Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
26.08.2021 / 13:01:01
"Ассалом, Янги Ўзбекистон!"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади
Самарқанд шаҳар Маданият бўлими қарашли 5-сон маданият маркази қошида фаолият кўрсатиб келаётган “Эсперанто” интернационал дўстлик тўгараги иштироқчилари жонажон Ватанимиз мустақиллиги шодиёналари олдидан “Ассалом, Янги Ўзбекистон!” деб номланган Халқаро мактуб кунлари лойиҳаси ташкил этишни режалаштирдилар. Мана неча йиллардан бери бундай қизиқарли лойиҳалар орқали ижодий жамоа аъзолари халқаро майдонда ўз дўстларига эга бўлиб бормоқдалар. Уларнинг қалбга яқин мактублари, бир-бирларини яқинда англашга, билишга, турли миллат вақилларини ўзаро яқинлашувига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон ҳақида, Самарқанд тўғрисида билганларини айтиб берадилар, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берадилар. Халқаро эсперанточиларни бир-бирларига “азиз ҳамкасблар” деб мурожаат қилишлари қалбни тўлкинлантириб юборади. Лойиҳага турли тилларда кишилар ўз муносабатларини ҳар хил кўринишларда исхор қеладилар. Айниқса, дунёда пандемия ҳукум сўраётган бир пайтда бундай мунособатлар янада қадрли, янада аҳамиятли десак тўғри бўлади. Биринчилардан бўлиб хитойлик эсперанточилар номидан Чэнь Цзи - Пекиндаги Хитой эсперанто-лигаси директори: “Хўрматли ўзбекистонлик ҳамкасблар! Сизни якинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан бутун хитойлик эсперанточилари номидан қизғин муборакбот этамиз! Ўзбекистон қадимий тарихга эга, унинг ноёб архитектура ёдгорликлари, сайёҳлик салоҳияти ҳар даврда ўзига тортган. Кейинги қисқа 30 йил давомида мамлакатингизда жуда кўплаб мувофаққиятларга эришилиб келинмоқда. Ўзбекистон билан Хитой қадимдан Буюк Ипак йўли орқали боғланган, ўзаро маданий алоқалари савдо-сотиқ орқали ривожланган. Бугунги кунда ҳам икки давлат ўртасидаги кўп томонлама иқтисодий-сиёсий маданий соҳадаги имкониятларимиз ривожланиб бормоқди. Уйлаймизки бундай самимий муносабатлар бардавом бўлади.” Япониялик профессионал фотосуратчи Жин Акино ўзини махсус юбилейга бағишланган фотосовғасини Самарқандга юборибди. Унда Ўзбекистоннинг рамзий байроғи акс этган фотосурат тасвирланган: “Сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан мурожаат этаман. Дунё ҳозир ҳам СOVID-19 билан курашмоқда, мен ишонаман бу қийинчиликларни инсоният енгади, хали биз сизлар билан мустақилликнинг 40 ва 50 йиллигини биргаликда нишонлаймиз.” Ҳа, айтганча япониялик Акутагава ўрта мактаби ёш мусиқачилар гуруҳи “Taiko Club” ва IOV-JAPAN халқ ижодиёти ташкилотчиси жаноб Рю Чже Чжун ўзларининг махсус видеороликларини жунатишга, агарда томоша қилсангиз зўр эканлигига яна бир бор амин бўласиз. Дўстларимизга совға учун катта раҳматлар айтамиз. Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фахрий доктори, кўпгина Ўзбекистон ҳақидаги татқиқотлар ва фото кўргазмалар муаллифи германиялик Габриэле Келлер жуда кўплаб йиллардан бери маданият меросимизни чет элларда тарғибот-ташвиқотлар билан шуғулланиб келади. Келлер хоним ҳар доим ўзини Самарқандни қизиман дейди, Ўзбекистонни ўзининг иккинчи она юртим деб тан олади. Ўзбекистон ҳақида фарзандларига ҳамда невараларига жуда кўплаб қизиқарли таъсуротларини сўзлаб беради. “Ассалом, Янги Ўзбекистон!” лойиҳасига унинг фарзандлари ва набиралари 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган Йозефина, Винсент, Эдит, Валери, Астрид, Изабелла Келлер-Хердерлар ҳамда уларнинг тенгдошлари Валери - Козималар ўзлари чизгин расмларини байрам тадбири сифатида жўнатишган. Кутловлар давом этмоқда, бугунги кунгача Австралия, АҚШ, Бразилия, Чили, Уругвай, Туркия, Австрия, Франция, Испания, Бельгия, Чехия, Буюк Британия, Сербия, Венгрия, Украина, Россия, Покистон каби мамлакатлардан табриклар ҳамда самимий дил исхорлари келиб тушмоқда.
Очил Жуманазаров, Самарқанд шаҳар 5-сон маданият маркази директори.
|
|