Бухоро шаҳридаги Нодирдевонбеги мадрасасида хорижлик сайёҳлар учун «Бухоро мавжлари» гуруҳи томонидан концерт намойиш этилди. Унда «Бухоро зардўз қизлари», «Тановар» рақсларини ўзбек миллий либосларида, Токио яқинидаги «Артданстудия» ижодий ташкилоти ҳузурида «Ипак йўли рақслари» («Silk Poad gance») деб номланган ансамбл етакчилари Аико Такучи ва Рино Огивара ижро этишди.
Улар Бухорога ансамбл хореографи Масаго Куроҳа билан ташриф буюрди. Япониялик санъаткорлар сафарлари пайтида академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси вилоят бўлими қошидаги «Бухоро мавжлари» рақс ансамбли қизлари билан бирга уларнинг репетиция-машғулотларида қатнашиб, Бухорча ва Мавриги қўшиқларига ижро этиладиган ўйинлар ҳамда Хоразм ва Фарғона йўналишидаги бир неча рақсни ўргандилар.
telegraf.uz