ташкил этиш. Бу борада ўз маданият марказимизда ўзбек тилидан дарслар, одобнома фанларидан сабоқ берамиз. Мақсадларимиз – Чикагодаги ўзбек мактабининг Ўзбекистондаги мактаблар билан алоқаларини боғлаш, америкалик ўзбек болаларининг ёзги таътилини Ўзбекистон оромгоҳларида ўтказишни ташкил этиш. Шу ишларни амалга оширсак, бизнинг фарзандларимиз ўз тарихий ватанига меҳрлари ошади, юртига бўлган муҳаббат туйғуси шаклланади, ўз она тилларини мустаҳкам билиш имкони яратилади, тарихни ўрганиб миллий ғурури уйғонади”.
Умуман олганда Америкага кўчиб кетган ватандошларимизнинг энг катта ташвиши ўсиб келаётган ёш авлоднинг ўз тили, дини ва маданиятини эсидан чиқармаслик борасидаги сайи-ҳаракатларни амалга ошириш. Ечилиши талаб этиладиган яна бир муаммо, бу мактабларда очилган махсус ўзбек синфлари учун ўқув қўлланмалар, болалар учун бадиий адабиётлар, Ўзбекистон ҳақидаги турли фильмларни етказиб бериш. Буларнинг ҳаммаси Америкадаги ватандошларимиз болалари ва набираларининг она юртлари Ўзбекистон билан ришталарини боғловчи кўприк бўлиб хизмат қилади.
Қўмита матбуот котиби Ғ.Шукуров
|
|