Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
09.02.2020 / 13:30:22
5 Ташаббус имкониятлар гаровиМамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Президентимиз томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббус доирасида Тошкент шаҳридаги "Ботаника боғи" да ёшлар ўртасида навбатдаги оммавий маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир "Ботаника боғи"да ёшлар билан гавжум ҳолда оркестр садолари остида бошланди. Ҳар бир ташаббус ўзига хос тарзда намоён этилди.
Ўзбекистон республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирли, Республика Хотин-қизлар Қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигидаги юқори даражада ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон давлат хореография академияси ҳам фаол қатнашди. Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа йўналишларига қизиқишларини оширишга қаратилган Биринчи муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган тадбирларда талабалар иқтидорли ёшларнинг ижодий ишларидан баҳраманд бўлишди. Ушбу тадбир жараёнида Ўзбекистон давлат хореография академияси талабалари ҳам ўзининг ижодий чиқишлари ва рақслари билан барчани ҳурсанд этди. Тадбир доирасида Яшил Ватаним- сўзлардан ҳаракатга ёшлар жамоат экологик акцияси ҳам ўтказилмоқди. Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Мерос экологик фонди билан ҳамкорлигида ташкил этилган акцияда дарахт ўтказиш маросими, энг яхши табиат суърати, қуш инларини дарахтга ўрнатиш каби мусобоқаларда ёшлар фаолликни қўлга олишди.
Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган Иккинчи Ташаббус доирасидаги тадбирларда юзлаб спортчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари томонидан турли спорт мусобоқалари ҳам бўлиб ўтди. Боксчи ёшлар, миллий кураш, қиличбозлик, стол тенниси, шахмат- шашка каби спорт тадбирларида бир-бири билан куч синашаётган ёшларнинг шижоатлари кишини ҳайратлантиради. Учинчи Ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган тадбирларда иқтидорли ёшлар ўз ихтиролари билан барчани ҳайратга солди. Ёшларни маънавий юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган, ҳамда хотин- қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутувчи, Тўртинчи ва Бешинчи Ташаббус бўйича ҳам амалга оширилаётган ишларга гувоҳ бўлишди.
Ёшларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга уларни иқтидорини намоён этиш, ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида кўмаклашиш мақсадида "Ботаника боғи" да ташкил этилган тадбир кўтаринки руҳда ўз ниҳоясига етди ва талаба ёшлар ўзлари учун керакли маълумотларга ҳам эга бўлди.
Ўзбекистон давлат хореография академияси ёшлар иттифоқи БТ етакчиси Г.Махаммаджонова
|
|