Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
25.05.2020 / 21:08:35

Фольклор рақс санъатида ўзбек эркаклар рақсининг тутган ўрни


Ўзбек эркаклар рақсининг бадиий хусусиятлари бевосита фольклор рақс санъати билан чамбарчас боғланган. Эркаклар рақси асосан халқ рақс маданиятида ўз аксини топган. Бугунги кунга қадар уларнинг аксарияти қадимдан анъана бўлиб келаётган устоз-шогирдлик асосида ўрганилади ҳамда энг муҳими ҳаракатларда ҳам аслий қиёфасини сақлаб қолган. Бугунги бадиий жараёнларда саҳнавий рақсларда кўзга ташланаётган айрим ўзгаришлар ўзбек эркаклар рақслариниг бойишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбек эркаклар рақси хазинасидан ўрин олган  “Пичоқ”, “Ёғоч оёқ”, “Ош”, “Кичкинавой” рақслари, Сурхондарё фольклорининг “Бойсун”, “Чиллик”, “Қайроқ”, “Чойнак”, “Ота гов-гов” рақслари, Қашқадарё воҳасининг “Пичоқ”, “Қошиқ” рақслари, Самарқанд вилоятининг “Беш қарсак” рақслари, Хоразмнинг “Қайроқ”, “Қум пишак”, “Норин-норин”, “Қовун”, “Чугурма”, “Гина қилма”, “Этик”, “Сартарош” каби кўплаб асарлар жой олган. Мазкур рақсларнинг ҳар  бири ўз  характери, услубий жиҳати, композицион хусусиятлари билан ажралиб турган.

Ўзбек фольклор рақсларидан яна бири “Ёғоч оёқ” рақси бўлиб бу рақс асосан ўзбек халқининг суннат ва ақиқа тўйларида карнай-сурнай остида фақатгина эркаклар оёқларига узун ёғочни кийиб, боғлаб ижро этишган. Шу тариқа тўй бўлаётган хонадоннинг кўчасини бошидан карнай-сурнайлар остида “Ёғоч оёқ” рақслари билан тўй жараёнини бутун маҳаллага билдириб кириб келади. Бу “Ёғоч оёқ” ҳозирда ҳам юртимизда нишонланадиган байрам ва маросимларда ҳам ижро этиб келинмоқда.

“Ош” рақси ҳам ўзбек миллий эркаклар рақсларидан саналиб, бунда рақсда лаганда сузилган ош билан раққос ўзининг маҳоратини ишга солиб, лагандаги бир дона ҳам гуручни ерга туширмаган ҳолда, ўта абжирлик билан ҳамда ошни танновул қилиб мазасини юзидаги мимикаси орқали томошабинга кўрсатибгина қолмай, балки оғирлиги 5 килограм бўлган лаганни эгилган ҳолда бошидан белигача тушириб ва уни қайтадан белдан бошига тўхтовсиз айланиш орқали лаганни белдан бошга чиқаради. Шу боис рақсдаги кўп ҳаракатлар асосан айланиш ва эгилишдан иборатдир. Бу рақсда нафақат “Лаган” билан балки лаганни ўйнатиб ижро этишдан ташқари раққос қайроқ тош билан рақсни ижро этади. Шу сабабдан бу рақс энг машаққатли ҳисобланиб, юқори жисмоний ҳаракатни ва соғломликни талаб этади. Ҳозирги кунда ҳам бу “Ош” рақси оммавийлашган дейишимиз мумкин. Асосан бу рақсга хориж мамлакатларида қизиқиш каттадир. Улар бу рақсга ўзгача иштиёқ билан қарайдилар.

Ўзбек миллий рақсларидан яна бири водий худудига тегишли бўлган “Кичкинавой” рақси ҳисобланади. Унда раққос йигитлар икки гуруҳ бўлиб, (ҳар бир гуруҳ 6 ёки 8 нафар йигитлардан иборат бўлади) катта доира шаклида туриб, ҳар бир гуруҳдан биттадан энг уддабурон йигитни даврага чиқарадилар. Улар хўрозларга мос ҳаракатлари остида, яъни чўқиб, бир оёқда сақраган ҳолда елкаси билан елкасига туртиб ўзининг рақибини доирадан ташқарига чиқариб ташлаши керак бўлади. Чунки ҳар бир хўроз бўлган йигит ғолибликка давогар бўлади. Ҳар иккала гуруҳ йигитлари ўзининг хўрозини “кичкинавой-кичкина,тариқдан ҳам кичкина,кичкинавой-кичкина,тарвуздан ҳам кичкина”деб қарсаклар остида жамоасини қўллаб-қувватлаб турадилар. Рақсда ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, гуруҳ йигитлари бир-бирларига дўстона муносабатда қолишиб, охир оқибат уларнинг мусобақаси рақсга уланиб кетади.

Сурхондарё фольклор рақсларидан ҳисобланган “Бойсун” рақси алоҳида хусусиятга эга, чунки бу рақс ушбу воҳанинг миллий рақсларидандир. “Бойсун” рақсини эркаклар, аёллар, ёш болалар ҳам баравар ижро этадилар. Бу рақс орқали раққос ва раққосалар ўзларининг миллатига мансуб бўлган урф-одатлари, удумлари, ўйинларини тараннум этиб рақс орқали ўз ҳудудига хос бўлган миллий хусусиятларини очиб берадилар.

Ушбу воҳага тегишли рақсларидан яна бири “Чиллик” рақси бўлиб, бунда эркак раққосларнинг ҳар бир қўлида биттадан калтак билан ўйнайди. Раққос чап қўлидаги калтакни осмонга отиб, қайтиб тушаётганида ўнг қўлидаги калтак билан узоққа бор кучи билан уради. Кимнинг калтаги узоққа ўзиб кетса, шу калтак эгаси ғолиб ҳисобланади. Шу асосда “Чиллик” рақси ижро этилади. 

Сурхондарёнинг “Чойнак” рақси Қашқадарё вилоятида ҳам бир хил ижро этилади. Бунда ҳам чойнакларнинг қопқоқларини қўлларининг бармоқларига кийиб, чойнакка уриб, оҳангнинг ритмига мос холда ижро этадилар.

“Ота гов-гов” рақси эса ушбу воҳанинг қизиқарли рақсларидан ҳисобланиб, бу рақснинг тарихи қадимда ўйналган маиший ўйинларга бориб тақалади. У ўйинда 6 тадан 8 тагача бўлган йигитлар копток билан ўйналган. Коптоклар қўй жунидан ўраб ясалган. Бу ўйинда бир раққос “гов-гов” яъни коптокни ёғочдан ясалган тоғорага туширмасликларини қўриқлаб турган. Қайсики гуруҳ йигитлари шу коптокни тоғорага тушурса, шу гуруҳ ғолиб ҳисобланган. Шу тариқа ушбу ўйин орқали “Ота гов-гов” рақси вужудга келган.

“Ота гов-гов” рақси  асрлар давомида ижро этиб келинган. Ушбу рақсни 2013 йил юртимизда бўлиб ўтган “Наврўз” байрамида Жиззах фольклор этнографик жамоаси қайти тиклаб, илк бор профессионал саҳнада ижро этган. Бу йилги “Наврўз” байрамида ҳам бу рақс ижро этилди.

Юқорида айтиб ўтилган рақсларнинг барчаcи маиший рақс турлари ҳисобланади. Рақсларнинг мазмунидан келиб чиқиб, рақсга мос келадиган предметлар билан ижро этилиши бу рақсни томошабинга ёрқин тарзда кўрсатиб беради ва бу рақслар асосан хазил рақслардир. Юртимизнинг юқорида айтиб ўтилган вилоятларида ижро этиладиган бу каби рақслари томошабинга кўтаринки кайфият бағишлайди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки ўзбек миллий эркаклар рақсларини фольклор рақслари анъанаси сифатида авлоддан-авлодга етказиш жоиздир ва бу масалада катта тажрибага эга бўлган балетмейстерлардан фольклор анъанавий рақсларни саҳнага олиб чиқиш ва ёш раққос ҳамда раққосалар учун саҳналаштириш талаб этилади. Шундагина бу фольклор анъанавий  рақслари абадиятга юз тутади.

 

Нарзуллаева Ситора Сайфулло қизи
Ўзбекистон давлат хореография академияси
2 – курс талабаси




Другие материалы рубрики

25.05.2020 / 20:57:31

В условиях пандемии страны СНГ продолжают отстаивать правду о войне

22 мая 2020 г. по инициативе АНО "Содружество народов Евразии" представители Узбекистана, России, Казахстана и Кыргызстана объединились для проведения Международной видеоконференции "Историческая память как основа укрепления гуманитарного сотрудничества на евразийском пространстве" Далее...

25.05.2020 / 20:49:51

Коронавирус в Узбекистане: главное на 25 мая

Сегодня главный государственный санитарный инспектор Нурмат Отабеков вновь ответил на самые актуальные накопившиеся вопросы насчет COVID-19. Ответы читайте в материале Далее...

23.05.2020 / 22:24:41

Коронавирус в Узбекистане: главное на 23 мая

В общей сложности, в Узбекистане поправились 82% выявленных больных. При этом, как сообщает Минздрав, статистика по регионам различается. Далее...

22.05.2020 / 14:06:17

США объявляют о выделении дополнительных средств Узбекистану для борьбы с COVID-19

22 мая 2020 года, Ташкент, Узбекистан. В рамках комплексных мер по борьбе с пандемией COVID-19 правительство США объявило о выделении Узбекистану дополнительной суммы в размере 3 млн. долларов США через Агентства США по международному развитию (USAID) Далее...

22.05.2020 / 14:00:56

Поддержим ветеранов!

Память и забота о ветеранах и людях старшего поколения является одной из отличительных черт развитого гражданского общества и характерна для народов Узбекистана и Израиля Далее...





28.10.2024 / 11:26:28
Персональная выставка Нигины Джуманазаровой "РЕАЛЬНОСТЬ"
 
23.10.2024 / 23:54:36
В Ташкентском Доме фотографии состоялось открытие персональной выставки самаркандского художника Ахмеда Исоева , которая называется "ЭГОИСТ"
 


08.11.2024 / 10:47:31
Наш стенд - на "World Travel Market London"
 
04.11.2024 / 15:56:42
Церемония подписания соглашения о взаимопонимании между Департаментом культуры и туризма
 


28.10.2024 / 00:47:31
Дина Рубина о Е.С. Скляревском и его сайте "Письма о Ташкенте".
 
19.10.2024 / 21:40:29
Когда-то сестра поэтессы Марины Цветаевой - Анастасия Ивановна - сказала Анне Герман, к которой относилась с искренней теплотой: "Анечка, с Вашим чудесным голосом Вы должны петь романсы..."
 


14.11.2024 / 16:01:28
"Корзинка" и UzTest подписали меморандум о сотрудничестве в области контроля качества продукции
 
11.11.2024 / 23:09:28
Исследование: Сидение за компьютером более 8 часов в день приводит к преждевременному старению
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте