Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
30.01.2021 / 18:13:58
Ҳамкорликдаги тадбирлар самарасиСамарқанд вилоят маданият бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан вилоятдаги умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб борадиган Самарқанд шаҳар гуруҳига Самарқанд шаҳридаги 5-сон маданият маркази директори Очил Жуманазаров раҳбарлик қилиб, Ўзбекистон Ёувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси, шоира Зухра Эшонқулова, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Хуршид Нуруллаев, 5-сон маданият марказининг тўгарак раҳбарлари, хонандалар Шерзод Турсунов ва Салоҳиддин Ориповлар тарғибот гуруҳи аъзолари сифатида иштирок этдилар ва ўтган йилнинг 14 декабридан жорий йил 30 январигача шаҳардаги 30 га яқин умумтаълим мактабларида ўқувчилар билан мамлакатимиздаги кейинги тўрт йилда амалга оширилган ўзгаришлар, айниқса ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишда давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишлар борасида қизиқарли суҳбатлар ташкил этилди. Давра суҳбати шаклида ўтказилган ҳар бир тадбир гуруҳ раҳбарининг кириш сўзи ва машҳур шоирларнинг ёшларни руҳлантирувчи шеърларидан намуналар ўқиш билан очиб берилган бўлса, ёшлар маънавиятини ошириш бўйича гапирган соҳа вакили Х.Нуруллаев йиғилишни савол-жавоб тарзида ўтказиб, ёшлар билан бўлган мулоқотнинг ўта қизиқирли бўлишини таъминлади. Жумладан у ўқувчиларни суҳбатга тортиб, - Сизларга “Ёшлар” дея мурожаат қилсам бўладими? - деган савол берди. - Ҳа! – дея баралла жавоб беришди ўқувчилар. - Болалар деб атасам ҳам бўладими сизларни. Кўпчилик ўқувчи ”ҳа” дейишган бўлишсада, бир неча ўқувчининг “йўқ” дегани ҳам қулоққа чалинди. - “Йўқ” деган жавоблар ҳам айтиляпти. Демак кимдир ўзини бола ҳисобламаяпти. Савол қизиқтирган ўқувчиларнинг кўпчилиги юзида ҳайронлик аломати пайдо бўлгани яққол кўзга ташланади. - Азиз ўқувчилар. Қўлимда Республика Ёзувчилар уюшаси “Ижод” фонди ҳисобидан чоп этилган ёшларнинг биринчи китоблари. Ким саволга тўғри жавоб берса, унга шу китоблардан бири совға қилинади. Демак, одам неча ёшгача бола ҳисобланади. Қўл кўтариб, жавоб берамиз. “7 ёшгача” - “Йўқ”. “3 ёшдан 10 ёшгача” - “Йўқ”. “Одам неча ёшда бўлмасин, ота-онаси учун бола” – “Шундай, лекин тўғри жавоб эмас”. “Паспорт олгунга қадар” - “Йўқ”. “Балоғат ёшига етгунга қадар” – “Тўғри”. - БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон бола ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Инсон 18 ёш кириб, балоғат ёшига етади. Тўғри жавоб тақдирланади – бу китоб совға. - Хўш, “Ёшлар” деганда қайси ёшдагилар назарда тутилади? Турли жавоблар. Лекин тўғриси битта ва уни ўқувчилар тезда топишмагани ҳам ҳақиқат. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунида, ёшлар — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, дея таъриф берилган. - Икки савол ҳам жуда оддий, лекин уни дарров тополмаганимиз шоҳиди бўлдик. Бу нимадан далолат. Ҳар бир сўзнинг моҳятига унчалик эътибор бермаганимиздан ва бу бизни баъзан хижолатга қолдирганини ҳам кўрдик. Энди совға учун келтирилган учинчи китобнинг соҳибини аниқлаймиз. Давлатимиз раҳбари «Учинчи Ренессанс»нинг пойдевори айнан ёшлар бўлади, деб айтдилар. Ким “Ренассанс” сўзини маъносини айтиб беради. Анча тилга олинган фикрлардан сўнг “Ренессанс” сўзи – французча “Renaissonce” – қайта юзага келмоқ, янгидан туғилмоқ, қайта тирилиш, уйғониш – деган маъноларни англатишини ва Биринчи Шарқ Уйғониш даври — IХ-ХII асрларда минтақамизда юз берган “Мусулмон Ренессанси” ҳисобланиши, ХIV-ХVI асрлардаги иккинчи “Темурийлар Ренессанси” деб ном олгани иккинчи Шарқ Уйғониш даври ҳамда давлатимиз раҳбари стратегик вазифа сифатида олдимизга қўйиб, уни миллий ғоя даражасига кўтарган Учинчи Ренессанс масаласинииштирок этаётган барча ўқувчилар билиб олишади ва савол-жавобга ажратилган 5-10 дақиқа вақт гўё саноқли сонияларда ўтиб кетгандек тасаввур уйғотади. Шоира З.Эшонқулова ўз шеърларидан ўқиб беради. Хонандалар жонли ижрода ўз санъатларини намойиш этишади. Бир соатлик тарғибот вақти шунчалар қизғин ўтадики, бу учрашув ўқувчиларга яхши таассурот қолдириш билан бирга, улар ёдида узоқ сақланиб қолганига ҳам одам ишонади. Чунки ўқувчилар билан хайрлашганда, бундай тарғибот гуруҳлари яна келиб, шундай тадбирлар ўтказилишига уларда эҳтиёж пайдо бўлгани давра суҳбатидан қониқиш ҳосил қилган юз-кўзларидан сезилади. Рустамова Парвиза, шоира
|
|