Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
18.04.2018 / 23:10:37
Ўзбекистон илк бор Ўртаер денгизи кўргазмасида тақдим этилдиИталиянинг Неаполь шаҳрида "Ўртаер денгизи сайёҳлик алмашувлари" 22-Халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди. Минтақанинг энг йирик кўргазмаларидан бири ҳисобланадиган мазкур халқаро тадбирда қарийб 500 экспонент ва салкам 20 минг малакали мутахассис ва меҳмонлар иштирок этдилар. Ушбу кўргазмада Ўзбекистон илк бор қатнашди. Миллий услубда безатилган мамлакатимиз стенди Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг Италиядаги бош ваколатхонаси томонидан тақдим этилди. Ярмарка иштирокчилари ва саёҳат ишқибозлари мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси ҳамда сайёҳлик жабҳасидаги бошқа имкониятларига катта қизиқишни намоён этдилар. Ушбу халқаро тадбир доирасида Неаполь мэрининг халқаро масалалар ва сайёҳлик бўйича маслаҳатчиси А.Сарду ҳамда Италия сайёҳлик ва саёҳатлар бўйича агентликлар федерацияси бош котиби М.Фортунати билан музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида аниқ-равшан келишувлар асосида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, яқин вақт ичида Италиянинг Кампания минтақасида Ўзбекистоннинг сармоявий ва экспорт имкониятлари тақдимотини ўтказиш ҳамда Италия делегацияларининг мамлакатимизга сафарини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Италиянинг "Edograf Helpfly" билан Римдаги Леонардо да Винчи номидаги "Фьюмичино" аэропортида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" чипталарини сотиш бўйича офисни очиш ҳамда Миллий авиакомпаниянинг баннерини ўрнатиш, шунингдек, "Go4Sea" сайёҳлик компанияси билан Ўзбекистонга саёҳатчиларнинг биринчи гуруҳини жўнатиш, "Morlando Viaggi" сайёҳлик агентлиги билан эса Неаполда саёҳат пакетлари ва авиачипталар сотишни бошлаш билан боғлиқ самарали музокаралар ўтказилди. "Go4Sea" раҳбари Алессандро Сантелия ўзи бошқараётган сайёҳлик компанияси бутун Италия бўйлаб мижозлар ва агентликларнинг катта тармоғига эга эканлигини маълум қилди. - Биз жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон билан ҳамкорликни бошлаймиз, бу компаниямиз учун "биринчи рақамли" йўналиш бўлиб қолади, - деди у. - Биз муваффақият қучишимизга умид қилмоқдамиз, чунки Ўзбекистон таклиф этадиган ўзининг маҳсулотига – тарихга, маданиятга, пазандачиликдаги ўзига хосликларга эга. Шунингдек, бугунги кунда шаҳарларимиз ўртасида тўғридан-тўғри учта ҳаво қатновларининг мавжудлиги ҳам жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу комил ишонч билан Ўзбекистонга узоқ муддатли истиқболни кўзлаб ўз саёҳатларимизни режалаштириш имконини бермоқда. Республикамизнинг Казерте шаҳридаги фахрий консули Витторио Жоржи Италиянинг энг муҳим халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон стендининг тақдим этилгани мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш борасида ташланган муҳим қадам бўлганини қайд этди. - Бу Италиянинг жанубий минтақаларидан ҳам Ўзбекистонга борадиган саёҳатчилар сонининг кўпайишига хизмат қилади, - деди у. – Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, Ўзбекистонда янги сайёҳлик стратегияси ҳаётга тадбиқ этилаётгани туфайли ҳадемай бу жабҳа "менинг иккинчи уйим" бўлган ажойиб мамлакат иқтисодиётининг юқори даромадли соҳасига айланади. Бугунги кунда Италия саёҳатчилари ва сайёҳлик агентликлари ўртасида Ўзбекистон йўналишига нисбатан қизиқишнинг катта эканлиги шундоқ кўриниб турибди. Италиянинг "Travel Quartidinalo" журнали, "Cronache di Napoli" минтақавий газетаси ва бошқа маҳаллий омавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг "Ўртаер денгизи сайёҳлик алмашувлари" 22-Халқаро сайёҳлик ярмаркасидаги иштироки ҳамда мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳиятига оид қатор хабар-мақолалар муштарийларнинг эътиборига ҳавола қилинди.
"Жаҳон" АА, Рим-Неаполь
|
|