Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
07.03.2020 / 14:24:42
"Муқаддас аёл".Ушбу тадбирда академиямизда фаолият юритаётган барча хотин-қизлар ва талабалар иштирок этишдиЖорий йилнинг 6-март куни Ўзбекистон давлат хореография академияси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан “8-март халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган “МУҚАДДАС АЁЛ” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда академиямизда фаолият юритаётган барча хотин-қизлар ва талабалар иштирок этишди. Тадбир адемиямиз қизларининг “БАХОР” рақси билан бошланди. Ундан сўнг ЎзДХА ректори Ш.М.Тохтасимов тадбир иштирокчилари шу қаторда бутун Ўзбекистон аёл-қизларини байрам билан табриклаб, тадбирни очиб берди. Сўнгра “Қувноқ қизлар жамоаси” ўз чиқишлари билан томошабинлар юзига табассум хадя этишди. Тадбир бир-биридан гўзал номерларга бой бўлди. Тадбира нафақат академиямиз талабалари балки, меҳмонлар ҳам ташриф иштирок этишди. Маданият вазирлиги малака ошириш марказида малака ошираётган бахшилар ташриф буюриб, ўзиниг ижод наъмуналаридан куйлаб беришди ва томоша қилаётганларнинг хайратига, этибори ва эътирофига сазовор бўлишди. Тадбир якунида Ўзбекистон давлат хореография академияси раҳбарияти томонидан академия ректори бошчилигида хотин-қизларимиз фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар Бугунги тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Мирзакаримова Рузахон, Ўзбекистон давлат хореография академияси «Санъатшунослик» таълим йўналиши 2 - курс талабаси
|
|