Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
03.02.2020 / 17:37:52
Ректор ва ёшларЖорий йилнинг 1 февраль куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган “Ректор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни Олий мактаб ректори Шуҳрат Тохтасимов очиб бериб, ёшларимизга қизиқ бўлган фикрлар билан ўртоқлашди. Қолаверса, учрашув давомида Президентимизнинг Олий мажлисга юллаган мурожаатномаси ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди. Кейинги сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Меҳнат шуҳрати ордени соҳибаси Гулчеҳра Умаровага берилди. Гулчеҳра Умарова ўз нутқи мобайнида ёшларга қарата: – “Ҳар бир касбнинг ўз қийинчиликлари, ютуқлари бўлади. Албатта, мана шу икки жиҳатга чидаган инсонгина ҳақиқий мутахассис бўлиб етишади. Инсон ҳаётда нимаики қилса, ўзи учун қилади. Демак шундай экан ўзимиз учун бўлса ҳам, келажагимизда фарзандларимиз учун ҳеч бўлмаганда яхши билим олиб, уларга устоз бўлайлик” – деди. Сўнгги сўз навбати Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳибаси, “Баҳор” ансамбли артисти Ўғилой Муҳаммедовага берилди. Устозимиз ҳам ёшларга ўзининг анча йиллик тажрибаларидан сўзлаб берди. Келажакда етук инсон бўлишлари учун кўпдан кўп китоб ўқишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. Талабалар янги бинода яратилган шарт-шароитлардан мамнун эканлигини билдириб, мана шундай имкониятларга монанд тарзда аъло баҳоларга ўқишлари кераклигини таъкидлаб ўтишди.
Равшан ХУРРАМОВ ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби
|
|