Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
05.10.2019 / 20:32:52
УСТОЗЛАРГА ТАЪЗИМ!Муаллим... Номини эшитганда юраклар орзиқадиган, қалб соғинч ҳиссини туядиган зот. Болаликнинг хотираларида ҳам унинг самимий ва мунис чеҳраси балқиб туради. Устоз-ҳали қушлар қўноғидан бош кўтариб улгурмай, ҳали қуёш замин узра заррин нурларини ёймай унинг хонодонида тотли завқи яйрайди. Тун чоғи ҳамма уйларда чироқлар аста –аста ўчса-да , унинг хонадони зиё таратишда давом этади. Ҳар биримизнинг қўлимизга илк бора қалам тутқазган, биринчи ҳарфни танитган, ”Она” , “Ота” ,”Ватан” сингари энг улуғвор сўзларни ёзиш, ўқишни ўргатган устозларимизни мустақилликка эришганимиздан кейин ҳар йили 1-октябр “Устоз ва мураббийлар” кунини катта тантана билан нишонлаймиз. Ҳамма ўзининг устозларини табриклашга шошган ва уларнинг кўнгилларини кўтаришга ҳаракат бошлашган. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби остонасида талаба ёшларнинг устозларини гултасдалар ва ширин табассумлар билан кутуб олганликлари бунга яққол мисол бўла олади. Эрта тонгдан гулдаста ва фаоллар залда “Доим устозларга таъзимдамиз“ деб номланган байрам тадбири даргоҳ устозларининг қувончини оширишга хизмат қилади. Тадбирни очиб беришга сўзга чиққан олий мактаб ректори Шуҳрат Махмудовичнинг ҳамкасбларига қарата биз ўз ўрнимизни боса оладиган, малакали шогирдларни яна кўп йиллар мобайнида етиштиришимиз керак деб таъкидлаган сўзларидан кейин “Ниҳол 2019” давлат мукафоти совриндори Улуғбек Очиловнинг “Дилхирож“ рақси устозларнинг меҳнати мевасидир. Яна бир “Ниҳол 2019” давлат мукофоти соҳибаси Мирзаева Дилнозанинг устоз ва мураббийларига совға сифатида тайёрлаган “Сумбула” рақси барчанинг кайфиятига кайфият қўшди. Тадбир шу йўсинда бошланганлигини ҳам билмай қолдик. Олий мактабнинг театр студияси аъзолари томонидан тайёрлаган, комедик спектакли талабаларнинг устозларга бўлган меҳрини яна бир бор исботлади. Куй, қўшиқ тадбирнинг ўнг қўли бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. Учинчи курс талабаси Тўраева Жанар ижросидаги “Қорақалпоқча“ рақси, биринчи курс талабалари номидан улуғ зотларга дил изҳорларини Нарзуллаева Зухрахон ижросидаги “Бухороча” рақсга сингдирганлиги яққол кўзга ташланиб турубди. Устозларнинг неча йиллик меҳнати , изланишлари натижасини олий мактаб маъмурияти томонидан янги ўқув йилига совға сифатида Ўғилой Мухамедова - “Шухрат” медали соҳибаси, Қўрқмас Сагатов Сагатович - Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти, Каламкаш Байзаковна, Алина Ориповна, Нозим Козимович - профессор, Мадина Мухамедоваларга китоб шаклига келтириб тадбирда ўз эгаларига топширилди. Ундан ташқари олий мактабимизнинг магистратура бўлимига ўқишга қабул қилинган талабаларга талабалик гувоҳномаларини топшириш маросими ҳам тадбирда қатнашган барчани ўқишга бўлган иштиёқини янада оширди. Тадбир якунида яна бир бора устозларига ўзларининг тилакларини талабалари айтишиб, ушбу кунни тарих зарварақларига муҳрлаш учун суратга тушишди. Зеро,бугунги кунинг эртага тарихга айланади!
Пардабоев Рустам ТДМРХОМ 2-курс талабаси
|
|