Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
19.05.2018 / 22:52:16
Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларининг Италия сафари тўғрисида ҳисобот2018 йилнинг 24-апрелидан 8-майгача Италия давлатининг Пезаро шаҳрида (22-29 апрель) “Ўзбекистон Италия дўстлиги”ва дунё композитори Дж. Россини таваллудининг 150 йиллигига бағишланган кўргазма ва (29 апрельдан-2 майгача) “Российские вечера в Италии” Халқаро танловида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ўқувчилари ОлимоваШаҳноза, Насруллаев Бехруз ва Мухамеджанова Жасминалар иштирок этишди. Танловда Белоруссия, Хитой, Қозоғистон, Корея, Франция, Озарбайжон, Россия давлатларидан келган ёш ижодкорлар билан бир қаторда Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби мусиқа бўлими бўйича директор ўринбосари С.Нигматов раҳбарлигидаги ва рассомлик бўлими ўқитувчиси Акрамов Муродилла ва бир қатор ўқувчилар иштирок этишди. Халқаро танловда ҳайъат аъзоси сифатида Қозоғистон, Россия, Италия, Франция, Испания давлатларидан таклиф қилинган машҳур профессор ўқитувчилар билан бир қаторда Ўзбекистондан РИСМИ нинг мусиқа йўналиши бўйича директор ўринбосари Нигматов С.Р. қатнашди ва ёш ижодкорларни муносиб равишда ижодий маҳоратини баҳолашди. Танловда 200 нафардан ортиқ иқтидорли ёш ижодкорлар қатнашди. РИСМИ ўқувчилари тасвирий санъат йўналиши буйича ўз ижодий ишлари билан иштирок этиб маҳоратларини юқори даражада намойиш этдилар. Ўқувчиларнинг техник маҳоратлари, рангтасвир, графика, чизматасвир ва айниқса танланган мавзу асосида ишланган компазициялари ечимини ёритиб бера олганликлари билан ҳайъат аъзоларини эътиборига сазовор бўлдилар. Танлов хайъати раиси Ўзбекистонлик ёш рассомларга ўз илиқ фикр ва тилакларини шахсан билдирди. Шу ўринда танлов ғолибларининг ўқитувчиси Акрамов Муродилланинг меҳнатини алохида таъкидлаш лозим. Танлов якуни бўйича ўрта гуруҳда Олимова Шаҳноза I-ўрин (рангтасвир), Мухамеджанова Жасмина II-ўрин (рангтасвир), Насруллаев Бехруз II-ўрин (рангтасвир), танлов ғолиблари бўлиб қайтишди.
Сардор Нигматов, Халқаро танлов аъзоси
|
|