Жорий йилнинг 14 Февраль куни Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактабида “Икки буюк сиймо ҳамиша барҳаёт” мавзусида маънавий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни ушбу мактабнинг Маънавият ишлари бўйича ўқув бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Ҳамраев очиб берди.
Мазкур тадбирда хореографияга ихтисослаштирилган мактабнинг ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан намуналар ўқилди. Икки буюк сиймонинг ғазаллари асосида куйланган қўшиққа ўқувчи – ёшлар томонидан рақслар тушилди. Қолаверса, барча бирдек қувнаб, кўтаринки руҳда байрамни нишонлашди.
Равшан ХУРРАМОВ
Ўзбекистон давлат хореография академияси матбуот хизмати котиби