Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес
Личная жизнь
Литература Мир знаний
06.10.2016 / 16:20:00

Дилбар Абдураҳмонованинг умр оҳанги


 

Дирижёрлик санъати ниҳоятда қийин ва машаққатли. Кўпинча симфоник мусиқада ўзини намоён этадиган дирижёрлар учрайди. Айримлари опера спектаклларида, биъзилари эса балетда ишлашади. Бироқ синтетик дирижёрлар ҳам учрайдики, улар барчасини мукаммал уддалай олишади. Дилбар Ғуломовна ана шундай синтетик, ҳар тарафлама мукаммал дирижёрлар тоифасига киради. У диққат билан оҳангни илғайди, мусиқали драматургияни ўз ўрнига қўяди. Барчасини жой-жойига қўйиш қийин ва мураккаб жараёндир. Асосийси эса, талабчан Дилбархоним эркак мусиқачиларни қатъий ишонч билан бошқара олади. Мен унинг санъатини жуда-жуда севаман, ўзини юксак ҳурмат қиламан.

Озарбайжонлик машҳур композитор, дирижёр Ниёзий

 

Юрт бойлиги нафақат табиий бойликлари, осори атиқалари билан белгиланади. Унинг асосий бойлиги мамлака равнақига ҳар тарафлама, ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан ўз ҳиссасини қўшаётган халқи, нафақат ўз юртида, балки бутунё дунёда ҳам довруғини тарқатаётган унинг забардаст, иймонли, эътиқодли фарзандларидир. Ўзбекистонимизнинг жаҳон маданиятининг маънавий бойлиги ҳисобланмиш ўзбек опера, балет санъатининг ривожланишига ҳисса қўшган ва қўшаётган мана шундай юртдошимиз Дилбар Абдураҳмоновадир.Дирижёрлик касбини қайси касблар билан қиёсласа бўлади? У ҳам бошқарувчи, ҳам ижрочи, ҳам композитор ва тингловчи ўзртасидаги воситачи, ҳам опера, балет, концерт жараёнининг ташкилотчиси десак мақсадга мувофиқмикан? У жиҳатдан ҳам, бу жиҳатдан ҳам фикрларимиз ҳақиқатга гоҳ мос келади, гоҳ мос келмайди. Қачонлардир ўтиб кетгган, бироқ ортидан дурдона мусиқа меросини қолдирган композиторнинг мусиқа асарига жон бахш этгувчи, юзлаб, минглаб томошабинларни мусиқа оламига ўзининг сеҳрли таёқчаси билан олиб киргувчи бу касбнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Гап шундаки, дирижёрлик фақат касб бўлиб қолмай. қатъиятли феъл-атвор, донолик, олдиндан кўра билишлик, инсонларнинг қалб туйғусини эшитишлик ва дунёдаги барча наволарни тинглай олишликни талаб қилади. Ҳикоямиз қаҳрамонида мана шу фазилатлар болалигиданоқ мужассам топган эди.
Таниқли скрипкачи, ўзбек аёллари орасидан етишиб чиққан илк дирижёр, Ўзбекистон халқ артисти(1969), Давлат мукофоти лауреати (1973) Дилбар Ғуломовна Абдураҳмонова 1936 йил 1 майда Москвада ўзбек опера театринингяккахон хонандалари Ғулом Абдураҳмонов ва Зуҳра Абдураҳмонова хонадонларида таваллуд топди. Дилбар туғилганда ота-онасимосква Давлат консерваторияси қошидаги ўзбек опера студиясида таҳсил кўришар эди. Барча гўдаклардан фарқли ўлароқ, қизалоқ алла ўрнига ота-онаси куйлаган опера ариялари, қўшиқларини тинглаб улғайди.   Ўқишларини битириб Тошкентга қайтганларидан сўнг ота-онаси уни тез-тез машқ ва спектаклларига олиб боришар эди. ушбу муҳит, театр, мусиқа олами Дилбарни ўзига ром қилиб олган эди.

Қизчанинг қобилиятини англаган Тошкент опера театрининг концертмейстери М.Криворучко уни Р. Глиэр номидаги мусиқа мактабига олиб боради ва унинг тавсияси билан Дилбар скрипка синфи йўналишида ўқишга қабул қилинади. Қизалоқ болалигиданоқ кун тартибига қатъий амал қилар эдики, ҳам ўн ёшидан мактабига, ҳам мусиқа мактабига улгуриши учун ўз режасини тузиб олган эди. Дилбарлар яшайдиган уй Шимолий темир йўл вокзали яқинида жойлашган бўлиб, математика фанига ихтисослашган мактаби марказда, мусиқа мактаби эса Бешёғочда эди. Шаҳарнинг у чеккасидан, бу чеккасига қатнашнинг ўзи бўлмайди ахир. Ушоқдеккина жуссасига қарамай у ярим кечагача дарсларини тайёрлар, эртанги кунига ҳозирлик кўрарди. Ўқув портфелини дафтар-китобларга тўлдирган Дилбар, нонуштасини ҳам унинг ичига солишни унутмас, йўл-йўлакай нонуштасини қилар, ўқув формасини дазмоллаб, ботинкаларини артиб-ялтиллатиб, уларни кечқурунданоқ кийиб олиб, уйқуга кетарди. Қизалоқнинг ўқув портфелини ёнида, албатта, ноталар папкаси ва скрипкаси ҳам бўларди. Фараз қилинг-а, бантиклари чиройлигина боғланган, ўқув формаси ғижим бўлмаслиги учун тахтадек бўлиб, ботинкаларининг ипларини боғлаб қўғирчоқдек ухлаб ётган қизалоқни. Тўғри-да, соат 8.00 да уйдан чиқиб кетмаса, 3-4 чақиримда жойлашган трамвай бекатига етиб ололмайди. Трамвай эса роппа-роса 8.10 да бу бекатдан ўтади. Дилбар бекатгача юриб эмас, учиб борар эди. Унинг ҳар бир дақиқаси ҳисобли. Кунлардан бир куни Абдураҳмоновларнинг хонадонига қизалоқнинг холаси меҳмонга келади ва тахтадек қотиб ухлаётган жиянига раҳми келганидан, ботинкасини ечиб қўяди. Ўша куни Дилбарнинг кун тартиби бузилиб ўқишига, машғулотларига кеч қолади. Анча пайтгача холасидан хафа бўлиб юрганлигини Дилбар опа кулиб эслайди. Дилбар Абдураҳмонова Москва консерваториясини битирган моҳир ўқитувчи Н.Третьякова синфида таҳсил ола бошлайди. Мактабда ўқиб юрган пайтларида Нина Николаевна Дилбарга дирижёрликдан сабоқ беради, оркестр билан ўзи тайёрлаган дастурларни дирижёрлик қилиш учун Дилбарни саҳнага чиқариб турар эди. 1955 йилда мактабни битиргач, у А.Навоий номли опера ва балет театрининг оркестрига скрипкачи сифатида ишга қабул қилинади.

Р.Глиэр номидаги мусиқа мактабини 1954 йилда тугатиб, 1955 йилда Тошкент давлат консерваториясига скрипка мутахассислиги бўйича ўқишга киради, Дилбар яхши созанда бўлганлиги сабабли дирижёрликка алоҳида қизиқиб, бу касбни ўрганишга ҳаракат қиларди. Ана шу қизиқиши туфайли консерваторияга дирижёрлик бўйича ўқишга киради ва профессор Мухтор Ашрафий синфида таҳсил олади. Мухтор Ашрафий шогирдларига сабоқ берар экан, бир гапни такрорлашни яхши кўрар эди, “Шогирдларни нарса билан тўлдириш керак бўлган хумдон идиш деб эмас, инсонлар қалбини келажакда чарағбон этадиган машъал деб қабул қилиш шарт. Бунинг учун эса устоз улар қалбида гулхан ёқа олиши керак”. Дилбар Абдураҳмоноваларнинг уйи Мухтор Ашрафийлар уйига яқин бўлганлиги сабаб, у устозининг деразасини кузатар, хонадонда ярим кеча соат1-2 лардан то 7.00 ларгача чироқ шуъласи ўчмасди. Шуларни кузатган Дилбар ёшлик ҳамда ҳаёт ўткинчилиги ва барча ишларга улгуриш лозимлигини англарди. Дугоналари Ҳарбийлар уйида намойиш қилинаётган байрам кечалари, киноларга қатнаганида, Дилбар барча вақтини мусиқа сир-асрорларини ўрганишга сарфларди. У онаси Зуҳра опанинг, “Дилбар, сенинг дугонанг партитура...” деган гапларига қатъий амал қилар эди. Мухтор Ашрафий Дилбарга устозлик қилар экан, ундан ушбу касбнинг барча услуб ва тамойилларини, техник жиҳатларини эгаллашни талаб қилар эди. Тўғри-да, дирижёрлик мусиқа тарихи, илми, шаклининг таҳлили, чолғу созларининг тарихинигина эмас, рассомчилик, театр, кино санъатларини ҳам билишни талаб этадиган касбдир. Муҳими эса, ўз ғояларини оркестрга сингдириб, уларни мажбурлаб эмас, фикрлаб чолғу асбобларини чалишларига эришиш зарур.

1957 йилда Дилбар Абдураҳмонова Алишер Навоий номидаги балет ва опера Катта театрида илк бора дирижёрлик қилди. Давлат миқёсидаги байрам тадбирида устози Мухтор Ашрафий балет номерини дирижёрлик қилишни Дилбарга топширади. Ёш дирижёр бошловчининг эълонини ҳам эшитмайди, шунда унинг қўлидан етаклаб саҳнага олиб чиқишганлигида Дилбар ўзини тутиб олади ва дадил дирижёрлик пульти ёнига келиб оркестрни бошқаради. Номер тугагач, бутун зал жиккакина, бироқ бутун бошли оркестрни моҳирона бошқарган ёш дирижёрни олқишлайди.

1958 йилда Дилбар Абдураҳмонова Москвада ўтказилган Ёшлар ва талабаларнинг VI Халқаро фестивалида дирижёр сифатида иштирок этиб, олтин медаль билан тақдирланади.

Илк бора у Ж.Вердининг “Аида” операсга дирижёрлик қилади.. Шундан сўнг уни А.Навоий номили опера ва балет театринингдирижёрлик пультига таклиф этишади. Дилбар Абдураҳмонова 1960 йилдан опера ва балет театрининг дирижёри бўлибишлай бошлади. 1965 йили у илк бора ўзининг мустақил иши сифатида Л.Делибнинг “Коппелия” балетини саҳналаштиради. Шундан сўнг ўзбек ва чет эл композиторлари - С.Прокофьевнинг “Золушка”, Р.Шедриннинг “Кармен-сюита”, Л.Фейгиннинг “Қирқ қиз”, А.Козловскийнинг “Тановор”, П.Чайковскийнинг “Оққуш кўли”, Л.Минкуснинг “Дон Кихот”, А.Хачатуряннинг “Спартак”, М.Ашрафийнинг “Севги тумори”, Б.Бровциннинг “Семурғ” каби 60 га яқин балет асарлари унинг репертуаридан жой олди.

Дилбар Абдураҳмонованинг профессионал-дирижёрлик сифатлари юзага чиқа бошлади. 1975 йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бора Дилбар Абдураҳмонова А.Навоий номли Ўзбекистон Давлат академик Катта театри бош дирижёри ва бадиий раҳбари сифатида меҳнат фаолиятини давом эттирди.

Дирижёр “Масхарабозлар” (Р. Леонкавалло), “Бўрон” (С. Василенко, М. Ашрафий), “Ҳаётбахш ўлим” (А.Холминов), “Оловли фаришта” (С. Прокофьев), “Отелло”, “Трубадур”, “Травиата” (Ж. Верди), “Иоланта”, “Пиковая дама”, (П.Чайковский), “Фауст” (Ш.Гуно), “Суғд элининг қоплони” (И.Акбаров), “Майсаранинг иши” (С.Юдаков), “Хива ордени” (Р.Абдуллаев) каби кўплаб операларни тўлиқ таҳрирда саҳналаштирди. Касбий маҳорат, мусиқа драматургиясини ишонарли очиб бериш Абдураҳмонова ижодига хос.

1960 йилларда Арам Хачатуряннинг “Спартак” балети қўйилади. Режиссёр Фируддин Сафаров саҳналаштирган ушбу балетни кўрган муаллиф композитор юқори баҳо берар экан, Дилбар Абдураҳмоновани, “Қаранг-а, аёл кишининг мусиқани жу даражада нозик илғашини шу пайтгача билмаган эканман”,- дея олқишлайди. “Спартак” балети ўша пайтларда Республика маданий ҳаётида катта воқеа бўлиб, спектаклга билетлар бир ой олинданоқ сотиб бўлинар эди.

Дилбар Абдураҳмонова 1990 йилдан Тошкент давлат консерваториясида педагогик фаолиятини бошлади. у опера тайёрлов кафедрасида ўқитувчи ва опера студиясида саҳналаштирувчи дирижёр лавозимларида ишлади.

Тажрибали дирижёр сифатида у Коҳира (1966), Германиянинг бир қанча шаҳарларида (1882 ва 1989), Руминияда(1986), Гон-Конгда (1991), Таиландда(1992), Малайзияда(1997) бўлган ижодий сафарларда бўлиб, хориж томошабинлари томонидан унинг дирижёрлик маҳорати юксак баҳоланган.

Дилбар Абдураҳмонова бугунги кунда Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта драма театрида бош дирижёр сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Дилбар опани ҳар доим театрда учратар эканман, ёниб турган оловли фаришта қиёфасида номоён бўлади. Зеро, опанинг сўзларича, “Чарчашга асло ҳаққим йўқ. Оркестр тирик организм ҳисобланиб, дирижёрнинг сал бўшашганлигини сездими, бу нарса унинг ҳолатига таъсир этади. Мусиқани оҳангга солиш дирижёр ва созандалар ўртасида бўладиган мураккаб ижодий жараёндир. Оркестрдаги ҳар бир соз табиий, қалбан жаранглаши учун, дирижёр ижодий фаолият олиб борибгина қолмай, ҳар бир мусиқачини қалбан ҳис қила олиши ҳамда тушуниши даркор. Дирижёр бир пайтнинг ўзида ҳам ёлғиз, ҳам кўпчилик билан бирга бўла олади. Оркестрни бошқарар экан, ёлғиз ўзи мусиқа оламида саййр этиб, мусиқа ижро этилишининг ечимини топади. Шу жиҳатдан ёлғизлик у учун жуда муҳимдир. Партитутарини “ўқиш” жараёнида, оркестрдан бир қадам тактма-такт олдин юраман. Сўнг хаёлан “пиширган” оҳангларимнинг ижросини улардан талаб этаман”.

Юртимизда мусиқа, театр санъатига юксак эътибор берилиб, иқтидорли опера хонандалари жаҳон аҳамиятига молик танловларда нуфузли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Мамлакатимизда ҳам бир қанча мусиқа фестиваллари ўтказилмоқда. Алишер Навоий номидаги Катта балет ва опера театри яқиндагина таъмирдан чиқиб, унда жаҳон ва диёримиз композиторларининг асарлари саҳна юзини кўриб, томошабинлар олқишига сазовор бўлмоқда. Театр жамоасини эса ҳамиша навқирон ва куч-ғайратга тўла Дилбар Абдураҳмонавадек устозлари бор экан, келажакда бундан-да юксак опера ва балет томоша асарлари, албатта, саҳна юзини кўради.

Нигора УМАРОВА   

 





Другие материалы рубрики

05.10.2016 / 09:12:40

СОСО ПАВЛИАШВИЛИ: об узбекской махалле, семье и творчестве

Истинный кавказец – он обладает сильным магическим голосом, очаровывая публику при этом своим неповторимым акцентом. Настоящий джентльмен – он боготворит Женщину и воспевает ее не только в жизни, но и в своих удивительно проникновенных песнях. Великолепный артист – он выкладывается без остатка на сцене, преображая своей могучей энергией весь зрительный зал и заставляя его плакать или счастливо пританцовывать. Каждая его песня – это глубоко прочувствованная Мысль души, которой он не устает делиться со своим зрителем и слушателем. Далее...

02.10.2016 / 22:41:49

Памяти Тамары Павловны Курдиной

Новый сезон в Литературно-творческом объединении "Данко" 13 09 16 был открыт в мемориальном музее Сулеймана Юдакова вечером памяти ташкентской поэтессы Тамары Павловны Курдиной (1934 -2016). Она ушла из жизни девятого сентября, отказавшись с кем-либо повидаться из её собратьев по перу. Далее...

01.10.2016 / 12:47:28

ПАМЯТИ МАГОМЕДА НУРБАГАНДОВА

В селе Дагестана родился мальчишка, В семье, где царит атмосфера тепла, Где детям читают хорошие книжки,- Село называется Сергокала. Далее...

28.09.2016 / 14:21:57

Лаура Тедеско: В Узбекистане уделяется должное внимание сохранению культурного наследия

Наша страна известна во всем мире своими уникальными памятниками старины. Поездки в Бухару, Самарканд, Хиву и другие центры средневековой архитектуры, оставляет неизгладимое впечатление. Узбекистан –страна древней культуры. Здесь зарождалась уникальная многовековая цивилизация. Расположенные на трассе Великого шелкового пути эти города способствовали способствовали караванной торговле в больших масштабах, способствовали сближению народов разных стран, взаимообогащению культур. У нас в стране делается очень многое, чтобы бережно охранять памятники архитектуры и чтобы будущие поколения хорошо знали свою историю. Далее...

25.09.2016 / 07:36:19

Тайная власть королевы Елизаветы II

Возможно, не все знают, что королева Елизавета обладает полным иммунитетом к судебному преследованию. Или что у нее есть личный придворный поэт, который получает зарплату вином. Или что ей принадлежат все британские лебеди, а правительство Австралии она может отправить в отставку в полном составе. Далее...




  Самые комментируемые  
 
Юбилей академика Аюпова
Полвека тому назад Ташкент принимал высокого заокеанского гостя: Премьера-министра Канады Пьера Эллиота Трюдо. Окончание
Судьба моя: Джизак, Узбекистан…
Горжусь тобой, земляк!

 


29.09.2022 / 11:02:30
В Государственном музее искусств Узбекистана проходит выставка Усто Мумина
 
28.09.2022 / 20:42:56
В парижской штаб-квартире ЮНЕСКО открылась специальная выставка фотокопий избранных произведений Государственного музея искусств Республики Каракалпакстан имени И.В. Савицкого
 


25.09.2022 / 13:54:56
Фильм "Фариданинг икки минг қўшиғи" покорил немецких зрителей
 
23.09.2022 / 13:06:30
В главной номинации "Лучший студенческий фильм" конкурса "48 hour film race" победу одержала картина "Гастарбайтер" студента Ташкентского ВГИК Тимура Муродова
 


23.09.2022 / 13:11:20
В мире поэзии. Представляем стихи ташкентской поэтессы Любови Верстиной
 
22.09.2022 / 17:07:19
Лауреат международной литературной премии из Узбекистана почтил память королевы Елизаветы II в Ташкенте
 


24.09.2022 / 12:03:01
В Ташкентском государственном экономическом университете начала работу Международная выставка-ярмарка "Российское образование. Ташкент-2022"
 
23.08.2022 / 12:47:55
В Узбекистане начал свою деятельность новый международный университетет
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2022 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте