Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
19.06.2019 / 17:09:20
Дастлабки тақдимот намойишиЖорий йилнинг 18 июнида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Санъатшунослик” таълим йўналиши 3 курс иқтидорли талабаси Мафтуна Мирзахўжаеванинг “Орзулар ушалгай” номли илк мақолалар тўпламининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу тадбир “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус!”нинг биринчиси бўлмиш ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнингбошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Тақдимотда олий мактабнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва талабаларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тўпламда талаба М.Мирзахўжаева томонидан 3 йил давомида турли Республика газета ва журналларида эълон қилинган, жами 96 та турли мақолалар ўрин олган бўлиб, уларда маданият, санъат, адабиёт, ижтимоий ҳаёт ҳамда миллий рақс ва хореография тўғрисида фикр-мулоҳазалар ва янги ғоялар ўз ифодасини топган. Тақдимотни ташкил этган Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Мирмуҳсин Ғофуров якунда шундай фикр билдирди: “Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий кўзланган мақсад, ёш авлод истеъдодини юзага чиқариш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, айниқса, уларни ўз инновацион эзгу ғояларини амалга оширишда уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашдир.
Равшан Хуррамов Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Санъатшунослик” таълим йўналиши 3 курс талабаси
|
|