Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
21.11.2020 / 09:48:01
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича Парламент комиссияси тузилдиМамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида Олий Мажлис палаталарига инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясини тузиш тавсия этилганди. Мазкур тавсияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши 2020 йил 25 сентябрда муҳим аҳамият касб этадиган қўшма қарор қабул қилди.Қўшма қарорга асосан,Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси тузилди ва унинг таркиби ҳамда Регламенти тасдиқланди. Парламент комиссиясининг асосий мақсади - инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятларига риоя этилишига ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат. Бу жараёнда, хусусан:
Комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида ахборот бериб боради. Парламент комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига етказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов - Парламент комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Зайниддин Низомходжаев Парламент комиссияси раисининг ўринбосари этиб белгиланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати
|
|