Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
30.07.2021 / 20:44:27

Асрлар оша мустаҳкамланган қардош халқлар дўстлиги


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июл – Халқаро дўстлик куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади.

“Халқлар дўстлиги кунини” нишонлаш ташаббусини президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни” жамиятда барқарорлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш, фуқаролар онгида катта, кўп миллатли ягона оилага мансублик туйғусини мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш мақсадида  таклиф этган эди.

Халқлар дўстлиги куни— инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборатдир.

Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларидан иборат 34,5 миллион аҳоли истиқомат қилади. Республика давлат таълим муассасаларида ўқитишўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тилларида олиб борилади. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўндан ортиқ тилда эшиттиришлар, маҳаллий босма оммавий ахборот воситалари эса 14 тилда чоп этилмоқда. Республикада 138 та миллий маданий марказ ва 34 та дўстлик жамиятлари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси марказининг вазифалари сирасига “Республикамизда истиқомат қилиб келаётган ШҲТга аъзо давлатлар халқлари ҳисобланган рус, қозоқ, қирғиз, тожиклар орасида миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш” киради.

Дунёда ўзбекнинг бағрикенглик, меҳмондўстлик ва мардлик фазилатларини тараннум этувчи, II жаҳон уруши палласида сўнгги бурда нонини миллат ва дин ажратмай баҳам кўра олган юксак инсоний хислатлар рамзи бўлмиш Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган ҳайкал, “Халқлар дўстлиги” номи билан аталувчи концерт саройи, метро бекати, бош майдон ва шоҳкўча  2018 йилнинг апрелида юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари билан  қайта тикланди.

Бу эса Ўзбекистоннинг аҳил қўшничилик муҳитини, яъни “фаровонлик камари”ни шакллантириш борасидаги ташаббусининг амалий ифодасидир.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кўп, бой табиий заҳираларга эга ва географик жиҳатдан қулай жойлашган мамлакати бўлиб, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутади.

Шунинг учун ҳам давлатимиз олиб бораётган ташқи сиёсат, қўшни мамлакатлар билан муносабати қарийб 70 миллионлик аҳолиси бўлган бутун минтақа тақдирига дахлдорлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Халқаро экспертлар, жаҳон оммавий ахборот воситалари асосий эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг минтақа давлатлари билан олиб бораётган ташқи сиёсатига қаратаётганининг боиси ҳам аслида шунда.

Қайд этиш керакки, давлатимиз раҳбари ўтган йили 8 сентябрь куни парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида мамлакатимизнинг миллий манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Марказий Осиё минтақасида жойлашган давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш - Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий устувор йўналиши эканлигини тасдиқлар экан, “Биз ўзимизнинг яқин қўшниларимиз Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб боришга содиқ қоламиз.” деганди.

Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларини муваффақиятли амалга оширишда “халқ дипломатияси” механизмларидан ҳар томонлама фойдаланиш назарда тутилган.

“Фаровонлик камари”ни шакллантиришнинг муҳим омилларидан яна бири, шубҳасиз, қўшни давлатлар билан маданий ва гуманитар ҳамкорликни, қардош халқлар мулоқотини, уларнинг ўзароборди-келдисини кенгайтириш ҳисобланади. Ушбу тамойилни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида давлатимиз чегарадош вилоятларимиз аҳоли вакилларининг қўшни давлатларга “халқ дипломатияси” кўринишидаги ташрифлари уюштирилди. 

Масалан, ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан ёнма-ён яшаган, қавму қариндош бўлган. Президентимиз ташаббуси билан икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларга кенг йўл очилгани ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамламоқда. Ўзбекистондан Қозоғистонга, Қозоғистондан Ўзбекистонга турли даражадаги делегациялар ташриф буюрди. Жорий йил Тошкент вилояти делегацияси Қозоғистонда, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон ва Жанубий Қозоғистон вилоятлари делегациялари Ўзбекистонда бўлдилар. Бундай ташрифлар нафақат чегара ҳудудларида яшаётган аҳолини, балки бутун минтақа вакилларини қувонтирди.

2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган эди. Ушбу сана доирасида маданият, санъат, адабиёт, илм-фан, туризм ва бошқа соҳаларда 100 дан зиёд тадбирлар ўтказилди. Театр ва фольклор-этнографик жамоалари, эстрада хонандаларининг ижодий сафарлари уюштирилди. Олмаота шаҳрида ўзбек адабиёти кунлари, Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 мартдаги қарорига мувофиқ қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини ўрганиш ташкил этилди. Қозоғистонда буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги кенг нишонланди.

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида имзоланган қўшма декларацияда томонлар бундан буён ҳам икки давлат ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбек ва қозоқ диаспоралари учун она тили, миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантириш масалаларида қулай шароитлар яратиб беришни ўз зиммаларига олдилар.

Бундай аҳдлашувга Туркманистонга ташриф доирасида ҳам эришилди. Бинобарин, жорий йил 4-5 февраль кунлари Бухоро ва Хоразм вилоятлари делегацияларининг Туркманистоннинг Лебап ҳамда Тошҳовуз вилоятларига ташрифлари ҳам тегишли ҳудудлар маъмуриятлари раҳбарлари, ишбилармон ва жамоатчилик доираларининг вакиллари иштирокидаги музокараларга бой бўлди.

Ташриф қатнашчилари қардош мамлакат ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган бундай муносабатларнинг юқори даражасидан алоҳида қониқиш билдирдилар. Шунингдек, минтақалараро даражадаги тўғридан-тўғри ҳамда яқин шериклик алоқаларини, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш муҳим эканлиги қайд этилди. Шуни таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли вилоятларида қарийб 189 минг нафар туркман қардошларимиз истиқомат қилади. Бу миллат фарзандлари учун 47 та мактабда туркман тилида таълим олиш имконияти яратилган. 

Бу каби дўстик ришталарини мустаҳкамловчи ташрифлар бошқа қўшни мамлакатлар билан ҳам амалга оширилмоқда.

Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

11 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда қардош ҳалқлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида кўп қиррали Ўзбекистон – Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

Жорий йилнинг 10 июнь санасида Тожикистон Республикасининг муҳташам “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Тожикистоннинг юксак мукофоти - I даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармони ўқиб эшиттирилди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Давлатимиз раҳбари юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, ушбу мукофот катта ҳурмат ва ишонч ифодаси, халқларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар эътирофи эканини таъкидлади.

Мамлакатларимиз яқин қўшни, халқларимизнинг муқаддас ерию суви, дини бир, тарихи ва тақдири, ташвишу шодликлари муштарак экани қайд этилди.

– Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни ривожлантириб, катта мақсадларимизга эриша оламиз. Биз доим бир-биримизга таянч бўлишимиз, ҳар қандай қийинчилик ва синовларни елкама-елка енгиб ўтишимиз лозим деб таъкидлаб ўтди Ўзбекистон Президенти.

Кейинги йилларда икки томонлама муносабатларда улкан ўзгаришлар рўй бериб, уларни Ўзбекистон ва Тожикистондаги миллионлаб одамлар ўз кундалик ҳаётида ҳис этмоқда.

Бу Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг янги модели, янги муҳитида ўз аксини топмоқда. Энг муҳими, барча саъй-ҳаракатларимиз ва амалий ишларимиз халқларимиз манфаатлари ва орзу-интилишларига тўлиқ мосдир.

Президентимиз икки мамлакат санъат усталарининг концертлари халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстликни ифодаловчи яхши анъанага айлангани, санъат халқларни яқинлаштиришда муҳим ўрин тутишини қайд этиб ўтди.

Тинчлик ва осойишталикни асраш, келажак авлодлар учун мамлакатларимизнинг барқарор ва изчил тараққиётини таъминлаш – умумий бурчимиздир.

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган концерт дастурида истеъдодли санъаткорлар халқларимиз маданиятининг бойлиги, ўзига хослиги ва шу билан бирга муштараклигини намойиш этдилар.

Бундан кўзланган асосий мақсад ҳамкорлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва одамлар, давлатлар ва умуман жамиятнинг турли тузилмалари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришдир.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан муносабати дўстона, яқин қўшничилик, ўзаро манфаатларни тан олиш ҳамда ҳар қандай масалани ҳал қилиш учун мулоқотга тайёрлик тамойилига асосланади. Бундай ёндашув, яъни юртимиз атрофида “фаровонлик камари”ни шакллантиришнинг пировард мақсади минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш, халқларимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда мамлакатларнинг барқарор суръатларда ривожланишига хизмат қилади.

 

 

 

Фахриддин Отбосаров 
Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик
ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази Маданий-гуманитар алоқалар
бўлими бошлиғи

 

 





Другие материалы рубрики

30.07.2021 / 14:45:13

В махаллях Ташкента построят прогулочные дорожки

Хоким Ташкента подписал решение о строительстве в жилых массивах и махаллях прогулочных дорожек. Вдоль них появятся площадки для воркаута, детские зоны, скамейки, будет установлено освещение и организована система полива зелёных зон Далее...

29.07.2021 / 15:42:29

С 10 по 15 августа в Ташкенте пройдет чемпионат по шахматам "Zakovat-Gambit"

С 10 по 15 августа в Ташкенте пройдет крупный чемпионат по шахматам "Zakovat-Gambit" с призовым фондом в 610 млн. сумов. Также участников порадуют мастер-классами и дружескими матчами с международными гроссмейстерами, специально приглашенными на мероприятие Далее...

28.07.2021 / 20:26:43

Для Узбекистана вступила в силу Конвенция ООН о правах инвалидов

28 июля 2021 года состоялась торжественная церемония, посвященная вступлению в силу Конвенции ООН о правах инвалидов для Республики Узбекистан Далее...

28.07.2021 / 14:23:52

Узбекистан присоединился к приложению "Путешествую без COVID-19"

Лаборатории Узбекистана присоединились к приложению "Путешествую без COVID-19". Оно используется для предъявления отрицательных результатов исследований на коронавирус при пересечении российской границы в определенных пунктах пропуска Далее...

28.07.2021 / 14:21:03

Обеспечить доступ к правосудию для всех

Условия, необходимые для того, чтобы обеспечить доступ к правосудию для всех во многоэтническом обществе, обсуждались 26 июля т.г. в ходе "круглого стола", посвященного "Грацким рекомендациям" Далее...





28.10.2024 / 11:26:28
Персональная выставка Нигины Джуманазаровой "РЕАЛЬНОСТЬ"
 
23.10.2024 / 23:54:36
В Ташкентском Доме фотографии состоялось открытие персональной выставки самаркандского художника Ахмеда Исоева , которая называется "ЭГОИСТ"
 


14.11.2024 / 15:29:38
Репертуар театра "Ильхом" Марка Вайля на неделю
 
10.11.2024 / 13:38:37
В рамках проекта "СПЕЦИАЛЬНЫЙ ГОСТЬ" Юлдашева Динара Алиджановна передала эстафету Слониму Андрею Евсеевичу.
 


09.11.2024 / 10:57:28
День узбекского кино в Минске – культурный мост между народами
 
08.11.2024 / 23:14:02
В Национальной библиотеке Узбекистана им. А. Навои с большим успехом прошел показ замечательного фильма-сказки Джасура Исхакова (1947-2021) - Приключения в стране Чатранга
 


28.10.2024 / 00:47:31
Дина Рубина о Е.С. Скляревском и его сайте "Письма о Ташкенте".
 
19.10.2024 / 21:40:29
Когда-то сестра поэтессы Марины Цветаевой - Анастасия Ивановна - сказала Анне Герман, к которой относилась с искренней теплотой: "Анечка, с Вашим чудесным голосом Вы должны петь романсы..."
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте