Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
04.11.2018 / 14:35:47
Тошкент шаҳар ҳокимлиги муҳим йиғилиш ўтказдиБугун, “Халқлар дўстлиги” саройида фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигига риоя қилиши, фавқулодда содир бўладиган воқеа-ҳодисларни олдини олиш, газдан тўғри фойдаланиш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда пойтахт фаоллари, мутасадди раҳбарлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев сўз олиб, фуқаролардан қиш мавсумида кўтарилган бугунги мавзуга риоя қилишлари, пойтахт фаоллари ва мутасаддилари томонидан уларга бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб бориши зарур эканлигини таъкидлади. Шунингдек, пойтахт ҳокими Чилонзор ва Юнусобод туманида ис гази билан боғлиқ рўй берган мудҳиш воқеаларга тўхталиб, бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун маъсулларга барча чораларни кўриш, фуқароларни хушёрликни йўқотмасликка чақирди.
Йиғилиш давомида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ва бир қатор мутасадди раҳбарлар ёнғин хавфсизлигини олдини олишга қаратилган ишлар бўйича ҳисобот беришди. Ҳисоботларда мавзуга доир ҳаётий лавҳалар ҳам намойиш этилди. Ж.Артикхўжаев мутасаддиларнинг бу борада қилаётган ишлари ҳали қониқарли даражада эмаслигини таъкидлаб, бир қатор масъулятсиз раҳбарларни қаттиқ огоҳлантирди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
|
|