Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
02.03.2020 / 21:23:40
Ўзбекистон давлат хореография академиясида фан олимпиадасиЖорий йилнинг 28 феврал куни Ўзбекистон давлат хореография академиясида “Хореография санъатида ахборот технологияларидан фойдаланиш” фани бўйича Республика фан олимпиадаси I - босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 7 апрелдаги 123 - сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадаси тўғрисидаги Низом”да кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусдан учинчи ташаббус: “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш” каби йўналиш асосий йўл сифтида белгилаб олингандир. Ушбу олимпиадада “Олимпиада – 2020”га қўйиладиган мавзулар бўйича келишилган, раҳбарларнинг таклифлари инобатга олинган ва уч шарт бўйича олимпиада ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, қуйидаги шартларда: 1 - шарт – “Хореография саъатида ахборот технологиялари” мавзусида тақдимот ёки видеоролик тайёрлаш; 2 - шарт – “Хореография саъатида ахборот технологияларидан фойдаланиш” фанидан амалий иш топшириқларини компьютерда бажариш; 3 - шарт – “Хореография санъатида ахборот технологияларидан фойдаланиш” фанидан тест топшириғига жавоб бериш. Иштирокчилар юқоридаги шартлар асосида ташкилий қўмита аъзолари томонидан баҳоланди. Ҳар бир босқич баҳолари умумлаштирилиб, ғолиблар аниқланди. Ғолибларга ва фаол иштирок этган талабаларга фахрий ёрлиқ ҳамда фан бўйича китоблар жамланмаси совға қилинди. Фан олимпиадаси кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Равшан ХУРРАМОВ Ўзбекистон давлат хореография академияси матбуот хизмати котиби
|
|