Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
09.08.2019 / 22:31:11
Самарқандда маънавий тадбирЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан Самарқанд шаҳар “Хўжасоат” МФЙ ҳамда 5-маданият маркази бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деб номланган маданий-маърифий тадбири ташкил этилди. Тадбирни маҳалла фаолларидан Ғолиб Усмонов кириш сўзи билан очиб, маҳаллада қилинган ободончилик, аҳоли учун яратилаётган кулайликлар тўғрисида гапириб берди. Буни бошида МФЙ раиси Мусинжон Жўмаевнинг хизматлари борлигини ва қолаверса маҳалла фаолларини ташаббускорлигини ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимлигини такидлади. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини йигирма саккиз йиллигини муносиб кутиб олишга катта тайёргарлик кўрилаётган бир вақтда бўлиб ўтаётган бугунги маънавий тадбир дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаш раиси ўринбосари Зокиржон Давронов ҳамда жамғарма ходими Шухрат Кўчкаровлар Улар ўз чиқишларида тадбир ахамияти, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида гапириб бердилар. Айникса шахмат-шашка мусобақаларини ташкил қилинганлиги, ғолибаларга совғалар берилиши бу спортни ёшлар ўртасида оммавийлашувига сабаб бўлади деб такидладилар. Бўлиб ўтган маънавий тадбирда 106-МТМ тарбияланувчилари ўз дастурлари билан иштирок этдилар. Улар ижросидаги шеърлар, қўшиқ ва рақслар йиғилганларга манзур бўлди. Томошабинлар 5-сон маданият маркази қошидаги “Рақс-хореография гуруҳи ҳамда Шерзод Турсунов, Салоҳиддин Ориповлар ижросидаги қўшиқ ва рақсларни гулдирос карсаклар билан олқишлаб турдилар. Ташкил қилинган маънавий тадбир барчага манзур бўлди, айниқса “Хўжасоат” МФЙ томонидан ташкил қилинган совғалар ёшларни бирдай қўвонтирди.
Очил Жуманазаров, 5-маданият маркази директори.
|
|