Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
26.10.2019 / 21:35:41
Тошк Миллий рақс ва хореграфия олий мактаби коллективи "Адиблар ҳиёбони"да жойлашган Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар койдиЖорий йилнинг 21 октябр санасида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг бир гуруҳ ўқитувчи ва талабалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 87-02-2685-сонли буйруғи ОЎМТВ нинг 2019 йил 19 январдаги 40-сонли буйруғининг 3- банди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2018 йил 5 январдаги 222-хҳ-сонли тапшириғига мувофиқ “Йўл харитаси”да келтирилган бандлар ижросини таъминлаш мақсадида, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан "Адиблар ҳиёбони"га ташриф буюришди. Талаба-ёшларни бу муқаддас жойга олиб келишдан мақсад уларнинг тафаккурини, маънавий бойлигини ҳамда тилга бўлган хурмат ва эътиборини кучайтиришдир. "Ижтимоий-гуманитар фанлар" кафедраси мудири Д.Қосимова: -Она тили - муқаддас тушунча эканлиги, ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлаши, кўкка кўтариши у орқали дунёни таниши, кашф этиши, жамиятда ўз ўрнини топиши керак-дейди. Адабиёт арбоби Мир Алишер Навоий тил ҳақида шундай деган эди: Сўздурки,берур хабар жонга жонондин,Сўздурки, нишон берур ўликка жондин.Сўз айлади инсонни жудо ҳайвондин,Билким, гуҳари шарифроқ йўқ ондин.Дарҳақиқат, тил - инсоннинг миллий ва маънавий бойлиги ҳисобланади. Тил - она алласи орқали кириб, инсоннинг руҳиятига миллийликни сингдиради. Тил - миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих, ўтмиш ва келажак жонланади. "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурғон ойнаи ҳаёти тил ва адабиётидур” дея эътироф этилган. Она тилимизни асраб-авайлаш, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилиш биз ёшларнинг бурчимиз ҳисобланади.
Равшан ХУРРАМОВ ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби.
|
|