Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
07.06.2016 / 00:22:05

Маттиас Юглер: Ижодкор сифатида қўлдан келганича, кучли асар ёзишга интиламан


Маттиас Юглер 1984 йил Германиянинг Халле (Залле) шаҳрида таваллуд топган. Халле-Виттенберг шаҳридаги Мартин Лютер номидаги университетнинг германистикада тилшунослик ва адабиётшуносликни ўргатиш факультетини, Эрнст Морица Арндт номидаги Грейфсвальд университетининг Скандинавияшунослик ва санъат тарихи йўналишида таҳсил олган. Осло университетида амалиёт ўтаган. Шунингдек, адабиётшунослик йўналишида Лейпциг шаҳрининг Немис адабиёти институтини тугатган. Маттиас Юглернинг асарлари EDIT адабий-маърифий журналида, шунингдек, Гёте институтининг маданий-маърифий саҳифаларида ўқувчилар эътиборига ҳавола қилиб борилади. Адиб асарларни норвег тилидан немис тилига таржима қилиш билан ҳам шуғулланади.  Немис адабий муҳитида Маттиас Юглер бир қанча мукофотларга эга. Сўнгги олган мукофоти Барлин адабий коллоквиумининг совринидир. ёзувчининг илк романи “Йиртқич балиқ ови” романи бўлиб, 2015 йилда “Blumenbar” нашриётида чоп этилган. Бундан ташқари, Бендика Кальтенборгнинг “Liker Stilen” комикс романи Маттиас Юглер таржимаси асосида “Avant” нашриётида чоп қилинмоқда. Адиб 2016 йилда “Suhrkamp” нашриёти томонидан нашрдан чиқадиган “Биз қандай яшашни истаймиз?” антологиясининг масъул муҳаррири ҳамдир.

Яқинда Маттиас Юглер Гёте институтининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан ташкилллаштирилган “Адабий ёлқинлар” Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёда ташкил қилинган ҳудудий лойиҳа доирасида юртимизга ташриф буюриб, Тошкент, Самарқанд, Қарши, Урганч, ва Фарғонада муаллифлик қироатхонлиги ҳамда адабий таржиманинг ўзига хос жиҳатлари хусусида семинарлар ўтказди. Эътиборингизга ёзувчи ва адиб билан бугунги кундаги замонавий немис адабиёти ва ушбу жараён, немис китобхонлиги, ёзувчининг ижодий фаолияти хусусидаги суҳбатимизни ҳавола этамиз.

Бугунги кунда Германия энг кўп китоб чоп қилинадиган мамлакат ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатингизда йилига 80.000 та китоб чоп қилинар экан. Ноширчилик иши бозор иқтисодининг талаб ва таклиф қонуниятига бўйсунади. Немис китобхонларини бугунги кунда қандай адабиётлар қизиқтиради ҳамда адибларнинг “талаб ва таклиф қонунига” бўйсунишлари қай даражада кечмоқда? Қалб амри билан ёзилган асар китобхон юрагини забт этади деган гап ҳам бор-ку...

 Германияда китобхонликка нисбатан ҳурмат жуда юқори туради. Саволда таъкидлаб ўтганингиздек, мамлакатимизда йилига 80.000 та китоб чоп қилинади ҳамда шулардан 12 % ни ўзга тиллардан таржима қилинадиган беллитристик асарлар эгаллаган. Сон кўрсаткичи бўйича Германия энг кўп китоб ўқиладиган мамлакатлар рейтингида дунё бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Немис китобларини чоп қилиш бўйича ҳам ҳар йили хорижга мамлакатимиз томонидан жуда кўп лицензия сотилади. бундан ташқари ҳар йили Франкфуркт халқаро китоб ярмаркасига йиғилишади. Доимий тарзда ҳар баҳорда Лейпциг шаҳрида ўтказиладиган китоб ярмаркаси ҳам одатий ҳолга айланган. Телевидение ва интернетнинг пайдо бўлиши ҳамда ривожланишига қарамай. немис китобхонларининг китоб ўқишга бўлган қизиқишлари асло сусайгани йўқ. Охирги ўн йилликда немис китобхонларининг ўз даврига хос ва мос диди шаклланди. Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг севиб ўқилган Зигфрид Ленц, Криста Вольф, Гюнтер Грасларнинг асарлари иккинчи даражали ўқиладиган китоблар қаторига кирмоқда.   ХХІ аср бошида ушбу адибларнинг асарлари унчалик долзарб аҳамият касб этмаяпти. Тўғри, Иккинчи Жаҳон урушида инсонлар бу китоблардан маънавий таскин топишган. 1968 йиллардан сўнг жамоатчилик ушбу адибларнинг асарини чуқур таҳлил этган, бироқ Берлин деворининг қулаши оммада янги даврни – оммавий маданият даврини бошлади. Бугунги немис китобхони кўпроқ Стен Надольний, Уве Тим, Ральф Ротман асарлари мутолаасини афзал деб билади. Шунингдек, 1990 йилларда Федератив Республикада таниқли бўлган ижодкорлар ҳам немис китобхонининг назаридан четда қолганича йўқ. Масалан, ёш ёзувчилар орасида Юдитт Херманн ажойиб истеъдод соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, Инго Шульце ва Томас Бруссиглар ҳам мамлакат шарқидаги ва аввалги ГДРдаги ҳаётни тасвирлашлари бўйича китобхонлар қалбини забт этганлар. 2001 йил 11 сентябрдаги воқеалар ҳам немис адибларини бефарқ қолдиргани йўқ. Ушбу воқеалардан сўнг тинчлик ва атрофга бефарқ бўлмаслик мавзуси асарларда ёритила бошланди. Замонавий немис адибларининг асарларида кўпроқ фантастик тўқималарга асосланган, ҳақиқий ҳаётга хос бўлмаган воқеа-ҳодисаларни тасвирлашга катта эътибор берилмоқда. Муҳими эса. бу эмас. Ҳаёт ҳақиқатини қандай бўлса шундай, дағаллигича қаламга олмоқ шарт. Ҳар бир асарнинг асосида ҳаёт ҳақиқати ётади. Глобаллашув даврида оламни англаш ҳам ўзгарди,  шунга кўра бу нафақат реал ҳаётда, балки ёзувчиларнинг ва китобхонларнинг ҳам дунёқарашига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Мумтоз адиблар ўз ортидан китобхонлар оммасини эргаштирган бўлса, бугунги кун ижодкорлари ўқувчиларнинг қизиқишларига бўйсунишга мажбур бўлмоқда. Немис мумтоз адиблари Гёте, Шиллерлар фақат мактаб дарсликларидагина ўқилади, Марк-Уве Клинг, Владимер Каминер, Саша Стажинеч каби ёзувчиларнинг асарлари эса немис китобхонларининг бестреллерига айланган. Бундан ташқари, севиб ўқиладиган адибларни йўналишлари бўйича олиб қарайдиган бўлсак, Освальд Винер, Ханс Волльшлегер, Кристоф Рансмайр, Вальтер Мёрснинг постмодерн романлари; Андреас Эшбах ва Франк Шетцингнинг фантастика жанридаги асарлари; Петер Шмидтнинг детектив романлари; Марсель Байер, Дурс Грюнбайн, Уве Кольбе, Томас Клингнинг шеърлари;  Томас Бруссиг, Дитмар Дат, Даниэль Кельман, Мартин Мозебах, Ульрих Пельцер, Акиф Пиринчи, Бернхард Шлинк, Уве Теллькамп, Юли Це ҳаётий романлари; Альберт Остермайер, Мориц Ринке ҳамда Роланд Шиммельпфеннигнинг драмалари китобхонлар томонидан алоҳида эътироф этилган.

Ижодкорнинг жамият олдидаги бурчи деганда нимани тушунасиз?

Ҳар бир ижодкор ўз асари билан жамият олдидаги бирор бир бурчни бажариши шарт эмас. у кўнглига нима келса, шуни ёза олади. Агар адиб бутун умрини муҳаббат ҳақидаги романларни ёзишга бағишламоқчи бўлса, унга бунинг тўлақонли ҳаққи бор. Германияда ҳеч бир ижодкорга бирор бир сиёсий жараён ва жамият ҳаётига мослаб асар ёзиш ижодкорга буюрилмайди ёки бунга босим ва тазйиқ ўтказилмайди. Балки шунинг учун ҳам Германияда ижодкорлар сони кўпдир...

Ижодкорлар учун Грильпарцер, Георг Бюхнер, Гёте, Шиллер, Ханс ва Софи Шолль, Нелли Закс, Петрарка, Адельберт фон Шамиссо, Хильда Домин, Хенрих Манн, Анна Зегерс каби Миллий мукофотлар, Немис китоб савдоси халқаро мукофоти кабилар таъсис этилган.

1999-2009 йиллар оралиғида эса немис забон ёзувчиларидан Гюнтер Грасснинг(1999) – “тарихнинг унутилаёзган қиёфасини ўйноқи ва тунд афсоналари орқали ёритиб берганлиги учун”, Эльфрида Елинек (2004) – “ ижтимоий мавҳумликни роман ва пьесаларида мусиқий оҳангда ёритиб бера олганлиги учун”, Херта Мюллер (2009) – “маҳкумлар ҳаётини насрда ёрқин ва назмда асосий эътибор билан ёритиб берганлиги учун” йўналишларида олганликлари бежиз эмас.

 Сизнинг илк романингиз “Йиртқич балиқ ови” романи номини эшитиб, дастлаб менда Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” қиссаси кўз ўнгимдан ўтди. Агар инсон тириклик кенглиги ва уммонида ўзини топа олмаса, унда яшашдан ҳамда ҳаётдан ҳеч қандай маъно йўқ. Инсон ана шу бўшлиқдан, ана шу ёввойи қонунлар ҳукм сурадиган уммондан ўз улушини ажратиб олиши. беадад кенглик ва ёввойиликдан маънан. руҳан устун бўлиши, уммонни ўзининг матонати билан енгиши керак. “Йиртқич балиқ ови” романи билан танишиб чиққач эса, “урбанизация”-шаҳарлашув жараёнида олий умуминсоний қадриятлар танқис бўлиб бораётган замонда инсон ўзининг “йиртқич балиқ” наҳанги ёки акуласи”ини (бизнинг тилда бу нафс дейилади) жиловлаб, кексаларни эъзозлаш ва қадрлаш, яқин инсонларига меҳрибонлик кўрсатиш фазилатларини сақлаб қолмоғи шарт деб ўйладим. Ўзбек халқида “кичикка иззат, каттага ҳурмат” туйғуси кўп минг йиллик қадрият сифатида эъзозланиб келинади. Бу умумжаҳоний қадрият бўлса керак. Нима сабабдан асарингизга бу номни танладингиз? 

“Йиртқич балиқ ови” романимда қаҳрамонларнинг ҳар бири ўзгача феъл-атвор, ҳатти-ҳаракат в психология, ўз тарихига эга шахс сифатида яхлит намоён бўлмайди. Барчаси бир-бирига узвий боғланган. Романни ўқиш жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар ўрнига ўзини қўйиб кўриши, унда рўй бераётган воқеалар унинг атрофида ёки у билан ҳам юз бериши мумкинлигини ҳис эта олади. Роман сюжетларида бобонинг Альцгеймер касалига чалиниши ҳамда бунга унинг атрофидаги яқин инсонлари - рафиқаси-қизи ва набирасининг  эр, ота, бобога муносабати 3-4 йил вақт оралиғидаги воқеаларда тасвирланган. Асарда “урбанизм”га оид манзаралар мужассам. Альцгеймерга чалинган чолга рафиқаси парвариш қилиб чарчайди. Биласиз, Альцгеймер (ALS)  билан касалланган беморнинг нерв ҳужайраларининг тузилиши бузилади, юриш фаолиятининг қийинлашуви жадал ривожланади, нутқ фаолияти ишдан чиқади. ютинишда бир қанча қийинчиликар юзага келиб, бир-икки йилдан сўнг ўлим ҳолати рўй беради. Демак, оила бошлиғи тирик юкка айланди. Уни Мурувват уйига жойлаштиришади. Бобосининг саноқли кунлари яқин қолганлигини билган 22 ёшли набира буви ва онасидан бобоси билан сўнгги марта болалигидек Шимолий денгизга балиқ овига бирга боришга кўндиради. Бу жараёнда унинг хаёлидан 7 ёшида илк маротаба бобоси билан бирга балиқ овига чиққанлиги тўғрисидаги воқеа гавдаланади.

Тўғри пайқабсиз, “Балиқ ови” романида “урбанизм”га оид манзаралар яққол акс этган. Йирик шаҳарларнинг ривожланиши орқали улардаги инсонларнинг ҳаёт динамикаси ҳам ўзгарди. Инсонлар ўзлари билан ўзлари овора бўлиб, атрофидаги яқин инсонларга кам эътибор қарата бошлашди. Меҳр, эътибор кўрсатиш ҳам “мобиль” (тезкор) кўриниш касб эта бошлади. яқинларимизнинг аҳволидан юзма-юз кўришиб эмас, интернет орқали хабар топамиз, СМС орқали хабарлашамиз. Гўё шунинг ўзи улар учун етарлидек. асосан, урбанизацияга оид манзараларни тасвирлашга уринганим қизнинг ўз дугонасига йўллаган СМС (хабари) ўғлига тасодифан тушиб қолганлигида ёки отанинг дардига шифо излаш интернет тармоғидаги қидирув тизимидаги хабарларни ўқиш орқали кўрсатилган.  Воқеалар Швециянинг Тостахолмен шаҳарчасида рўй беради.  Оддий шаҳарчадаги аҳвол шу тарзда бўлса, катта ииқтисодий аҳамиятга эга шаҳарлардаги вазиятни тасаввур қилиб кўраверинг. СМСга эътибор беринг-а, “Менга фарқи йўқ. Уқдингми? Аммо, унга, албатта, етказиб қўй, хўпми? Фақатгина Альцгеймер (хотиранинг йўқолиб бориши)нинг ўзи бўлганида майли эди-я. Бироқ унга барчаси бирвакайига ёпишган. Бунақада телба бўлиб қолади-ку?!..” ноаниқ, мужмал ёзилган матн. Бироқ, ўйлайманки, уни ўқиётган китобхон албатта, бефарқликнинг сабабини излайди. Наҳот қиз отасининг касалига лоқайд қараётган бўлса, деб ўйлаётган бўлсангиз керак. йўқ, у бефарқ эмас. у касалликнинг давосини тинмай интернет саҳифаларидан қидиради, бироқ отага ҳозир диққат-эътибор. Меҳр зарурлигини англамайди. Бобога виртуал эмас, инсоний эътибор зарурлиги набира томонидан сезилади. Бугунги кунда инсоният жуда кўп ахбооротга эга бўлмоқда. Лекин ундан керакли ўринда ва керакли тарзда фойдалана олмоқдами? Романдаги асосий гаплар мана шу ҳақида. Инсонларда ахборот орқали эгалланган билимдонлик бор-ку, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда. “Йиртқич балиқ ови”да ривожланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг қатъий ўрнатилган вақт оралиғи, ижтимоий жиҳатдан муҳим хатти-ҳаракатлар орқали қаҳрамоннинг ўзига хос хусусиятларини, салбий ва ижобий фазилатларини, руҳий олами ва ташқи қиёфасида тасвирлаш услубидан воз кечдим. Бобо, набира, қиз, буви персонажлари “ижтимоий жиҳат”дан муҳим бўлган воқеа-ҳодисаларда қатнашишмайди. улар жамиятда кўзга ташланишмайди, бор-йўқлиги ҳам билинмайди, оддий инсонлар сингари кун кечиришади. Шу боис набиранинг ички монологи “онг оқими”да оддий бир кишининг ҳаёт тарзидаги воқеа-ҳодисалар физиологик эҳтиёжларининг майда тафсилотларигача батафсил ёзилган. Хотиралар, кузатувлар, яшин тезлигида пайдо бўлган фикр ва ҳис-туйғулар. кўринган, англанган, пайқалган ва эшитилган нарсаларнинг қисқа-қисқа парчалар орқали келтирилиши орқали мураккаб экспозиция қайд этилган.

Маълумки, матнда дунёни бадиий ҳис этиш ва адабий воқеликни ижод қилиш макон ва замонда муносабатларида акс этади. Макон ва замон категорияси фалсафада борлиқнинг ҳаёт, тақдир, фаолият пойдеворларида кўрсатилади, дунёни тушунтириб берувчи манзаралар қайд қилинади. “Йиртқич балиқ ови” романим “Мен” тарзида ҳикоя қилинган. Бунга бош сабаб, ҳақиқатан ҳам ундаги воқеалар кўз ўнгимда ўтган, қайсидир жиҳатдан асар бош қаҳрамонининг прототипи ўзимдирман. Бобом Альцгеймер касалига чалиниш воқеаси менинг бошимдан ўтган. Бироқ роман қаҳрамонимдан фарқли равишда, мен бобомни сўнгги марта балиқ овига олиб бора олмадим. Чунки бу касаллик билан узоқ йўл босиб ўтиш даргумон эди. Ниятим маънавий руҳий, кундалик ҳаётни турли қиёфада намоён бўлишини синтез қилмоқ ва ташқи дунё манзарасини ҳиссиётларга тўла “МЕН” инсоннинг руҳий марказини бирлаштирмоқ, умумлаштирмоқ эди. Романда босиб ўтилган узоқ масофали йўл ҳам, денгиз ҳам. бобо ва набиранинг юзма-юз тарзда кўришган ҳолда балиқ овлашлари ҳам рамзий маънога эга. Эътибор берган бўлсангиз, 7 ёшликда бобо билан бирга овланган “балиқча” билан сўнгги марта овланган “йиртқич балиқ” овидан ҳам ўзига хос мазмун мужассам. Романга ном танланишида мана шу жиҳатларга эътиборимни қаратдим.

2016 йилда “Suhrkamp” нашриёти томонидан нашрдан чиқадиган “Биз қандай яшашни истаймиз?” антологиясининг масъул муҳарририсиз. Антология хусусида маълумот бериб ўтсангиз. Ижодкор сифатида қай тарзда бўлишни истайсиз?

Жаҳонда юз бераётган урушлар (Сурия, Ливия, Афғонистон) туфайли германияга келувчи сиёсий муҳожирлар сони йилдан-йил ортиб бормоқда.  Яқин 3-4 йил ичида мамлакатимизга 1 млн.дан ортиқ сиёсий қочқинлар келишган. Бундан аввал эса иккинчи Жаҳон уруши сабаб мамлакатимизга келиб қолган турк қочқинлари туфайли Германияда 2 млн.дан ортиқ турк истиқомат қилади. ўз-ўзидан туб аҳоли ўртасида уларга нисбатан худди “нонини яримта қилиб қўяётгандек” салбий муносабат бор.  Фикримча, ҳар бир инсон дунё фуқароси ҳисобланади. Дунёдаги таҳликали вазиятда қайсидир жиҳатдан “космополитизм”га ҳам ижобий қараш керак. ижодкорлар Ватанидан узоқда бўлсалар ҳам ижод қила олишлари мумкин. “Биз қандай яшашни истаймиз?” антологиясида 25 та ижодкорнинг ижод намунаси киритилган бўлиб, улар орасида эмигрантларнинг фарзанди бўлган ижодкорлар ҳам бор. Космополитизм тамойилларига асосланган “Ўзликни қидириш”  тамойилига асосланиб, “қолоқлик”, қолаверса. сохта “ватанпарварлик”, “миллатчилик”, “маҳаллийчилик” каби иллатларга зид тарзда ёзилган асарлар мажмуидир.  Бош мақсад, антология орқали ҳар бир инсон у миллати, элатидан қатъий назар инсонпарварликни тарғиб қилишини кўрсатишдан иборат. Тўпламга 1992 йилда Босния Герцоговина уруши пайтида Германияга келиб қолган Саша Станишевичнинг ҳам ҳикоялари киритилган. Таъкидлаб ўтиш керакки, Саша Станишевич ёзувчи сифатида “Аскар қандай қилиб ўз грамафонини тузатди” романи туфайли китобхонлар томонидан севиб ўқилади. Унинг  “Арафа” романи Лейпцигда ўтказиладиган анъанавий китоб ярмаркасида 2014 йилда бош совринга эга бўлган.

Ижодкор сифатида қўлдан келганича, кучли асар ёзишга интиламан. Кучли асар ёзаман, дейиш қийин, албатта. Бироқ воқеаларни тасвирлаш учун қандайдир янги услубларни эмас, балки воқеани қизиқарли ва жонли қилиб тасвирлаш имкониятларини қидираман.

Ўзбекистонда ўтказган вақтингиз мобайнида халқимизнинг қайси жиҳатлари Сизни таажжубга солди?

 Айни пайтда Германияда туғилиш сони камаймоқда. Кексалар аҳолининг кўпчилик қисмини ташкил этади, ҳар ўнта ёшдан 2-3 тасигина оила қурган. Оила қуриш ҳам умуминсоний қадрият ҳисобланади. Ўзбек оилаларида бўлганимда дастурхон атрофида жамулжам ўтирган оила аъзоларини кўриб ҳавасим келди. Германияга қайтиб боргач, мен ҳам фуқаролик бурчимни амалга ошириш учун оила қуришим шарт экан деган қарорга келдим.

Нигора УМАРОВА суҳбатлашди





Другие материалы рубрики

06.06.2016 / 23:18:21

В Баку состоялось открытие IV съезда азербайджанцев мира

В работе съезда азербайджанцев мира приняли участие более 500 представителей диаспоры и гости почти из 50 стран. Среди них были известные политики, общественные деятели, ученые, высокопоставленные лица и члены парламентов ряда государств. Далее...

06.06.2016 / 20:29:36

День защиты детей в Ташкентском городском обществе греческой культуры

5 июня 2015 года во дворе Ташкентского городского общества греческой культуры прошел творческий детский конкурс рисунков на асфальте "Все, что я люблю", приуроченный к Международному дню защиты детей, а также к окончанию учебного года в самом центре, где дети всех возрастов свободно посещают кружки рисования, греческого языка, уроки игры на гитаре и вокала. Далее...

06.06.2016 / 20:14:44

Театр движение ЛИК ко дню защиты детей

5 июня 2016 года в конференц-зале Духовно-административного центра Ташкентской и Узбекистанской епархии состоялся спектакль Театра движения ЛИК - "Мои друзья", приуроченного к Международному дню защиты детей. Далее...

06.06.2016 / 17:57:54

Фестиваль детской моды "Болажонлар-ширинтойлар 2016"

Во дворце Творчества молодежи в Ташкенте прошел яркий и красочный Фестиваль детской моды "Болажонлар-ширинтойлар-2016", который в этом году был организован в рамках Государственной программы "Год здоровой матери и ребенка", а также приурочен к Международному дню защиты детей. Его организаторами выступили Ассоциация дизайнеров и модельеров Узбекистана OSIYO RAMZI, при поддержке Министерства культуры и спорта, Министерства высшего и среднего специального образования. Далее...

06.06.2016 / 17:52:01

Гарбинье Мугуруса примерила свой первый Большой Шлем. Оказался по размеру и к лицу

Сенсация в мире спорта! Испанка венесуэльского происхождения Гарбинье Мугуруса уничтожила "шоколадную легенду" тенниса. В финальном матче Открытого чемпионата Франции по теннису, одного из четырех турниров Большого Шлема, Мугуруса победила за 1 час 43 минуты главную фаворитку соревнований, многократную обладательницу всех видов Шлема – Серену Уильямс (7:5; 6:4). Далее...





30.04.2024 / 13:25:14
"Следы на песке": в Самарканде открылась выставка, посвященная Аральскому морю
 
28.04.2024 / 12:14:12
Персональная выставка Мухтархана Исанова и его внука Эмина Мухтархонова "Связь поколений" производит большое впечатление
 


08.05.2024 / 10:37:58
В Большом театра Узбекистана имени Алишера Навои отметили 40-летие премьеры балета композитора Улугбека Мусаева "Томирис" в постановке народного артиста Узбекистана Ибрагима Юсупова
 
07.05.2024 / 15:32:59
К 110-летию современного узбекского театра. Государственный академический русский драматический театр Узбекистана представит 11 мая с.г. спектакль "Муж в кредит" М.Н.Задорнова на сцене Дворца профсоюзов Узбекистана.
 


25.04.2024 / 13:02:16
Международная премьера художественного фильма узбекского кинорежиссера Зульфикара Мусакова "Шурочка". О чем подумали зрители...
 
13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 


08.05.2024 / 10:43:49
Я горжусь своим дедом
 
14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте