Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
09.03.2018 / 15:44:59
Миллий рақс ва ҳореография олий мактабимиз талабаларини қувонтирган бир қатор янгиликларМамлакатимизда барча соҳаларнинг кундан кунга ривожланиб бораётгани хеч биримизга сир эмас, шу ўринда давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёв маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ривожига катта эътибор қаратмоқда. Ҳусусан бизнинг Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабимиз ҳамда унда таҳсил олаётган талабалар ҳам юртбошимиз эътиборидан асло четда қолмади. Бугунги кунга келиб миллий рақс ва хореография санъатини янада ривожлантириш мақсадида, ўқув масканимиз учун тез орада янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Шу юзасидан, ўзбек рақс санъатининг таърихий анъаналарини ва усулларини тиклаш, авайлаб-асраш ҳамда бойитиш, миллатимизнинг ўзига ҳос шарқона фазилатлари, бой маънавиятига монанд рақсларни тарғиб этиш,рақс санъатини ҳалқимизнинг маънавияти, қадриятларига зид бўлган ноўрин ҳатти ҳаракатлардан сақлаш, малакали кадрларни етиштириб чиқариш,миллий қадриятларини сақлаб қолиш, уни бутун дунёга тарғиб этиш мақсадида, Юртимизнинг Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ушбу муассасанинг бир қатор камчиликлари кўриб чиқилиб, олий мактабда таълим олаётган ўқувчи ёшларга замон талабидан келиб чиқиб, уларнинг турли эхтиёжларини қондириш учун кўплаб қулайликлар яратилаяпди. Масалан бизнинг олий ўқув масканимизда ҳам мактаб ҳам коллеж ҳам олий таълим муассасаси бир жойда жам бўлгани сабабли ўқув биносининг кичиклиги унда таълим олаётган талабалар учун бироз ноқулайликлар туғдираётган эди. Энди эса Президентимиз ташаббуси билан биз олий мактабнинг баклавр ва магистр талабалари учун алоҳида бинонинг яъни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг олти қаватли ўқув биносини тегишли ҳудуди билан бирга берилиши ва биз кейинги 2018-йилнинг сентябридан ушбу масканда таълим олишимиз мумкин. Ҳозирда эса ушбу бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. Энг қувонарли томони шундаки, ушбу бизга берилаётган бинонинг бешинчи, олтинчи қаватлари талабалар турар жойига айлантирилиши бўлди. Шу вақтгача бизнинг олий мактабимиз талабалари учун турар жойлар бўлмаган. Улар бирон бир қариндошининг ёки бўлмаса бировнинг уйида ижарага туришарди. Албатта узоқ масофадан қатнайдиган талабалар ҳам йўқ эмас. Дарсларга ўз вақтида этиб келиш улар учун бироз қийинчилик туғдиради. Аммо энди, шу каби муаммоларга хам бартараф берилаётгани бизни янада ҳурсанд қилди. Шунингдек давлатимиз рахбари Ш.М. Мирзиёевнинг 2017-йил 3-август куни Тошкент шаҳри мамлакатимиз ижодкор, зиёлилари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёнининг 39-бандида белгиланган Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига –"Ипотекабанк"ининг ҳомийлик қилиши. Бу эса биз каби ёшларни қуллаб қувватлаш йўлидаги қадамдан даракдир. Олий мактабимиз талабалари ҳар йили турли жаҳон миқёсида бўлиб ўтадиган турли конференсиялар,турли танловларга қатнашиб боришади. Аммо фақатгина саноқли талабалар юборилар эди. Энди эса бизнинг орамиздан ўз хохиши бўлган иқтидорли талабаларнинг барчаси жахоннинг турли мамлакатларида бўлиб ўтадиган байрам-у тантаналарда қатнашиб, ўзбек ҳалқининг маънавий мероси ҳисобланган миллий рақсларини бутун дунёга тараннум этишимиз мумкин. Яна шуни хам айтмоқчиманки, бизнинг ўқув масканимизда китобларнинг аксарияти рус тилида бўлганлиги сабабли дарсларни тайёрлашда кўпроқ вақтимиз кетар эди. Рус тилидаги манбаларни керакли жойларини ўзимиз учун аввал таржима қилиб, сўнг уни тушунишга харакат қилар эдик. Бугун эса бу камчиликлар хам бархам берилмоқда. Бизга керакли бўлган анча китобларимиз ўзбек тилида бир қатор мутахассислар томонидан таржима қилиниб чоп этилмоқда. Ушбу ишларнинг самараси сифатида хозирдан ўқишимизга керакли бўлган турли жиҳозлар келтирилмоқда. Янги бинога ўтиш олдидан хозирги қадирдон ўқув масканимиз, биз олий ўқув талабалари ва мактаб, коллеж ўқувчилари яхши, қулай шароитларда дарсларни ўтишимиз учун янгидан -янги буюмлар билан таъминланмоқда. Яна бир ажойиб янгилик бизнинг Олий муассасамизга ўқишга кирмоқчи бўлганларни қувонтириши табиий. Ҳозирги кунда олий таълим муассасалрига ўқишга кириш осон эмас. Айниқса биз каби санъат ижод сохасига ўқишга кирмоқчи бўлганларни ҳар тарафлама синовлар кутади. Лекин кейинги йилдан бошлаб бизнинг олий мактабимизда тест синовлари ўтказилмаслиги, фақатгина ижодий имтиҳонлар орқали ўқишга кириш имкониятлари бўлиши кутилмоқда. Биз бу гапларга исбот тариқасида, Президентимизнинг "Ўзбекистон давлат консерваторияси, Маданият институти ва Дизайн институтида кириш имтихонларида тест топшириш хиёнат. Улар қўшиқ айтишни билса, чизишни билса, таланти бўлса, иқтидорли бўлса тест топширишларига йўл қўймаслик керак" деган гапларини, ҳамда шу кунларда тез-тез ўтказилиб тураётган,Маданият вазири билан бўлиб ўтаётган конференсиялар, суҳбатлардан ҳам билиб олишимиз мумкин. Шундай қилиб кейинги йилдан ушбу муассасаларга киришда фақатгина ижодий имтихонлар топширилиши,бундан кўзланган мақсад эса фақат истеъдодлиларгина ўқишга кира олиши мумкин. Бу ҳам албатта биз ёшларга берилаётган имкониятлардан даракдир. Биз хеч кимдан кам бўлмай таълим-тарбия олишимиз, ҳамиша жахон билан юзма-юз туришимиз учун Призидентимиз хам маънавий, хам моддий томонлама таъминлаб қўяётгани тахсинларга сазоввор. Биз Олий ўқув юрти талабалар уларнинг бизга қаратаётган эътиборларидан жуда хам мамнунмиз ва олаётган билимларимиз юксак салохиятимиз, келажакдаги эзгу ишларимиз орқали уларнинг ишончини оқлаймиз. Шуни хам айтиб ўтиш жоизки, бизнинг олий ўқув масканларимизда мактабимизда истеъдодли ўқувчи ва талабалар таълим тарбия олиб келишади. Уларга ўзбек халқининг неча минг йиллик тарихига эга бўлган санъатнинг сир-асрорларини етук, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари, Ўзбекистон фаҳрийлари,Ўзбекистон ҳалқ артистлари каби юртимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган махоратли устозлар дарс беришади. Президентимизнинг ташаббуси билан бизнинг жонкуяр тиришқоқ, мехнатсевар тажрибали ўқитувчиларимизга янада яхшироқ эътибор берилаётгани, биз талаба ёшларни хам чуқур билим эгаллаб ўзимизнинг илм-салоҳиятимиз билан келажакда юртимиз байроғини юксакларга кўтаришимиз учун янада яхшироқ шароитлар,қулайлик яратилиб берилаётгани бизни кувонтирди. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби Санъат назарияси ва тарихи кафедраси мудири, дотсент Муродова Матлуба Шукуровна ушбу янгиликлар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. "Шу яқин кунлар ичида биз санъат соҳасидагилар учун қатор ва қатор қарорларнинг қабул қилингани, ёшларга ва биз педагогларга эътибор кескин кучайганидан далолатдир. Мана талабаларимиз магистр ва бакалаврлар учун айниқса кутилмаган янгиликлар бўлмоқда. Жумладан биз педагоглар учун ҳам энди шараоитлар бисёр бўлади. Ушбу олийгохда бироз кичикроқ ҳоналарда дарсларни ўтаётган бўлсак. Энди эса компютер теҳналогияларидан фойдаланиб, қулай ва осон шароитларда дарсларимизни ўтамиз". Олий мактабимизнинг билимга чанқоқ, иқтидорли талабалари борки, бизга яратилаётган шароитлардан бошлари осмонда, улар ҳам қалбларидаги илиқ фикрларини шундай баён этишди. Санъатшунослик йўналиши 2-босқич талабаси Равшун Ҳуррамов: "Олий мактабимизга давлатимиз томонидан янги бинонинг (ҳозирги кунда таъмирланаётган) берилиши ва унда талабалар турар жойининг ҳам мавжуд бўлиши шаҳсан мени жуда қувонтирди. Эндиликда бизда турар жой юзасидан вужудга келаётган муаммолар ҳам бартараф бўлади. Айниқса биз талабалар учун керакли бўлган кўплаб китобларимиз рус тилида эди. Лекин ўзбек тилидаги китобларга бўлган бу эҳтиёжларимиз хам қондирилди. Ҳозирги кунда ккутиубҳонамизда кўплаб китоблар ўзбек тилида.Биз ёшлар учун барча имкониятлар етарли.Фақат биз ундан тўғри фойдалансак кифоя". Санъатшунослик йўналиши 2-босқич талабаси Ҳуснора Шодиева: "Аввало бизнинг ўқув масканимизга яратилаётган шароитлардан, жумладан биз олий ўқув юрт талабалари учун янги ўқув биносининг берилаётганидан жуда хурсанд бўлдим. Сабаби бизнинг олий мактабимизда ҳам мактаб, ҳам коллеж ҳамда олийгоҳнинг бир жойда жойлашганлиги туфайли биз талабалар бир қатор ноқулайликларга дуч келаётган эдик. Масалан ҳоналарнинг этишмаслиги,талаба сонига нисбатан ўриндиқларнинг камлиги, аудиторияларнинг йўқлиги бизга бироз қийинчилик туғдираётган эди. Энди эса биз кенг ва шинам ҳоналарда, кўп ўриндиқларга мослашган кутубхона ва ошхоналарда ўтиришимиз, шунингдек, ўзбек рақси, ҳалқ саҳна рақси каби фанларимизга мослашган катта, кенг ва ёруғ залларда дарсларни ўтишимиз мумкин". Дарҳақиқат кутилаётган янгиликлар, кўзланган режалардан асосий мақсад нима биласизми? Ушбу саволларга оддийгина жавоб тариқасида, бир мисол келтираман. Агар билсангиз тариҳда Амир темур бобомиз юртни бошқаришда аввало унинг маданияти ва санъатини ривожлантирган. Ташкил этган давлатларини ҳам биринчи ўринда, санъатини ўрганган ва буюк уламо-ю аллоамаларини атрофига йиғган. Бундан кўриниб турибдики, бизнинг санъатга бўлган эътиборимиз, қизиқишларимиз ота боболаримиздан мерос. Уни авайлаб асраш бизнинг вазифамиз. Юқоридаги саволларга жавоб тариқасида, гўзаллик дунёни қутқаради, гўзалликни эса санъат яратади, деб хам жавоб беришимиз мумкин.
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби "Санъатшунослик" бўлими талабаси Мафтуна Мирзахўжаева
|
|