Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
06.12.2019 / 10:41:28
"Халқимизнинг маънавий ва маданий меросини асраб –авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир!"Ҳар қандай миллатнинг буюклиги унинг ўзидаги мавжуд имкониятларни аниқ чамалаб, ўз олдига улуғ мақсадлар қўя олишида кўринади. Бу эса ўз ўзидан ўша миллат маънавиятининг юксаклигидан дарак беради. Албатта, маънавият энг аввало миллий адабиёт ва она тилининг тараққиёти билан бевосита боғлиқдир.Асосий қонунимизнинг 1 бўлим, 1 боб, 4 моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир» дейилган. Яқинда Қомусимиз қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллик байрамига бағишлаб Тошкент Миллий рақс ва хореография олий мактабида бўлиб ўтган “Халқимизнинг маънавий ва маданий меросини асраб –авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир!” мавзусидаги маърифий тадбирда ҳам жамиятда она тилимизнинг нуфузи юксалиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.Дарҳақиқат, миллий маданий меросни, миллий санъат ва тил тарихини ўрганмасдан туриб, истиқболни белгилаб бўлмайди. Тадбирни очар экан,олий мактаб ректори Шуҳрат Тохтасимов,Конституциямизда фуқароларга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилганлигини, ёшлар бу имкониятларнинг, уларга яратилаётган шароитларнинг қадрига етишлари ҳақида тўхталиб ўтди. Мамлакатимизнинг истиқболи кўп жиҳатдан биз ёшларнинг салоҳиятимиз ва интилишларимизга боғлиқ.Тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат Маркази раҳбари, таниқли шоир ва таржимон Минҳожиддин Мирзо билан учрашув ўтказилганлиги талабалар учун унутилмас воқеа бўлди. Устоз шоир ўз сўзида, Асосий Қонунимиз жаҳон ҳамжамиятининг илғор, етакчи ғоялари ва тамойилларини ўзида акс эттирганлигини,шунинг баробарида унда Шарқдаги дастлабки қонун тўпламларидан бири бўлмиш “Темур тузуклари”даги ижтимоий зиддиятларни бартараф этиш қонун қоидалари ҳам акс этганлигини таъкидлади. Талабалар серқирра истеъдод соҳибининг қаламига мансуб ватан ва она юрт мадҳ этилган шеърлар, “Соҳибқирон ёғдуси” достонидан парчалар ўқишди. Маърифий тадбирда шоирнинг сўзлари ва дил туйғулари билан зийнатланган “Ватан надур?”, “ Оҳ, Азизим” , “Ким Ватанга ёрдур, Ватан анга ёр” қўшиқлари ижро этилди. “Санъатшунос” тўгараги аъзолари шоир шеърларини рус, инглиз ва араб тилларига таржима қилиб, ўқиб беришди.Айниқса, Н.Пардаев, М.Исмоилова, Ҳ.Шодиева,З.Жамолова, З.Абдуллаева, С.Нарзуллаевалар ўқиган шеърлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Минҳожиддин Мирзо талабаларнинг саволларига жавоб берар экан, Конституцияга мувофиқ инсон энг олий бойлик ва давлат сиёсатининг бош мақсади эканлиги, шунга кўра ислоҳотларнинг асосий моҳияти инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларини ривожлантиришдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.Тадбир сўнггида фаол иштирок этганлар Республика Маънавият ва маърифат Маркази томонидан “Фахрий ёрлиқ” ҳамда янги китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Рустам Пардабоев ТДМРХОМ 2-курс талабаси
|
|