2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳайвонот боғи маъмурий биноси залида таниқли болалар ёзувчиси ва шоири Раим Фарҳодининг китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотни ҳайвонот боғи директори Баҳодир Мусаев очиб ҳайвонот боғида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ижодкорлар уюшмаси аъзоси, бир қатор катталар ва болалар учун ёзилган китоблар муаллифи, "Дўстлик" ордени кавалери, "Тинчлик генераллари тинчлик учун" халқаро ассоциацаяси аъзоси, "Булоқча" номли Болалар журналининг Бош муҳаррири Рауф Фарҳодини зални тўлдириб ўтирган болаларга таништирди.

Сўзга чиқган Р.Фарҳоди "Ҳайвонот боғига саёҳат" китобининг ҳайвонот оламидаги турли жонзотларни асраш мақсадидаги очиқ дарслиги, ундаги расмлар турли ёшдаги болалар фаол иштироки асосида нашр этилганлигини, унда заминимиз ва ватанимизда яшаётган ва "қизил китоб"га киритилган турли ҳайвонлар расмлари ўз аксини топганлигини, ҳар бир расм муаллифнинг мувофиқ шеър ва изоҳлари ўз ифодаланганлиги тўғрисида сўзлаб берди.
Тақдимот давомида китоб нашрида фаол бўлиб шаҳарнинг турли туманларидан келган бир қатор ўқувчи-ёшларга, жумладан, РИСМИ ўқувчилари: Ёрқинов Темурмалик, Акбарова Мубина, Абдусаттарова Дилором, Аҳмадов Шохжаҳон, ва Мирюнусова Замираларга ўз китобини тақдим этди. Китоб тақдимотига келган болалар Р.Фарҳодини катта қувонч ва завқ билан тингладилар.

Сўзга чиқган муаллиф ушбу китоб ҳайвонот олами тўғрисида ёзилган биринчи китоб бўлиб навбатда иккинчи китоб нашрга тайёрланаётганлигини, унда ер куррамиз ва ватанимизда ўсаётган ўсимликлар ҳақида сўз боришини, бу ўз навбатида экологиямизни асраш, ватанга муҳабат ва ватанпарварлик руҳини ёшларда ўстириш, ўсимлик оламини сақлаш ва парвириш этиш, ҳар биримизнинг вазифамиз бўлиши кераклиги тўғрисида куйиниб сўзлади, "бу ишларни амалга оширишда сиз ёшлардан ёрдам кутиб қоламан" деди.
Учрашув давомида болаларга китоб мундарижасидан тайёрланган видео фильм намоиш этилди ва сўнгида болалар ҳайвонот боғига бориб турли ҳайвонлар расмларини чиздилар.
Ушбу учрашув болалар онгида катта таъсурот қолдирди.